Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов апрель ойининг энг яхши мураббийи деб топилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Ойнинг энг яхшилари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол федерацияси оммавий ахборот воситалари овозига кўра апрель ойининг энг яхши мураббийини эълон қилади.

Апрель ойи ҳисобидан Олий лигада 4та ўйин ўтказиб, шунча очко йўқотган Миржалол Қосимов ОАВ овозига кўра қолган касбдошларидан кўпроқ овоз тўплади. 8та ОАВдан 6таси Миржалол Қосимовни қўллаб-қувватлаган. Шулардан 3таси мутахассисни 1-ўринда кўрсатиб ўтган. Натижада Миржалол Қосимов энг яқин таъқибчиси Деян Журжевични бор йўғи 1 очкога ортда қолдирди.

Қайд этиш керак, Миржалол Қосимов шогирдлари апрель ойида Олий лигада «Шўртан» (3:0), «Навбаҳор» (1:2), «Локомотив» (1:1) ва «Металлург» (3:1) клубларига қарши ўйинларда иштирок этишди. Шунингдек «Бунёдкор» Осиё чемпионлар лигасининг апрель ойига тайин қилинган 2та ўйинда иштирок этиб, 1та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этди. Осакада «Гамба»дан 1:3 ҳисобида енгилган «қалдирғочлар», «Жар» стадионидаги жавоб ўйинида 3:2 ҳисобида зафар қучиб, 2-ўринга кўтарилиб олишди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирга қадар Ўзбекистон клублари кунчиқар юрт жамоаларига қарши майдонга тушмаганди. Миржалол Қосимов бу борада Япония клубини маҳф этган илк ўзбекистонлик мутахассис сифатида тарихга кирди.

Март ойи якунларига кўра Миржалол Қосимов билан бир ҳил очко тўплаган ва фақатгина 1-ўринда нисбатан кам кўрсатилгани учун мағлуб бўлган «Шўртан» мураббийи Игорь Криушенко апрель ойида ўзини кўрсата олмади. Олий лигада ўтказилган 4та ўйинда беларуслик мутахассис Миржалол Қосимовдан икки баробар кўп очко йўқотди.

Аксинча, «Пахтакор» бош мураббийи Деян Журжевич апрель ойи ҳисобидан Миржалол Қосимовга етарлича қаршилик кўрсатди. «Пахтакор» Осиё чемпионлар лигасининг жорий мавсумида 2 марта зафар қучган бўлса, ҳар иккала ўйин ҳам апрелда бўлиб ўтгани эътиборга молик. Ҳозирча «пахтакорчилар» фақатгина Қатарнинг «Ал-Араби» клубини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган холос. Шунингдек «Пахтакор» Олий лигада апрель ойи ҳисобидан 3та ўйинда иштирок этиб, 4 очко бой берди: «Динамо» (1:0), «Насаф» (0:0) ва «Локомотив» (1:1).

Эслатиб ўтиш лозим, январь ва февраль ойи якунларига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов энг яхши деб топилган бўлса, март ва апрель ойларида Миржалол Қосимовга тенг келадигани топилмади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:55, 07.05.2012. Ўқилди: 5836 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик