Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5932 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Бунёдкор”нинг янги номларни кашф этиш анъанаси - амалда!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Барчага аёнки, “Бунёдкор” футбол клуби 2012 йилнинг ёз фаслида “Жар” стадионидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги собиқ МҲСК ўйингоҳи ўрнида ва унга туташ ҳудудда янги барпо этилган замонавий мажмуага кўчиб ўтгач, клуб қошидаги футбол мактабининг имкониятлари кескин равишда ошди. Тўртта табиий, учта сунъий қопламали ФИФА андозаларидаги майдонлар, барча шароитларга эга ётоқхона, турли фанлар йўналишига мослаб жиҳозланган ўқув хоналари, ошхона, бассейн, тренажёр ва спорт заллари, тиббий марказ... Буларнинг бари ёш футболчилар ихтиёрига берилди, янги иқтидорларни кашф этиш учун туҳфа этилди.

2019 йилнинг октябрь ойига келиб, “Бунёдкор” футбол клуби академияси ҳаётида янги саҳифа очилди. Юртимизга халқаро миқёсдаги мутахассис – венгриялик Ласло Салаи бошчилигидаги Осиё футбол конфедерацияси расмийлари ташриф буюриб, “Бунёдкор” ФК академиясининг фаолияти, тарбияланувчиларнинг машғулотларидан тортиб, билим олиш жараёни, уларга яратилган имкониятлар, даргоҳнинг бутун моддий-техника базасигача кўздан кечиришди, баҳолаш тизими бўйича мониторингдан ўтказишди. Бундан мақсад, “Бунёдкор” академияси ОФКнинг нуфузли ёшлар тизимидаги таснифга кўра, икки юлдузли мақомга лойиқлиги ёки йўқлигини ўрганиш эди. Якунда, “Бунёдкор” академияси ОФКнинг икки юлдузли мақомига лойиқ кўрилди. Ва бу борада Марказий Осиёдаги биринчи ҳамда ҳозирча ягона икки юлдузли академия сифатида тарихдан жой олди. Бутун Осиёда ҳам икки юлдузли академиялар камсонли ҳисобланади. ОФК бу тоифага киритган футбол масканлари сифатида “Фукушима”, “Гамба Осака”, “Кашима Антлерс” (Япония), “Сеул” ФК (Корея Республикаси), “Зоб-Ахан” (Эрон), “Уэстерн Сидней Уондерерс” (Австралия) академиялари кабиларни тилга олиш мумкин.

Натижада, аввал бошқа клубларнинг тайёр футболчилари эвазига шаклланиб келган “Бунёдкор”, мана, бир неча йиллар бўляптики, эндиликда таркибини академиядан етишиб чиқаётган ўз тарбияланувчилари ҳисобига тўлдириб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, “Бунёдкор” академияси аллақачон янгидан-янги номларни кашф қилувчи “иқтидорлар фабрикаси”га айланиб улгурган. Академиянинг кўплаб тарбияланувчилари бугунги кунда мамлакатимизда ва хориж жамоаларида муваффақиятли тўп тепишмоқда. Чет элда жавлон уришаётган Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Жасур Жалолиддинов, ўзимизда ўйнашаётган Сардор Рашидов, Рустам Ашурматов, Нурилло Тўхтасинов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Расул Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов, Суҳроб Иззатов, Миржаҳон Мираҳмадов, Дилшод Аҳмадалиев ва бошқа кўплаб улар кабилар “Бунёдкор” академиясида таҳсил олишган, тарбия топишган. Бугунда ҳам яна янги номлар кашф этилиши давом этмоқда.

2022 йилнинг илк кунлариданоқ “Бунёдкор” ФКда янги футбол мавсумига тараддуд бошланган эди. “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев қабулида 2 январь куни ташкил этилган йиғилишда клуб директори Улуғбек Мирзаев ҳамда бош мураббий Шуҳрат Мақсудов раҳбардан тайёргарлик режалари бўйича қатъий топшириқ олишди. Йиғилишда асосий таркибнинг бир қатор тажрибали аъзолари бошқа жамоаларга ўтиб кетганлари туфайли, уларнинг ўринларини кимларнинг ҳисобига тўлдириш жараёнида устуворлик академия битирувчиларига қаратилишини клуб президенти Меҳриддин Раззоқович асосий вазифа қилиб белгилаб берди:

- Ўзбекистонда ёшларга эътибор ҳамиша юқори даражада бўлиб келган. Давлатимиз раҳбари ёшларнинг эртанги куни учун доимо қайғуриб келади. Шу боис, ўзининг бақувват академиясига эга биздек клуб ҳам, биринчи навбатда, ўз ички имкониятларидан кенг фойдаланиши зарур. Таркибдаги йўқотишларнинг ўрни клубнинг ўз тарбияланувчилари орқали тўлдирилиши лозим. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам, жамоанинг асосий мақсади – совринли ўринлар учун курашиш вазифаси ўзгармайди. Ва “Бунёдкор” ютуқларга асосан ўз тарбияланувчилари билан эришса, бу барчага жудаям манзур бўлади, - деб таъкидлаган эди М.Абдуллаев.

Бунинг учун “Бунёдкор”нинг бош ҳомийси бўлмиш “Ўзбекнефтгаз” АЖ клуб ва унинг тизимидаги барча жамоаларга етарлича шароитлар яратиб бермоқда. Фойдаланишга топширилганига ўн йил бўлган академияда ўтган орадаги даврда кўп нарса таъмирга муҳтож ҳолатга келиб қолган эди. Шароитларни бугунги кун талабларига келтириш учун бош ҳомийнинг алоҳида эътибори натижасида, ҳозирда академияда барча жабҳаларда ҳолат анча яхшиланган, янгиланган ва талаб даражасида.

Юқорида айтиб ўтилган учрашувдан сўнг мураббийлар штаби томонидан янги мавсумга тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Ушбу режа асосида академиянинг кўзга кўринган барча иқтидорлари назорат ўйинлари орқали синовдан ўтказилди. “Бунёдкор” саралаб олинган ёшлар билан февраль ойида Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди ва у ерда икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини ташкил этилди. Анталия йиғинида Украина, Арманистон ва Россиянинг номдор жамоаларига қарши синов-назорат учрашувлари ўтказилиб, халқаро ўйинлар орқали тобланган ёшлар қисқа вақт ичида “Бунёдкор”нинг етакчиларига айланишди. Жумладан, Жаҳонгир Ўрозов, Музаффар Олимжонов, Умарали Раҳмоналиев бош мураббий Шуҳрат Мақсудов билдирган ишончни оқлашмоқда. Гарчи улар Суперлигада асосий таркибнинг ҳақиқий ўйинчилари сифатида илк мавсумларини ўтказаётган бўлсаларда, майдонда ўзини йўқотиб қўйишмаяпти. Аксинча, ишонч билан ҳаракат қилишмоқда.

Ёшларнинг ишончли ва тартибли ўйини футболга ихтисослашган турли интернет нашрларининг эътирофига сазовор бўлди. Яъни “Бунёдкор” тарбияланувчилари Суперлиганинг ҳар туридан сўнг рамзий терма жамоа таркибига киритилмоқда. “Бунёдкор” ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, қисқа вақт ичида ўзбек футболига яқин келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчилари бўлиши мумкин бўлган бир неча ёш иқтидор эгаларини туҳфа этди. Шунингдек, Маҳмуд Маҳаммаджонов, Билол Туплиев, Умид Султонов, Сирожиддин Башриддинов каби иқтидорлар ҳам бемалол акаларининг ўрнини боса оладиган футболчиларга айланиб боришмоқда. Ўз тарбияланувчиларига таянаётган клубнинг тутган йўли қанчалик тўғри эканлигини “Бунёдкор”нинг бу йилги Суперлигадаги натижалари ҳам яққол кўрсатиб турибди. Тўғри, жамоа Суперлигада ортда қолган 4та тур учрашувларидан кейин турнир жадвалида кучли учликда эмас, аммо совринли ўринлар учун курашдан ҳам узоқда эмас (“Навбаҳор” билан 4-5-ўринларни бўлишиб турибди). Асосийси, бу натижалар юлдузли таркиб билан эмас, балки ёш тарбияланувчилар билан қайд этилаётгани эътиборга молик. Бу кишини хурсанд қилмасдан қўймайди.

Ёшлар лигасида иштирок этаётган “Бунёдкор” ўринбосарлари аъзолари ҳам асосий таркиб мураббийлар штаби томонидан доимий кузатувда бўлиб туришибди. Таркибида талайгина иқтидорлари бор ўринбосарлар жамоаси янги мавсумни ўта ишончли ўтказмоқда. Абдуҳамид Қодиров мураббийлигидаги ёшлар ўтказилган тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба нашидасини суриб, турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибдилар. Қайд этилаётган натижаларнинг ўзи ҳам академия иқтидорларга бойлигини ва ишлар тўғри йўлга қўйилганлигини англатади.

Тегишли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон терма жамоаларининг мураббийлари сафига жалб қилинган “Бунёдкор” академиясидаги устозлар Миразиз Мирзааҳмедов, Жамолиддин Раҳматуллаев каби ёш мутахассислар ҳам бир талай қобилиятли футболчиларни тарбиялашмоқда. Александр Зевадинов, Искандар Солиев сингари ўсмирлар ҳозирданоқ катта умид уйғотишмоқда ва секин-аста асосий жамоа эшиги сари шаҳдам қадамлар билан яқинлашяптилар.

Қисқаси ва энг муҳими, “Бунёдкор” бу орқали ўзининг янги номларни кашф этиш анъанасини амалда исботламоқда.

Манба: "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:51, 14.04.2022. Ўқилди: 1967 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.