Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қирғизистонниг «Дордой» клубида ўзбекистонлик мураббийлар иш бошлашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қирғизистоннинг «Дордой» клубида ўзбекистонлик икки нафар мураббий иш бошлашди.

Сергей Арсланов катта мураббий вазифасига тайинланган бўлса, Ислом Аҳмедов унга маслаҳатчи сифатида иш бошлайдиган бўлди. Қизиқ томони, улар билан бор-йўғи бир ойлик шартнома имзоланди.

Бунинг сабаби бор. "Дордой" июнь ойи сўнгида ОФК кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади. Демак, мураббийлар олдига жамоани кейинги босқичга олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Агар вазифа бажарилса, шартнома узайтирилиши мумкин.

Гуруҳ босқичи ўйинлари эса Бишкек шаҳридаги Долен Умурзаков номидаги стадионда ўтказилади. Ушбу гуруҳдан Тожикистоннинг "Хўжанд" ва Туркманистоннинг "Копетдоғ" клублари ҳам ўрин олишган. Гуруҳ ғолибигина кейинги босқичга чиқади ҳамда "Сўғдиёна" ўрин олган "F" гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади.

Клуб бош директори Руслан Сидиқов ўзбекистонлик мураббийлар билан шартнома имзолангани борасида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Қирғизистон чемпионатида ўзимизга мос бўлмаган ўринни эгаллаб турганимиз учун, шунингдек, Қирғизистон кубогидан чиқиб кетганимиз сабабли, бош мураббий Мурат Жумакеев билан ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилдик. Айни пайтда ўзбекистонлик икки мутахассисни ишга таклиф қилдик. Улар ОФК кубогида жамоани бошқаришади».

Сергей Арсланов "Дордой" билан шартнома имзолагач, ўз мақсадлари билан ўртоқлашди:

"Биринчи навбатда таклиф учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Клуб ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳа, клуб ҳақида маълумотга эгаман. Жамоанинг «Абдиш-Ата»га қарши ўйинини томоша қилдим, ўйинчилар билан танишдим. Ҳақиқатан ҳам яхши футболчилар йиғилган. Яхши ижрочилар бор. Асосий эътиборни ўйинни ташкил қилишга қаратамиз. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган. Вазифамиз — ОФК кубогида гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш!»

Маълумот:
Арсланов Сергей Сергеевич
Туғилган куни: 06.11.1986
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Маълумоти: олий.
Мураббийлик маълумоти: Про-лицензия
Мураббийлик фаолияти давомида "Машъал", "Шўртан", "Андижон", "УзДонгЖу" клублари ва Ўзбекистон U16 терма жамоасида ишлаган.

Киритилди: 10:55, 29.05.2022. Ўқилди: 2697 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик