Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абрамович "Валенсия"ни сотиб оладими? Мухлислар хурсанд бўлишарди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Роман Абрамович "Валенсия"ни сотиб олиши мумкин. Яна бир даъвогар - собиқ вице-президент Мигель Сорио.

Клуб акцияларини қўлга киритиш нияти борлигини маълум қилган "Валенсия"нинг собиқ вице-президенти Мигель Сорио ОАВга харид учун яна бир даъвогар - Роман Абрамович ҳақида гапириб берди. Сорио испан журналистларига пресс-релиз юборди, унда у россиялик олигархнинг "Валенсия"нинг ҳозирги эгаси Питер Лимга таклифини эълон қилди.

“Питер Лим Лондон клубини 250 миллион еврога сотмоқчи бўлди, аммо муваффақиятга эришмади. Яқинда у ОАВга клубни сотиб олиш бўйича иккита таклиф борлигини айтди: меники ва "Челси"даги россиялик олигархдан.

Ва у ё ўзи келтирган йўқотишларни қоплаш учун ҳар йили клубга 50 миллион сармоя киритишини ёки "Валенсия"ни бизга сотишини айтди", - дея Сорио сўзларидан иқтибос келтиради Сорио El Desmarque

"Валенсия"ни сотиш ҳақида гап-сўзлар кўп йиллардан буён давом этмоқда: испан жамоасининг мухлислари ва афсоналари тинмай Лимдан клубдан кетишини сўрашмоқда. Инқирозда Питер ўз акцияларини сотиши мумкин. Тўғри, бу акцияларни Абрамович сотиб олиши ҳақиқат эмас.

"Валенсия"нинг молиявий инқирози Лимнинг сиёсати билан боғлиқ. Клуб ҳалигача янги “Ноу Месталья” стадиони қурилишини якунлай олмаяпти. Шунингдек, Лим деярли таркибни кучайтиришга сармоя киритмайди: ўтган ёзда клуб Маркос Андре, Гиорги Мамардашвили ва Димитри Фулкие билан шартнома имзолаганди ва бунгача улар деярли икки йил давомида трансферларсиз қолишганди. Аммо "Валенсия" фаол равишда етакчиларни сотди: Ферран Торрес "Манчестер Сити"га, Родриго "Лидс"га, Кондогбиа "Атлетико"га, Коклен ва Парехо эса "Вильярреал" билан Чемпионлар лигасида шов-шув кўтаришмоқда. Етакчи футболчиларни бериб, эвазига ҳеч ким билан шартнома имзоламасанг, клуб Ла Лига гигантлари қаторидан чиқиб кетиши мантиқан тўғри. "Валенсия" турнир жадвалининг иккинчи ярмига мустаҳкам ўрнашиб олди ва кетма-кет учинчи мавсумки еврокубокларда иштирок этмаяпти.

"Валенсия"нинг фаол мухлислари Лимдан ғазабланишди: ўтган йилнинг охирида 15 мингга яқин одам стадион олдига "Лим, уйга қайт!", ёзуви ёзилган баннерлар билан йигъилишди. Жамоа эгасининг қизи Ким Лим ижтимоий тармоқлардаги ҳужумларга шундай жавоб берганди: "Клуб бизга тегишли ва биз у билан хоҳлаганимизни қила оламиз ва ҳеч ким бизга ҳеч нарса айтишга ҳақли эмас".

Лимнинг энг фаол рақиби собиқ вице-президент Сорио Абрамовичнинг клубга қизиқиши ҳақида гапирди. Сорио "Валенсия"га Испания футбол элитасига қайтишга ёрдам бермоқчи ва яна "Реал" ва "Барселона" билан рақобатлашмоқчи (Лимагача бўлгани каби). апрель ойи охирида у матбуот анжуманини ўтказади ва у журналистларга Лимнинг хатти-ҳаракатлари "Валенсия" инқирозига нима олиб келгани ва унинг клубни сотиб олиш таклифи қандай афзалликларга эга эканлиги ҳақида батафсил айтиб беради.

Абрамовичга келсак, олигарх томонидан янги клуб сотиб олиш контекстидаги шунга ўхшаш маълумотлар турк ОАВларидан келиб чиққан бўлиб, у “Гезтепе”га қизиқиш билдирган. Аммо олигарх вакиллари бу маълумотни рад этишди - клуб ҳам бу сохта эканлигини аниқлади. Абрамовичнинг "Валенсия"га қизиқиши ҳам расман ҳозирча тасдиқланмаган - барча маълумотлар Сориодан олинган.

Айни пайтда Абрамовичнинг молиявий аҳволи испан клубини қўлга киритиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. Олигархнинг муаммолари ҳақида Американинг Page Six нашри айтиб ўтди, унда Абрамович ўзининг нуфузли дўстларидан 1 миллион доллар қарз сўрагани айтилган.

“У ўз ходимларининг ҳафтасига 750 минг доллар маошини ҳеч қачон олиб қўймаганини айтди. Аммо унинг активлари музлатилганлиги сабабли у бу суммани тўлай олмайди. Абрамович ёрдам сўраб Голливуд продюсери ва режиссёри Бретт Ратнер ва Ротшилдлар оиласига мурожаат қилган, бироқ улар унга пул беришдан бош тортишган”, — деб ёзади нашр.

Февраль ойида Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Абрамовичга нисбатан санкциялар киритди, унинг бойлиги 14,3 миллиард долларга тенг (Bloomberg). Абрамовичнинг активлари Америка xеж-фондлари томонидан музлатиб қўйилган, бу эса олигархга тегишли бўлган "Челси"да чипталар ва ҳомийларни сотиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарган.

Санкциялар Абрамовичга барча таклифлар кўриб чиқилгандан сўнг апрель ойи охирида янги хўжайинга эга бўладиган Лондон клубини сотишдан фойда олишига тўсқинлик қилади. Барча омилларни инобатга олган ҳолда, Роман Аркадевич ҳозирда кўплаб мажбуриятлар ва катта умидлар мавжуд бўлган “Валенсия” тимсолидаги юкни ўз зиммасига олишга тайёр эканлиги шубҳали. Стадион қурилишини тугатиш керак. Инқироз ва натижалар туфайли кўп йиллар давомида қийналаётган мухлислар ҳурматини қозониш россиялик миллиардернинг зиммасига юклатилиши мумкин. Ҳозирги вазиятда Роман бунга тайёрми?

Киритилди: 20:58, 11.04.2022. Ўқилди: 2191 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик