Лазаревич: «Металлург»га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик»
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қизилқум" учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдирди.
— Ўйин ҳақида.
— Биз "Металлург"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик ва 100% тайёр эдик. Қийин бўлишини, "Металлург" яхши ҳимоялинишини билардик. Гол уриш учун охиригача курашдик. Охирги 3 ўйинда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбораётган эдик. Футбол шундай ўйинки, унда финал ҳуштаги чалингунча ўйнаш лозим.
— Легионерларингиз, хусусан, Комолафенинг ўйинидан қониқдингизми?
— Ҳа, улар яхши ўйнашди. Комолафе таркибимизга кечроқ келиб қўшилди. У секин-аста кўникиб бормоқда.
— Ҳужумчиларингизга гол уриш учун нима етишмади?
— Ўйлайманки, омад етишмади. Комолафе ўтган сафар гол урганди, бугун ўхшамади. Бироқ бу – футбол. Тўғри тушунамиз.
— "Қизилқум" 1-таймда яхши ўйнай олмади, 2-таймда яхши ҳаракат қилди. Бу нима билан боғлиқ?
— Бугунги баҳсга жиддий ҳозирлик кўргандик. Шунчаки рақиб бизга имконият қолдирмади. Шундан келиб чиқиб ҳаракатландик.
Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 21:47, 06.05.2022. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар