Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг айтишича, ҳозирда Англия Премьер-лигасида футболчилар бўлар-бўлмасга йиқилиб, симуляция ишлатишга ўрганиб қолишган экан.
"Бундай футболчиларни жазолаш лозим. Афсуски, бундайларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу ҳолатда футболнинг жозибаси қолармиди, албатта йўқ.", дейди Венгер.
"Мен Англияга келган дастлабки йилларимда бу ернинг футболини жуда ҳурмат қилардим. Бунинг иккита сабаби бор эди. Биринчидан, премьер-лигада тўп сурадиган футболчиларнинг оёқларига тез-тез ва кўп тепишарди. Шундай бўлсада, футболчилар ҳеч нарса бўлмагандек туриб ўйнаб кетишаверарди, бўлар бўлмасга майдонда ётиб олишмас эди. Иккинчидан эса, футболчилар ҳеч қачон ҳакамни ўраб олишмасди. Ҳакамга ўз билганича қарор чиқаришга қўйиб беришарди. Ҳозир эса, футболчилар ҳакамни ўраб олишга ва унга босим ўтказишга ҳаракат қилишади. Йиқилгач, рақиб футболчисига карточка кўрсатишни сўраб олишади. Афсуски, ҳозир бундай ҳолат деярли ҳар бир ўйинда кузатилади.
"Қолаверса, ҳеч бир контактсиз майдонга йиқиладиган симулянтларга жазо бериш вақти келди. Улар футбол жозибасини ўлдирмоқдалар.
Мана масалан Эшли Янгни олайлик. Унинг сўнгги ўйинлардаги "актёрлик маҳорати" ҳакамларнинг назоратидан четда қолаяпти. Бунда тарзда давом этиши мумкин эмас. Агар бошқа ҳорижий футболчи бўлганда тушунган бўлар эдим. Аммо, Эшли Янг инглиз, қолаверса Англия терма жамоаси аъзоси. Бу бир мисол ҳолос.
Шунчаки бундай ҳолатларни олдини олиш учун, симуляция ишлатадиган футболчиларни жазолаш керак. Ўшанда, бундай ҳолатлар камайиши мумкин." - дейди франциялик мутахассис, www.thesun.co.uk сайтига берган интервьюсида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).