Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Ювентус 20 39
4 Наполи 19 39
5 Рома 20 39
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 19 21
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 19 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Тирик қолиш" учун ҳаёт-мамот жанглари: "Бёрнли", "Эвертон" ва "Лидс". Уларнинг қай бири АПЛ учун муносиб?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мавсум якунига яқинлашгани сари ҳар йилгидек АПЛ турнир жадвалининг пастки қисмида кураш авжига чиқа бошлади. Элитада жон сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган клублар сўнгги чоралар кўришга интилмоқда. Хусусан, бу йўлда "Бёрнли" клуби яқин бир ҳафта ичида икки бор ғалабага эришди ва ўз ҳолатини анча яхшилаб олди. Шунингдек, кеча "Эвертон" ҳам ўта муҳим ғалабани тантана қилди. Лэмпард жамоаси "Челси"ни битта тўп фарқи билан таслим этиб, хавфсиз зона билан фарқни икки очкогача қисқартириб олишга муваффақ бўлди. Яна бир хавф остида қолган жамоа, "Лидс" эса, 4-0 ҳисобида ўз майдонида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб, аҳволини анча оғирлаштириб қўйди. Юқоридаги натижалар сабаб "Бёрнли" ҳамда "Лидс" 34 очкога эга бўлди. "Эвертон"да 32 очко бор. Аммо Лэмпард қўлида битта ортиқча ўйин ҳам мавжуд. Айни пайтга қадар "Норвич" ва "Уофорд"нинг АПЛдан кетиши аниқ бўлиб улгурган. Қолган жамоалар эса улар сафига қўшилиб қолмаслик учун ҳаракат қилишлари талаб этилади.

"Лидс"нинг ҳолати ҳақида

Албатта, ҳаммага аён бўлиб улгурган нарса бор – "Бёрнли"нинг муваффақиятлари – "Лидс" учун бош оғриғи. Лига етакчиси бўлган "Манчестер Сити"га мағлубиятдан кейин Жесси Марш жамоасига "Бёрнли" очколар борасида етиб олди (34). "Эвертон"дан эса атиги икки очко олдинда бормоқда. Мавсум якунланишига 4 та тур қолган бир пайтда бундай хавфли ҳолатга тушиб қолиш ҳеч бир жамоага маъқул келмайди. "Лидс"нинг қолган ўйинлари қуйидагича:

"Арсенал" (меҳмонда)
"Челси (уйда)
"Брайтон" (уйда)
"Брентфорд" (меҳмонда)

Албатта, тўртта баҳснинг дастлабки иккитаси ўта оғир кечади. Бошқа томондан эса тўғридан-тўғри рақобатчилар, "Эвертон" ҳамда "Бёрнли" натижалар қайд эта бошлади. Бу эса йоркширликларга катта босим юклайди. Агарда улар 4 та учрашувдан максимал фойдалана олса, ўзини сақлаб қолишни кафолатлайди. Акс ҳолда, икки йиллик ёрқин ўйинларидан кейин "Лидс" билан яна хайрлашишга мажбур бўламиз.

"Эвертон"нинг ҳолати ҳақида

Жамоага Чемпионшип чангали таҳдид қилаётган бир пайтда, "Эвертон" ўз уйида "Челси"ни мағлуб эта олди. Бу билан Лэмпард йигитлари керак бўлганида ўзида куч топа олишини исботлади. Кечаги ғалаба ҳаммасини жамоанинг қўлида қолдирди. Бу дегани, келаётган учрашувларнинг осон бўлишини англатмайди, албатта. Аммо жамоага бир қадар қулай рақиблар рўбаро келади. Мерсисайдликларнинг қолган ўйинлари қуйидаги рақибларга қарши кечади:

"Лестер" (меҳмонда)
"Уотфорд" (меҳмонда)
"Брентфорд" (уйда)
"Кристал Пэлас" (уйда)
"Арсенал" (меҳмонда)

Ўтган ойда йўқотилган зарур очколарга қарамай, "Эвертон" АПЛда қолиш учун кураш ичида бўлади. "Челси" устидан ғалаба бу умидни янада оловлантириб юборади. "Гудисон Парк" эса ўз жамоасига қайтадан ишонишни бошлади.

"Бёрнли"нинг ҳолати ҳақида

Бир сўз билан айтганда – тубдан ўзгарган жамоа. Сўнгги турлардаги "Саутгемптон", "Вулверхэмптон" ҳамда "Уотфорд" устидан қозонилган ғалаба клубни анчайин хавфсиз зонага, ҳатто "Лидс"дан юқори позицияга олиб чиқди. Яна нима дейиш мумкин, жамоа олдидан чиққан рақибни аяб ўтирмаяпти ва бу Майк Жексоннинг яхши даражага эга эканини кўрсатади. Шунингдек, "Бёрнли"нинг ғалабалари, уларнинг голлар нисбатига ҳам ижобий таъсир қилди. Шу сабаб "Лидс" ортда қолдирилди. Эндиликда Жексон шогирдларини тўртта осон бўлмаган учрашувлар кутади:

"Астон Вилла" (уйда)
"Тоттенхэм" (меҳмонда)
"Астон Вилла" (меҳмонда)
"Ньюкасл" (уйда)

Шубҳасиз, "Бёрнли"нинг айни пайтдаги АПЛда қолиш учун қулай имкониятларини ҳеч ким инкор эта олмайди. Шон Дайчнинг истеъфога чиқарилиши эса барчани ҳайратга солган эди. Бугун кўринмоқдаки, бу иш – тўғри қилинган. Учта кетма-кет ғалаба клубнинг имижини бутунлай ўзгартирди. Боз устига, АПЛда қолиш учун асосий даъвогар номи ҳам "Бёрнли"га тегишли бўлиб турибди. Ҳа, жамоа "Астон Вилла"га қарши иккита ўйин ўтказиши керак. Бу эса жуда катта синовдир. Агарда шу босқичдан муваффақиятли ўтилса, у ҳолда, вазифа бажарилади!

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: planetsport.com
Киритилди: 18:11, 02.05.2022. Ўқилди: 2925 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Удинезе Николо Дзаньоло 6
7 Наполи Расмус Хейлунд 6
8 Рома Матиас Соуле 6
9 Интер Маркус Тюрам 6
10 Комо Нико Пас 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.