Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темур Кападзе: “Олимпик” ғалабага лойиқ эди. Биз икки очко йўқотдик“

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган “Олимпик" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг "олимпиячилар" бош мураббийи Темур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин қизиқарли бўлди деб ўйлайман. ”Пахтакор“ билан дуранг ўйнаш бизнинг йигитлар учун ғалабага тенг натижа. Бизда яхши имкониятлар бўлди, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Шогирдларимнинг ёшлиги баъзи вазиятларда панд берди, кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади. Лекин бу ўсишга хизмат қилади. Келгуси сафар шундай вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилишади. Умуман олганда, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ҳам ўргандик. Ёмғир туфайли машғулот ўтказишда бироз қийинчиликга дуч келдик. Менимча, ўйин кўнгилдагидек ўтди.

— Жамоа ”Пахтакор“ ҳужумларини анча олдинда кутиб олди. Бу рақиб учун тайёрланган комбинация эдими?

— Биз ”Пахтакор“ ўйинчиларини яхши биламиз, барчаси кучли футболчилар. Агар уларга қарши прессинг уюштирмасак, бундан унумли фойдаланишарди. Шу боис бу борада пухта тайёрландик. Амалда бу режа ўзини оқлади. Кейинчалик ”Пахтакор“ узатмалар амалга оширишни бошлади. Қарама-қарши масофадаги узатмалар бизга мураккаблик туғдирди. ”Пахтакор“нинг ҳозирги ўйин услуби ўзгарган. Уларнинг сўнгги икки-уч ўйинини кўрдим, услуб ўзгача, узатмалар сони кўпайган. Аввал назорат, комбинациялар орқали ўйин ташкиллаштирилган бўлса, ҳозирда янги мураббийнинг талаблари фарқ қилади.

Ўйин давомида қанот ҳакамига ўз эътирозларингизни билдирдингиз. Қандай масала юзасидан шикоят қилдингиз?

— Биринчи навбатда, кичик қоидабузарликлар юзасидан эътирозим бор эди. Балки ҳакамнинг қарори тўғридир, бу вазиятларни такрор кўргач, хулосага келиш мумкин. Бу ўйин давомида ҳиссиётларга берилиш, бу табиий ҳол. Ҳакам қанча кам хато қилса, унинг шу даражада кучли эканллигини англатади. Менимча, уларда ҳам ўсиш бор.

— ”Олимпик“ жамоаси баъзи вазиятларда кераксиз қўполликлар ишлатишди...

— Майдонда кураш кетаётганда бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Лекин атайин майдонга шу ниятда чиққан деб ўйламайман. Тўп учун курашда бундай ҳолатлар бўлиши табиий.

Бугун ”Олимпик“ икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?

— Менинг назаримда, икки очко йўқотдик. Балки дуранг натижа адолатлидир, бизда яхши имкониятлар кўп бўлди. Улардан фойдаланишда эса оқсаяпмиз. Бу бошқа ўйинларда ҳам сезиляпти. Тажрибали ўйинчиларимиз бўлганда, бундан имкониятлардан фойдаланишарди. Бироқ ёшлардан ҳамма вазиятни голга айлантиришларинг керак дея талаб қилолмайман. Шу каби ўйинлар орқали улар тажриба орттиради. Ўйин жиҳатдан оладиган бўлсак, ғалабага лойиқ эдик.

— ”Олимпик" футболчисига кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикр билдирсангиз...

— Бизга ҳам шундай туюлди. ВАРда кўришди вазиятни. Бизнинг футболчи елка билан ўйнагани сабабли Турғунбоев мувозанатни йўқотди. Футболда қандайдир қонунлар бор, шу боис шогирдим. қизил карточка билан жазоланди.

Манба: "Олимпик" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 22:04, 16.03.2022. Ўқилди: 1175 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик