Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уларни эслаб қолинг! АПЛда порлаётган бўлажак юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 

Премьер-лига иқтидорли ўйинчиларга тўла ва доимий равишда юлдуз футболчиларни ўзига жалб қилади. Бундай фонда ажралиб туриш деярли имконсиз, аммо ушбу мақола қаҳрамонлари 2021/2022 йилги мавсумда кашфиёт бўла олишди.

Жаррод Боуэн (“Вест Хэм”)

Девид Мойес бошчилигидаги "Вест Хэм" кучли тўртлик учун курашмоқда ва уларнинг энг яхши футболчиси Жаррод Боуэн ҳисобланади. Ярим ҳимоячи “гол+пас” тизими бўйича Премьер-лигада 8+8, бошқа турнирларда (Англия кубоги ва ЛЕ) 5 (4+1) очко жамғарган.

2021/2022 йилги мавсумда Боуэн шу қадар яхши ўйин намойиш этмоқдаки, ҳатто Юрген Клоппни ҳам ҳайратда қолдирди: "Менга Боуэн жуда ёқади. Уюқори даражада ўйин кўрсатмоқда ва у Премьер-лигада ўзини кўрсатиш учун кўп вақт сврфламади. У аллақачон ҳайратланарли даражада катта қадамлар ташлаган."

Хосе Са (“Вулверҳэмптон”)

Лигадаги энг яхши дарвозабон «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ёки «Челси» клуби вакили эмас. У “Вулверхемптон” аъзоси. Топ-клублар посбонлари албатта яхши. Хосе Са эса эса бутунлай кашфиёт.

29 ёшли дарвозабон Премьер-лигага ёзда келди (“Олимпиакос”дан 8 миллион евро эвазига), дарҳол чемпионатга киришиб кетди ва юқори даражадаги ўйинларни намойиш этмоқда.

Премьер-лигада Са 84,2% зарбаларни (лигадаги энг яхши), барча мусобақаларда - 81,9% қайтармоқда. Бу дунёдаги энг яхши кўрсаткич.

Са нинг бу мавсумдаги ўйини ҳақида шериги Даниел Поденсе шундай деган эди: “Са шунчаки ажойиб. У менга рақиб даҳшатли ҳужум қилмагунча гол ура олмаслигига ишонч беради”. Кўринишидан, у Жеймс Уорд-Проуз томонидан жарима зарбасидан урилган голга ишора қилган.

Эммануэль Деннис (“Уотфорд”)

"Уотфорд" деярли "Норвич" каби умидсиз, аммо уларда эътирофга лойиқ футболчи бор. Ҳужумчи Эммануэль Деннис лиганинг энг яхши тўпурарлари бешлигига киришга муваффақ бўлди, гарчи "Уотфорд" бу мавсумда Премьер-лигада атиги 25 марта гол урган бўлсада. Жамоа голларининг 36 фоизи нигериялик ҳужумчи ҳисобига ёзилган. Деннис тез-тез ассистентлик ҳам қилади - 5 та ассист унга лигадаги энг яхши 10 нафар ассистентга кириш имконини беради.

Айтганча, Англияга кўчиб ўтишдан олдин ҳам "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" нигериялик футболчига қизиқиш билдиришган, аммо “Брюгге” очкўзлик қилди (таклиф қилинган 15 фунт стерлинг ўрнига 25 миллион фунт стерлинг нарх белгилаган). Натижада, шартнома яқинда тугаши сабабли актив 3,4 миллион фунт стерлингга "Уотфорд"га ўтди.

Кристиан Нёргор (“Брентфорд”)

Брентфорд мавсум бошидан бери Премьер-лиганинг энг катта кашфиётларидан бири бўлди. Даниялик ҳужумчи, прессингда ўйнаш ва тўпга эгалик қилиш бўйича лиганинг энг яхши футболчиси ҳисобланади. Ҳа, бунга “Брентфорд”нинг ўта шиддатли ўйини катта ёрдам берди, аммо Нёргорнинг ўйинини қайд этмасликнинг иложи йўқ.

Брентфорд мухлислари Нёргорни шунчалик яхши кўришадики, улар ҳатто у ҳақида "Кристиан Нёргор - дунёдаги энг зўр футболчи" деган сўзлар билан қўшиқ айтишди.

Конор Галлахер (“Кристал Пэлас”)

"Челси" нинг ёш иқтидори кескин кўтарилиш истиқболларисиз навбатдаги (кетма-кет тўртинчи) ижарадаги футболчисидир. "Кристал Пэлас" янги мураббий Патрик Виейра билан қайта қуришни бошлади, аммо Галлахер тезда янги тизимда порлади. Унинг “гол+пас” тизими бўйича 13 (8+5) очкоси, Томас Тухелнинг қувончи (у “Конор “Челси” футболчиси эканлигидан хурсандман”, деб айтди) ва фантазия бошқарувчилари томонидан минглаб “лайк”лар йиғилди.

Айтганча, Галлахер жорий мавсумда Премьер-лигада барча “Челси” ўйинчисидан кўпроқ гол урган.

2021/2022 йилги мавсумда қуйидаги футболчилар ҳам ўзини кўрсата олмоқда:

Рис Жеймс ("Челси")

Армандо Броха ва Тино Ливраменто (“Саутгемптон”):

Марк Геҳи (“Кристал Пелас”)

Жейкоб Рэмзи (“Астон Вилла”)

 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:09, 05.03.2022. Ўқилди: 3020 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.