Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қасос олинмади. Финал тақдирини ҳал қилган сабаблар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Янгиликлар
A A A

 

Замонавий футбол нақадар мукаммалликни тақдим этаётгани деярли ҳар бир катта ўйинда намоён бўлмоқда. Мана шундай баҳслар тақдирини эса кичик бир деталлар ҳал қилиб қўяётгани ҳам бор гап, аслида! “Миллионлар ўйини” замирида ётган бу ҳолат базан зерикарлидек туюлиши мумкин. Аммо бу футбол ва уни барбир ҳамма севиб томоша қилишади. Бундай ўйинларнинг яхши томони икки жамоа мухлислари ҳам рақибини олқишлаши десак ҳам бўлади. Мисол бугунги финалда “Реал”га қарши баҳс олиб борган “Ливерпул”га ҳам “қаймоқранглилар” мухлислари ўйин учун чапак чалишган бўлса керак. Энди эса финал тақдирини ҳал қилган кичик деталларга эътибор қаратамиз.

Голнинг “туғулиши” ва унинг эгаси

 “Реал” доимгидек вақтини кутди ва ўша он келганда ҳаммасини хал қила олишини ич-ичидан сезиб тургандек кўринди. Голнинг яратилиши эса кўпроқ Каземирога боғлиқ бўлди. Айнан у энг керакли вазиятда тўпни Феде Вальвердега етказиб бера олди. Вальверде эса шу даражада оддий ўйнадики, бу ҳолатни “кўча” футболида ҳам доим кўрамиз. Яъни уругвайлик тўпни зарб билан дарвозабон майдончасига етказди ва бу тўпга тегиниш катта эъҳтимол билан гол бўлар эди. Винисиус эса айнан шу ишни қилди.

 Голга бошқа ракурсдан қарасак. Яъни “қизиллар” қилган хатога эътибор берамиз. Ўйин давомида Клопп шогирдлари индивидуал ҳимояланишни маъқул кўришди. Биринчидан, ҳисобга олинмаган голни эсланг! Бенземага тўп келиб тушганда Робертсон у томон ҳаракатланишга шошилмади. Негаки Каримни ван Дейк қўриқлаши керак эди. Вазият гол билан тугагач ҳам “Ливерпуль” футболчиларнинг “кўзи очилмади”. Улар билганини қилаверишда давом этди. Винининг голида эса Робертсон бироз олдинроқда қолиб кетди ва унинг футболчисини зарарсизлантириш ван Дейкга қолиб кетди. Бенземани “ихоталаш” иши билан бир вақтда икки ҳимоячи шуғилланди бири ҳужумдаги кучни ошириш учун ҳаракатланаётган Трент бўлса, иккинчиси бразилияликни қўриқлаши керак бўлган Конате. Шу тариқа Вини ёлғиз қолди ва гол киритди. Айтганча голнинг асл эгаси Винисиус Вальверде ёки Каземиро эмас, уччаласини бир жамоага бирлаштирган Жуни Калафат десак ҳам тўғри бўлади. Негаки у ушбу иқтидорли футболчиларни “Реал”га олиб келган.

Анчелоттининг айёрлиги

“Реал”нинг ҳозирги ўйин услубида Модрич ва Кросснинг ўйини катта аҳамият касб этади. Уларнинг майдондаги ҳаракатлари ва ақлли узатмаларига “5 баҳо” қўйса арзийди. Ўйиндаги бир статистика ҳаммани ҳайратга солса керак. Модрич ва Кросс ўйин давомида бирорта “кросс” узатмаларини амалга оширмади. Бундай ҳолатни оҳирги марта қачон кузатганимни эслай олмайман. Менимча, “Ливерпуль” ярим ҳимоячилари ҳам, бундай ҳолатни кутишмаган эди. Футбол ҳимояланишда жамоавийликни талаб этади. Модрич ва Кросс ҳимояланишда иштирок этди. Аммо бу ҳолатни Клоппнинг икки шогирдида ҳам кузатдик десак муболаға ишлатган бўламиз. Ҳендерсонни аниқ айтиш қийинку, лекин Тиаго тўп Модричга келганида умуман ҳимояланишни ўйламади ва фақат унинг узун узатмаларини бартираф этишга ҳаракат қилаверди. Натижада киритилган голда икки марказий ярим ҳимоячини кўрмадик.

Балки улар Модрич ва Кроссга имкон беришмагандир. Лекин бу кўпроқ Анчелоттининг ҳийласига ўхшади. Чунки ҳимоядан чиқишда жамоа улардан кўп фойдаланмади ва асосан Куртуа бу ишни қилди. Унинг устига Кросс умуман кесиб узатиладиган пас беришга интилмади.

Клоппнинг тактик хатоси

Ўйин сценарийси аниқ эди. Яъни “Реал” кўпроқ вақт ҳимояланади. Устунлик “Ливерпуль” томонида бўлади. Ўйиндан олдин бу гапларни мутахассислар жуда кўп бор таъкидлашди. Шундай ҳолатдан келиб чиқиб, Фирмино бугун асосий таркибда тушишини кутган эдим. Диас ва Жота яхши футболчи, қачонки рақиб ҳужумкор ўйин қилса. Уларда яхши тезлик бор ва бу туфайли ҳудудларда рақибларини ортда қолдириши осон бўлади. “Реал”нинг ҳимоявий ўйинида учта тезкор қарши ҳужумларда ҳавфли бўлган форвардларни майдонга ташлаш бироз хатодек кўринади. Фирмино яхши мавсум ўтказмаётган бўлса-да, унда жамоа учун керакли устунликлар бор.

Биринчидан, ҳамон тўпсиз ҳаракатланиш, прессингда ишлаш ва яхши очилиш бўйича Фирмино энг яхшиларидан бири. Иккинчидан “Реал” ҳимояланаётганида иккинчи қаватга фойдасиз узатмалар кўрдик. Мане, Салоҳ ва Диас қайта туғилса ҳам бу бўйи билан Милитао ёки Алабани енга олмайди. “Бобби” эса бош билан ўйнашда жамоадаги энг яхши ҳужумчи. Учинчидан, бразилиялик ўйинни ўзига олиш қобилиятига эга футболчи. Унинг майдонга тушганидан сўнг “Реал” ҳимоясида бир нечта камчилик яққол кўзга ташланди. Вазиятдан келиб чиқиб тўп узатиш ва теҳникаси яхши футболчи асосий таркибда кўпроқ фойдаси тегарди. Яна бир жиҳат, Роберто ўйин давомида ярим ҳимоячи позициясига тушиб ҳам ўйнайди. Бундай ҳолатда Мане ва Салоҳ марказга кўчиши, қанот ҳимоячиларига керакли зона берилиши ва Тиаго ҳамда Ҳендерсонга ҳимояга кўмаклашишига имконият яратилар эди.

Финалнинг асосий қаҳрамони

Бу ҳақида кўп гапириш ва фикрларга нисбатан далиллар келтириш шарт эмас, менимча. Балки бу шахсий фикрдир, аммо унга қўшиладиганлар кўпчилик бўлса керак. 2001 йилда Гонгконг кино ижодкорлари томонидан суъратга олинган “Шаолин футболи”(кунг-фу футбол, жангари футбол каби номлари ҳам мавжуд) фильмини кўрган ишқибозлар кўп бўлса керак. Ўша фильм асосий ҳақрамонларидан бири Денни Чан Квок-Кван жамоа дарвозабони “чақмоқ қўл” ролини ижро этган. Бугунги ўйинда Куртуа ҳам ҳудди шундай кўринди. Яъни унинг дарвозасига гол уриш имкони умуман топилмади. “Реал”нинг мавсум давомидаги асосий қаҳрамони Бензема дейдиганлар, ўша рўйхатингизга Тибони ҳам қўшиб қўйинг. Бельгиялик бунга лойиқ ўйинлар кўрсатди.

Фикрлар якунида шуни ҳам айтиш керакки, “Ливерпуль” бугун ажойиб ўйин намоиш этди. Жамоа финалда ўйин бобида ютқазмади. Уларни олқишлайлик. “Реал” ва унинг мухлисларига эса 14-чемпионлик муборак бўлсин. Айтганча, Каримни “Олтин тўп” билан табриклаш ёдимдан кўтарилибди. “Миллионлар ўйини”дан бирдек баҳра олайлик!

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:53, 29.05.2022. Ўқилди: 8341 марта. Фикрлар: 50 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик