Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муҳаммадкарим Тоиров: "Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Андижон” жамоаси “Турон” майдонида мардонавор курашди ва иродали тарзда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 70-дақиқасида Муҳаммадкарим Тоировнинг четлатилиши сабабли жамоа қийин ҳаволга тушиб қолди. Аммо шунга қарамай, футболчилар катта жасорат кўрсатишди. Биз эса Тоировга айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- “Турон”га қарши ўйин ҳис-ҳаяжонга бой бўлди. Бу каби беллашувдан сўнг нималарни айтган бўлардингиз?

- Авваламбор, Андижондан келиб бизга куч-қувват бериб туришгани учун барча ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Майдонда иккала жамоа ҳам кучли ўйин кўрсатди. Худо омадимизни берди ва биз ғалаба қозондик. Шу ўринда айтмоқчиманки, жамоамни қийин аҳволга тушириб қўйганим учун барчадан узр сўрайман. Барибир Худони айтгани бўлади, шукурки, биз ғалаба қозондик. Кейинги учрашувларда бундан-да, чиройли ўйинлар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз.

- Қизил карточка кўрсатилган вазиятда ўзи нима бўлди? Ҳакам тўғри кўрсатдими?

- Биринчи вазиятга келсак, ўйин бошиданоқ ҳакам биринчи қўполлик учун сариқ карточка кўрсатиб юборди. Бундай бўлиши мумкин эмас. Қоида бузилдими, ҳакам аввалига оғзаки огоҳлантириб қўйиши керак эди. Аммо у бундай қилмасдан тўғридан-тўғри сариқ карточкани кўрсатди, нимага бундай қилди, билмадим. Иккинчи ҳолатга келсак, тўғри улгурмай қолдим, аммо аслида сариқ карточкага ҳам у қадар тортмасди.

- Майдондан четлатилганингиздан кейин нималарни ўйладингиз?

- Жамоамизни қийин вазиятга солиб қўйдим, бу менинг айбим, тан оламан. Лекин жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Улар майдонда шунчалик борини бериб курашишди.

- Охирги дақиқада гол уриб ютиб кетдик. Ҳолбуки, дуранг қайд этилаётганди. Сўнгги дақиқада ғалаба голи урилишини кутганмидингиз?

- “Турон” ҳисобни тенглаштирганида аҳволим янада қийинлашиб қолди. Чунки жамоам оғир аҳволда қолгани ва ёрдам бера олмаётганим учун ич-ичимдан сиқилиб ўтирдим. Ўзимни ниҳоятда ноқулай ҳис қилдим. Аммо Аллоҳ куч-қувват берди ва жамоадошларим иккинчи голни уришди. Яна бир бор жамоамдагиларга катта раҳмат. Бу ҳолат менга “сигнал” бўлди. Кейинги сафар энди ўйланиброқ, эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қиламан. Жамоадошларимни бундай қийин аҳволга солиб қўймоқчи эмасман. Биласизми, жамоамиз гол уришини кутаётгандим ва бунинг учун Худодан сўраётгандим. Ечиниш хонасида ўтиргандим, ҳисоб 1:1 ва мен жуда тушкун аҳволда эдим. Аммо умид қилишни тўхтатмадик. Аллоҳга беҳисоб шукр, якунда биз ғолиб чиқдик.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 20:45, 02.05.2022. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик