Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Никола Лазаревич: «Дарвозамизга битта пенальти белгиланиши керак эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Қизилқум" (1:3) учрашувидан кейин навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич фикрларини билдириб ўтди.

— Аввало, йигитларимизни ғалаба билан табрикламоқчиман. Охиригача ҳаракат қилдик. Рақиб ҳам ҳисобни ўзгартириш учун сўнгги дақиқаларгача курашди. Ўйинга келсак, қўқонликлар бизга сюрприз тайёрлашди. Бошида қийинчиликка учрадик. Ҳаммасини бошқатдан бошлашга ва айрим нуқталарда ўзгартириш киритишимизга тўғри келди. Биринчи голни ва кетидан иккинчи, учинчи голни урдик. Мезбонлар характер кўрсатишди. Агар пенальти белгиланганида, бизга қийин бўларди.

— "Қизилқум" тактикангиз асосида ғалаба қозонди. Биринчи таймда яхши ўйнади, аммо иккинчи таймда қўқонликлар яхши кўринишди. Бош ҳакам Илья Ильин айрим вазиятларда хато қарорлар чиқарди, 2 та пенальтини бермагандай ҳам туюлди. Сиз бу борада нима дея оласиз?
— Биласизми, мен буни изоҳлаб бера олмайман. Мураббий ҳакам қарори бўйича фикр билдирса, унга жарима қўлланиши мумкин. Фикримча, бир ҳолатда пенальти бор эди. Аммо буни видеолавҳада кўриб чиқишим керак. Тўғри, иккинчи таймда "Қўқон-1912" яхши ўйнади. Биз 3:0 дан кейин ҳимояланишга эътибор қаратдик. Мезбонлар гол уришга ҳаракат қилишди, лекин бизда ҳам вазиятлар юзага келди. Умуман, бизга омад келди ва ютдик.

— Ғалабадан кейин "Қизилқум"нинг очкоси 20 га етиб, етакчилар қаторига кўтарилди. Жамоа мавсум охиригача юқори ўринларда қоладими, бунга кучи етадими?
— Ҳа. Мен ушбу баҳс олдидан "Қизилқум" футболчилари билан натижаларимиз бўйича гаплашиб олгандим. 5-6 та жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Кўрамиз, мавсум охирида қандай кўриниш ҳосил бўларкан. Биз қадамма-қадам юқорилаб боряпмиз. Ҳар доим йигитларга камроқ хато қилишимиз кераклиги ҳақида айтаман. Шунда бизда муаммо кузатилмайди. Айтишим мумкинки, "Қизилқум" юқори ўринлар учун курашади.

— Жамоа етакчилари Олег Зотеев ва Эркин Байдуллаев "Пахтакор" билан ўйингача сафга қайтадими?
— Ўйлашимча, улар "Пахтакор" билан ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлишади. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда бир қарорга келамиз.

Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum
Киритилди: 22:31, 28.05.2022. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик