Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10015 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: “Қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритдик”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Интервьюлар
A A A

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди. Қосимов, жамоаси мураккаб ўйин бўлишига қарамай ғалаба қозонилгани учун футболчиларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Қийин лекин муҳим ғалабини қўлга киритдик. Муҳлисларга ва футболчиларимга, ўйин ва мухлислик учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

- Ғалаба қозонган бўлсангизда кайфият ёмон кўринмоқда...

- Олдингизда ғалабани нишонлаб ҳаволаниб кетсам, бир кунда пасга тушириб  қўясизларку (кулиб).

- Ўйин жараёнида футболчилар олдинга ўтиш ўрнига орқага ташланишгани кўринди.

- Ҳақиқатдан ҳам бу иккинич бўлимда кўзга ташланиб қолди. Олинга ўтиш керак бўлган вазиятларда футболчилар орқага кетиб қолишди. Машғулотларда буни кўриб чиқишимиз керак. Менимча футболчилар кўпроқ ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилишганди.

- Ражабовни майдонга туришини ҳам изоҳласангиз. Негадир унинг ўйини чиқмагандек кўринди...

- Ражабов жароҳатидан кейин илк марта майдонга тушди. Барибир уни қайсидир ўйинга туширимиз керак эди. Бу иш бугунги ўйинга тўғри келибди. Менимча, у формага кириб олса жамоага кўп фойдаси тегади.

- Карпенко ўйин охирларига бориб чарчаб қолди ва кўп хатоларга йўл қўйди. Вақтлироқ янги футболчини тушириш мумкин эмасмиди?

- Охир оқибат Солиевга яхши паст берди шундайми (залда кулгу)? Карпенконинг тажрибаси бизга  кўп фойда келтирган. Мана чарчаб қолгандек кўринсада жуда яхши оширма бера олди. Тўғри у тез чарчаб қолиши мумкин. Лекин тўп билан яхши муомала қилиши бизга фойда бермоқда.

Эмиль Кенжисариев ҳақида ҳам гапирсангиз. Дастлабки учрашувларда у  ярим ҳимоячи амплуасида ўйнаганди. Лекин энди чап қанот ҳимоясида тўп сурмоқда. Умуман унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Бу чизиқда тўп сурадиган Саҳоб Жўраевда жарохат бор эди. Шу боисдан ҳам уни шу чизиқда ўйнатишга тўғри келмоқда. Йил бошида уни қўйнаганимнинг сабаби олимпиячилар таркибидаги футболчилар биз билан эмасди. Энди эса Жавлон Иброҳимов ҳам сафимизга қўшилди. Кенжисариевнинг эса бу энди тўртинчи ўйин. Аста секин ўйинга киришиб кетади деб ўйлайман.

- Карнини нега туширмадингиз?

- Карни эмас бошқа футболчилар ҳам бор захирада қолган. Ким майдонга тушиши ўйинга яқин ҳал бўлади. Ким тайёр бўлса, ўша футболчини туширамиз. Бундай ҳолатларда ротация бўлиши табиий.

- Жамоада Нестеровнинг ўрнига бошқа ўринбосар футболчи йўқ. Мабодо, Нестеровга нимадир бўлиб қолса, уни ўрнини қайси дарвозабон билан тўлдирасиз?

- Акбар Тўраев ва Виктор Мочалов бор. Улар кубок ўйинларида майдонга туширилмоқда. Аммо, айни пайтл Олий Лигада ҳам таваккал қилиб ёш футболчиларни туширадиган ўйинлар бўлмаяпти. Агар миллий чемпионатда очколаримиз бошқалардан кўпроқ бўлса, уларга ҳам имконият беришимиз мумкин бўлади. Ҳозир эса ўйинлар қийин бўлганлиги учун Нестеровни туширишга мажбур бўляпмиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:05, 18.04.2012. Ўқилди: 6902 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.