Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сиз буни билишингиз керак! АПЛнинг жорий мавсумида ажойиб ўйин кўрсатаётган футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2021/2022 йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатаётган Англия Премьер-лигаси футболчилари.

Жаррод Боуэн («Вест Хэм»)

Дэвид Мойес бошчилигидаги «Вест Хэм» кучли тўртлик учун курашмоқда. Клубнинг бундай ўйинларида футболчи Жаррод Боуэннинг хизматлари катта. Ярим ҳимоячи «гол+пас» тизими бўйича Премьер-лигада 8+8, бошқа турнирларда 5 (4+1) очко жамғарган.

Боуэннинг ажойиб футболчи эканлигини тасдиқлаш учун бир нечта статистика мавжуд. Мисол учун, Жаррод «Вест Хэм»нинг xG (кутилган голлари) бўйича етакчиси (10,44) ва лига миқёсида бу еттинчи энг яхши натижадир. Қолаверса, Боуэн WhoScored томонидан 7,31 балга лойиқ кўрилган ва бу клубдаги энг юқори натижа.

2021/2022 йилги мавсумда Боуэн шу қадар зўр ўйнадики, ҳатто бу Юрген Клоппни ҳам ҳайратда қолдирди: «Менга Боуэннинг ўйини жуда ёқади. У «Халл»да яхши ўйин кўрсатди ва у Премьер-лига ўзини кўрсатиши учун кўп вақт кетмади».

Хосе Са («Вулверхэмтон»)

Лигадаги энг яхши дарвозабони «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ёки «Челси»дан эмас, балки «Вулверхэмптон» аъзоси. Топ-клублар посбонлари олдиндан бу чемпионатда ўйнаган, аммо Хосе Са АПЛда янги футболчи ҳисобланади.

29 ёшли дарвозабон Премьер-лигага ёзда келди («Олимпиакос»дан 8 миллион евро эвазига) ва дарҳол юқори даражадаги ўйинлар намойиш этишни бошлади.

Премер-лигада Са 84,2% зарбаларни (лигадаги энг яхши), барча мусобақаларда - 81,9% зарбани қайтаришга эришди. Шунингдек, PSxG-GA/90 мезонига кўра (ўртача 90 дақиқада кутилган зарбалардан ўтказиб юборилган голлар ва ҳақиқий ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ), Cа Давид де Хеадан кейин кучли бешликдаги иккинчи энг яхши дарвозабон ҳисобланади.

Са ҳақида футболчининг клубдаги шериги Даниэл Поденсе шундай дейди: «Са — ажойиб футболчи. У билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман».

Эммануэль Деннис («Уотфорд»)

«Уотфорд»нинг Англия Премьер-лигасидаги ишлари яхши эмас, аммо уларда эътирофга лойиқ футболчи бор. Ҳужумчи Эммануэль Деннис жорий мавсум лиганинг энг яхши тўпурарлари бешлигига киришга муваффақ бўлди (9 гол). Қизиқ томони шундаки, «Уотфорд» бу мавсумда Премер-лигада атиги 25 марта гол урган ва жамоа голларининг 36 фоизи айнан нигериялик ҳужумчи ҳисобига ёзилган. Қолаверса, Деннис тез-тез ассистентлик ҳам қилади - 5 та. Бу натижа орқали Эммануэль лигадаги энг яхши 10 нафар ассистентлар рўйхатига кирган.

Айтганча, Англияга кўчиб ўтишдан олдин ҳам «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» нигериялик футболчига қизиқиш билдиришган, аммо «Брюгге» 15 фунт стерлинглик таклифни рад этди ва унга 25 миллион фунт стерлинг нарх белгилади. Натижада, ҳеч қайси клуб уни сотиб олишни истамади ва шартнома тугашига яқин қолгани сабабли кейинчалик 3,4 миллион фунт стерлингга «Уотфорд»га ўтди.

Кристиан Нёргор («Брентфорд»)

«Брентфорд» биринчи давранинг очилиш ўйинида «Арсенал» устидан ғалаба қозонгани ва бу Премьер-лиганинг энг шов-шувли стартларидан бири эди. Жамоанинг иккита голидан бирини айнан Кристиан Нёргор киритди, аммо ҳужумдаги ҳаракатлари футболчининг асосий қобилияти эмас. Даниялик футболчи ҳужумлар, босим ва тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам лиганинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Ҳа, бунга «Брентфорд» қолган футболчиларининг яхши ўйини ҳам катта ёрдам берди, аммо Нёргорнинг ўйинини алоҳида қайд этмасликнинг иложи йўқ. Премер-лигада «гол+пас» тизимига кўра 2+2 очко тўплаган.

«Брентфорд» мухлислари Нёргор шунчалик яхши кўришадики, ҳатто у ҳақида «Кристиан Нёргор - дунёдаги энг зўри» деган мазмундаги қўшиқ ёзишган.

Конор Галлахер («Кристал Пэлас»)

«Челси»нинг ёш иқтидори жорий мавсум АПЛда ажойиб ўйин намойиш этмоқда. «Кристал Пэлас» мураббийи Патрик Виейра жамоани қайта қуришни бошлади ва Галлахер янги тизимда тезда порлади. У жорий мавсум «гол+пас» тизими бўйича 13 (8+5) очко ва  Томас Тухелнинг ҳурматига сазовор бўлди (Тухель «Конор «Челси» футболчиси эканлигидан хурсандман», деб айтди ва у айнан лондонликлар клубига тегишли ҳисобланади).

Айтганча, Галлахер жорий мавсумда Премьер-лигада исталган «Челси» ўйинчисидан кўпроқ гол урган.

 

Манба: Championat.com
Киритилди: 11:17, 06.03.2022. Ўқилди: 1610 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик