Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: “Бугун йигитлар яратилган вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилишди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Cоcа-Cода Суперлигаси “Насаф” – “Қизилқум” (5:0) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб, журналистлар саволларига жавоб берди.

-“Ўйлайманки бугунги учрашувни стадионга келиб ёки ойнайи жаҳон орқали ўйинимизни кўрган мухлислар ҳисобдан ҳам, кўрсатган ўйинимиздан ҳам хурсанд бўлишди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун йигитлардан рақибга нисбатан тезкорроқ ҳаракат қилиш талаб этилган эди. Йигитлар вазифани яхши уддалашди. Бугунги рақибимиз анча жиддий эди, лекин биз жисмоний тарафдан рақибдан устун эканимизни кўрсатишимиз керак эди. Шулар бугунги ғалабамизнинг асосий омили бўлди. Бундан ташқари яратилган вазиятларда футболчиларимиз маҳорат кўрсатишди. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.

— Ўйинда бешта гол киритилишига сабаб учрашувдаги тезкор голларми?

— Ундай деб ўйламайман. Бугун рақиб ҳимояда палапартиш ҳаракат қилгани учун биз кўпроқ голли вазиятларга эга бўлдик. Шу вазиятларда йигитлар совуққонликни йўқотмади. Бу биз учун жуда ҳам муҳим эди. Учрашувда тезкор гол киритганимиз рақибнинг режасини бузгани аниқ. Биринчи бўлимда урган голларимиз умумий ҳисобга анча таъсир қилди.

— Шерзод Насруллаев қачон сафга қайтади?

— Шерзод ҳозир якка тартибда шуғулланмоқда. Чемпионатда юзага келадиган танаффус вақтида у умумий машғулотларга киришади. Биз ҳам унинг тезроқ қайтишини кутаябмиз. Унинг ўзи ҳам катта иштиёқ билан майдонга қайтишини кутмоқда.

— Сиз интервьюларингизни бирида жамоани кучайтириш учун янги футболчилар олишингизни таъкидлагансиз. Қайси футболчиларни олишни, қайси чизиқларни кучайтиришни мақсад қилгансиз?

— Муаммоли чизиқларимиз ўзларингизга маълум, шу чизиқларда рақобатдош, ўйинимизни кучайтирадиган футболчиларни олсак яхши бўларди. Бу борада раҳбарият билан гаплашяпмиз. Чуқурроқ ўйлаб, керакли футболчини жамоага таклиф қилиш ниятимиз бор.

— Умиджон Эргашев майдонга тушмаябди. У ўйин амалиётини йўқотиб қўймайдими?

— Иккита дарвозабонни дарвозага қўйиб бўлмайди. Охирги ўйинларда Неʼматов ишончли ўйнаябди. Агар уни терма жамоага чақиришса бошқаларга имкон берамиз.

— Легионерлар ҳақида савол. Уларнинг ўйини иккинчи даврада очилиб кетадими? Улар ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчига айланишадими?

— Биз барчага имконият берамиз. Вазият нима тақозо қилса шунга қараб иш юритамиз. Чунки легионерларни биз бекорга таклиф қилмаганмиз. Улар жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишлари керак бўлади. Улардан асосий талабмиз шу. Агар талаб даражасида ўйин кўрсатишмаса, хайрлашишимиз ҳам мумкин.

— Ойбек Бозоровнинг ҳам ўйини ўйиндан-ўйинга яхшиланиб бормоқда. Буни нима билан изоҳлайсиз?

— Биз Ойбекнинг голларини жуда ҳам узоқ кутдик. Унинг гол урмаганига ҳам анча бўлганди. У охирги ўйинларда ўзини яхши кўрсатмоқда. Биз бундан жуда ҳам хурсандмиз.

Киритилди: 22:58, 17.05.2022. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик