Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      •   Барселона
      • 5:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиздан дараклар: Голсиз серияга нуқта!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия. «А» серия 37-туридан ўрин олган «Рома» - «Венеция» ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Асосийси, 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов 10та ўйинга чўзилган голсиз сериясига чек қўйиш баробарида Рим жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ҳамюртимиз 76-дақиқада чиройли узатма орқали Мануэль Пеллегринини зарба йўлига чиқарди ва дарвозабондан қайтган тўпни тўрга йўллади. У охирги марта 19 январь куни Италия кубоги доирасида «Лечче»га қарши кечган ўйин (3:1)да гол урганди. 26 ёшли ҳужумчимиз «А» серияда эса ўтган йилнинг декабридан буён илк марта гол муаллифига айланди. Машҳур Sofascore портали легионеримизнинг ўйинини 7,4 баллга баҳолади (3-яхши кўрсаткич). 
Айтганча, Элдор Шомуродов баҳсдан сўнг Corriere dello Sport’га фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен мураббийга керак бўлган вақтда ҳар доим шай туришга ҳаракат қиламан. Мухлисларимиз қаршисидаги муҳим ўйинда майдонни бир очко билан тарк этишимиз афсусларнарли, чунки мақсадимиз «Венеция»ни мағлуб этиб, турнир жадвалида Европа лигаси йўлланмасини нақд қилиш эди.

Шунга қарамай, жамоам билан фахрланаман. Биз охиригача курашдик. Келаси баҳсда ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак. Кейин эса Конференциялар лигаси финалига ҳозирлик кўрамиз», - дейди ўзбекистонлик ҳужумчи Corriere dello Sport мухбири билан суҳбатда.

«Рома» А Сериядаги 37 ўйиндан кейин 60 очко билан ҳозирча 6-ўринда бормоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари турнирдаги сўнгги ўйинини 20 май куни «Торино»га қарши сафарда ўтказади. 
УЕФА Конференциялар лигаси финали доирасидаги «Фейенорд»га қарши учрашув эса 25 май, чоршанба оқшомида ўтказилади. 

Маълумот учун, Элдор А Серия жорий мавсумида 27 ўйинда ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйган.

Беларусь. «Энергетик-БГУ» мамлакат чемпионати Олий Лигаси 8-турида «Минск»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида устун келди. «Талабалар»нинг иккинчи голи 90}2-дақиқада захирага олинган Бобур Абдухолиқов ҳисобига ёзилди (пенальтидан). Энди ҳамюртимиз ҳисобида 9та гол бор ва у тўпурарлар пойгасида мутлақ пешқадам. «Энергетик-БГУ» сафидаги Абдуқодир Ҳусанов ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов эса ушбу ғалабага 90 дақиқалик фаоллик билан ҳисса қўшишди. Айтганча, Абдухолиқовга Туркия ва Польша клубларидан қизиқиш бор. Хабарлар оқимига қарасак, гап Туркия Биринчи лигаси иштирокчиси «Самсунспор» ва Польша юқори дивизиони вакили ҳақида кетмоқда.

Россия. «Уфа» муҳим ўйинда «Арсенал»дан 3 очко тортиб олди - 2:1. Жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бу учрашувда 85-дақиқагача ҳаракатланиб, гол ҳаммуаллифига айланди. Иброхилхалил Йўлдошевнинг клуби - «Нижний Новгород» эса сафарда «Сочи» билан баҳсда 0:0 ҳисобини қайд этди. Учрашувнинг 72-дақиқасида майдонга тушган ҳамюртимиз сариқ карточка олишга улгурди.

БАА. «Шаржа» ўз майдонида «Хорфаккан»ни 3:1 ҳисобида енгган ўйинда миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров «дубл»га эришди. Аввалига кучли зарба билан рақиб дарвозасини нишонга олган ҳам­юртимиз кейин пенальтидан фойдаланди. «Шаржа» шу тариқа очколари сонини 48тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Мавсум тугашига 3та тур бор ва Шукуров жамоаси пешқадам «Ал-Айн»дан 7 очко ортда қолмоқда.

Эрон. «Фулад» меҳмони бўлган «Истиқлол» 2:1 ҳисобида устун келиб, финишга 3 тур қолган паллада чемпионликни расмийлаштирди. Бироқ клуб сафидаги Азиз Амонов чемпионлик баҳсида майдонга тушмади. 2-ўринда бораётган «Персеполис» (Шерзод Темиров жамоаси) эса ўз майдонида «Сепаҳон»га ютқазиб, кумуш медаль учун интригани кучайтирди. Ҳозирда бу клубни 2 очко ажратиб турибди.

Манба: iff.uz
Киритилди: 08:35, 17.05.2022. Ўқилди: 2877 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.