Суперлига 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Локомотив» учрашуви якунида келиб чиққан жанжал сабаблари ўрганиб чиқилди. Махсус инспекция 6 апрель куни Линага ўз билдиргисини тақдим этди.
Ўрганиш натижалари:
Воқеа тафсилотлари стадион камералари, гувоҳлар ва Комиссар кўрсатмаси ёрдамида ўрганилган. Шунингдек, қуйидаги шахслар билан суҳбат ўтказилган:
-
Абдуллоҳ Йўлдошев («Локомотив» футболчиси)
-
Наримон Аҳмаджонов («Бунёдкор» футболчиси)
-
Бек Абдуллаев («Бунёдкор» селекционер мураббийи)
-
Ботир Зоҳидов («Бунёдкор» маъмури)
Лиганинг позицияси:
Гарчи томонлар ички ишлар бўлимида бир-бирига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган бўлса-да, Лига профессионал спортчига хос бўлмаган бу ҳаракатни жазосиз қолдирмасликка қарор қилди. Айниқса, воқеа ўйин тугаганидан кейин, «ўч олиш» мақсадида содир этилгани алоҳида қораланди.
Қабул қилинган чоралар:
-
Лицензияни қайтариб олиш: «Локомотив» футболчиси Абдуллоҳ Йўлдошев ва «Бунёдкор» аъзоси Наримон Аҳмаджоновнинг лицензиялари Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишига қадар қайтариб олинди. Улар майдонга туша олмайди.
-
Клубга нисбатан санкция: «Бунёдкор» клуби ўз ходими (Бек Абдуллаев)нинг техник зонадаги ноўрин ҳаракатлари ва вазиятни кескинлаштиргани учун алоҳида санкцияга тортилиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).