Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жота: "Португалия майдонда Туркиядан яхшироқ эканлигини исботлашига умид қиламан"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота Жаҳон Чемпионати-2022 мусобақаси учун плей-офф босқичи доирасидан жой олган Туркияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Туркия сиз ўйлагандек осон рақиб эмас. Улар Нидерландиядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди ва битта баҳсда ғалаба қозонишди. Бу финалдек ўйин бўлади ва умид қиламанки, Португалия майдонда Туркиядан яхшироқ эканлигини исботлайди.

Биз ушбу ўйинга жавобгарлик ҳисси билан киришимиз керак, лекин бунга жуда катта эътибор қаратмаслигимиз лозим. Бу футбол баҳси. Ўйлайманки, мазкур ўйинда ғалаба қозона оламиз ва биз финалга бориш учун сифатларга эгамиз. Эътиборимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олишга қаратилган. Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпмиз.

Туркия осон рақиб эмас, лекин Португалия ғалаба қозониши учун барча нарсага эга. Жамоа имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши учун самарали ҳаракат қилиши лозим. Шунингдек, Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун яхши жамоавий руҳиятни сақлаб қолишимиз керак. Гол уриш муҳим, аммо рақибларга имконият қолдирмаслик ҳам алоҳида аҳамият касб этади".

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш: "Эртага қандай ўйнашимиз кераклиги ҳақида бор эътиборимни қаратганман ва биз нима қилиш кераклигини биламиз. Жамоанинг эътибори жуда юқори ва катта мотивацияга эга. Биз жавобгарлигимиз туфайли шу ерда эканлигимизни биламиз ва буни бошиданоқ ўз бўйнимизга оламиз. Ғалаба қозонишимиз ва Жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак ва эътиборимиз эртага бўладиган Туркияга қарши ўйинга қаратилган".

Туркия терма жамоаси устози Стефан Кунтз: "Жамоа бизга керак бўлган руҳий кучга эга эканлигимизни кўрсатиб берди. Жамоа руҳияти ҳам ёрдам беради. Бир қанча қийин ўйинларни ўтказдик, аммо ғалаба қозондик. Ҳисобда ортда қолиб ҳам ғалаба қозона оламиз. Биз тўғри йўналишда кетяпмиз".

Эслатиб ўтамиз, Португалия - Туркия баҳси бугун Тошкент вақти билан 00:45 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:09, 24.03.2022. Ўқилди: 1798 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик