Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 14 8 9 31
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 10 5 21
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Германия 5 8 7 20
6 Австрия 5 8 4 17
7 Франция 5 7 4 16
8 Швеция 5 5 2 12
9 Швейцария 5 2 3 10
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Порту»: Рекордга бир нафас қолганида-я...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Португалия Сагрес лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эҳ, «Порту», «Порту»... Португалия Примероси пешқадами 25 апрель куни 31-тур доирасида «Брага» меҳмони бўлди ва ортга мағлубият билан қайтди - 0:1...

Шу тариқа, «аждаҳо»ларнинг миллий лигадаги узундан-узун мағлубиятсиз сериялари узилди. Диққат қилинг, «Порту» миллий чемпионатда охирги марта 2020 йилнинг октябрь ойида ютқазган эди. Жамоа шундан кейинги нақ 58та ўйинда мағлубият нималигини билмади - 47та ғалаба ва 11та дуранг. Бироқ портуликлар энг муҳим паллада яна бир қадам ташлай олишмади...

Алоҳида таъкидлаш керак, 58та ўйинга тенг мағлубиятсизсиз серия - бу Португалия миллий чемпионати рекорди. Мамлакатнинг бошқа бирор клуби бундай натижа билан мақтанолмайди. Португалия Примеросида кетма-кет ўйинларда ютқазмаслик бўйича иккинчи узун серия «Бенфика»га тегишли. Лиссабон дружинаси томонидан 1978 йили ўрнатилган рекорд 56та ўйинни ўз ичига олганди. Мана, «Порту» 44 йил ушланиб турган натижани яхшилади. Бироқ унга Европанинг кучли лигалари рекордини ўзгартириш насиб этгани йўқ. Аниқроқ айтсак, портуликлар «Милан» томонидан 1991-1993 йиллар оралиғида ўрнатилган юқори натижани такрорлашди, аммо янгилашларига бир нафас етмай қолди. Ҳа, машҳур Фабио Капелло бошқарган «россонерлар» ҳам «А» серияда кетма-кет келган 58та ўйинни мағлубиятсиз якунлашган эди.

Бутун Европада эса бу борада Руминиянинг «Стяуа»сига тенг келадиган жамоа йўқ. Диққат қилинг, Бухарест жамоаси миллий лигада 1986-1989 йиллар оралиғида нақ 104та ўйин давомида мағлубиятсиз одимлаган. «Стяуа» ўшанда қаторасига 5 марта Румия чемпиони бўлган ва мавсум-1985Ғ1986да Европа чемпионлар кубогини ҳам қўлга киритганди.


Европа миллий чемпионатларидаги энг узун мағлубиятсиз сериялар

*** 104та: «Стяуа» (Руминия) - 1986-1989 йиллар

*** 88та: «Линкольн» (Гибралтар) - 2009-2014 йиллар

***  63та: «Шериф» (Молдова) - 2006-2008 йиллар

*** 63та: «Селтик» (Шотландия) - 1915-1917 йиллар

*** 62та: «Левадия» (Эстония) - 2008-2009 йиллар

*** 60та: «Юнион» (Бельгия) - 1933-1935 йиллар

*** 59та: «Ширак» (Арманистон) - 1993-1995 йиллар

*** 59та: «Пюник» (Арманистон) - 2002-2004 йиллар

*** 58та: «Милан» (Италия) - 1991-1993 йиллар

*** 58та: «Олимпиакос» (Греция) - 1972-1974 йиллар

*** 58та: «Сконто» (Латвия) - 1993-1996 йиллар

*** 58та «Порту» (Португалия) - 2020-2022 йиллар

*** 56та: «Бенфика» (Португалия) - 1976-1978 йиллар

*** 56та: «Селтик» (Шотландтя) - 2016-2017 йиллар

Европанинг энг кучли лигаларида вазият қандай? «А» серия рекорди «Милан»га тегишли эканлиги айтилди. Қолганларида мағлубиятсиз серия бўйича қайси клублар олдинда?

Италия «А» серияси: «Милан» - 58та ўйин (1991-1993 йиллар)

Германия Бундеслигаси: «Бавария» - 53та ўйин (2012-2014 йиллар)

Англия Премьер Лигаси: «Арсенал» - 49та ўйин (2003-2004 йиллар)

Испания Ла Лигаси: «Барселона» - 43та ўйин (2017-2018 йиллар)

Манба: iff.uz
Киритилди: 19:30, 06.05.2022. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.