Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [6421]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2721]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2677]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2648]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2501]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1830]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [1585]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1575]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1555]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1538]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллий терма жамоа Эронга қарши тайёргарликни бошламоқда

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун – 22 май куни Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи олдидан ўзининг илк йиғинини бошлайди. Биринчи машғулот Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур йиғин учун Вадим Абрамов 30 нафар футболчини жалб қилганди. Киевнинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Максим Шацких бетоблиги боис расмий ўйинларга қадар формага кириб олиши даргумон. Буни инобатга олган Вадим Абрамов Шацкихни дастлабки йиғиндан озод қилди. Қайд этиш керак, Шацких Украина Премьер-лигасининг сўнгги турида ҳам жамоасига ёрдам бера олмаганди.

Куни кеча Бокунинг «Нефтчи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Насимовнинг ҳам йиғинга кела олмаслиги маълум бўлди. Сир эмаски, Насимов Озарбойжон миллий чемпионатининг сўнгги икки турида майдонга туша олмади. Мамлакат Кубоги финалида ҳам жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмади. Олинган маълумотга кўра, Насимовнинг жароҳати жиддий ва у даволаниш учун Германияга сафар этиши лозим. Мазкур сабабни инобатга олган Вадим Абрамов Ғузорнинг «Шўртан» клуби аъзоси Игорь Таранни терма жамоа йиғинига жалб қилишга қарор қилди. Айни пайтда мураббий ихтиёрида уч нафар ҳужумчи бор. Булар: Александр Шадрин, Марат Бикмаев ва Кенжа Тўраев. Қозоғистоннинг «Иртиш» клуби сафида ҳаракат қилаётган Улуғбек Бақоев ва Амирликларнинг «Эмирейтс» клуби вакили Александр Гейнрих 28 май куни Тошкентда бўлишади. Боиси ҳар икки мамлакат клублари 27 май куни ўйин ўтказишади. Бундан билиш қийин эмаски, БАА Этисалат Про-лигасида ҳаракат қилаётган яна уч нафар легионер – Жасур Ҳасанов, Тимур Кападзе ва Азиз Ҳайдаров ҳам 28 май кунигина пойтахтга етиб келишлари мумкин.

Легионер футболчилардан Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов ва Вагиз Галиулин ҳам Вадим Абрамов ихтиёрига етиб келишган. Украинанинг «Днепр» клуби аъзоси Виталий Денисов эртага тонгда учиб келади. Сервер Жепаров 24 май куни Тошкентда бўлади. Хитойда тўп сураётган легионерлардан Анзур Исмоилов ва Камолиддин Тожиев 29 май куни йиғинга қўшилади.

Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан жалб қилинган Мансур Саидов ва Анвар Бердиев эртага – 23 май куни ОФК Кубоги ним чорак финали доирасида Ироқнинг «Арбил» клубига қарши ўйинда майдонга тушишади. Шу сабабли мазкур икки нафар футболчи 26 май кунигина клубдан озод бўлади.

Ва ниҳоят Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 29 май куни ОЧЛ ним чорак финалида Жанбий Кореянинг «Сеонгам» клубига қарши майдонга тушишини инобатга олган Вадим Абрамов, жамоа футболчиларини безовта қилишни истамади. Фақатгина Виктор Корпенко терма ихтиёрига етиб келган ва у ўз жамоасига халқаро майдондаги ўйинда ёрдам бера олмайди. Томонлар шундай келишувга эришишди.

Терма жамоанинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеров «Бунёдкор» билан Жанубий Кореяга сафар этиши боис, йиғинда бор йўғи 1та дарвозабон қолади: Мурод Зуҳуров. Шу сабабли «Бухоро» клуби посбони Сардор Қобилжонов йиғин давомида иккинчи дарвозабон вазифасини ўтаб беради. Боз устига, ФИФА талабига кўра ЖЧ саралашида иштирок этаётган термалар учта дарвозабонни рўйхатдан ўтказишлари керак.

ЖЧ-2014 III саралаш босқичи сўнгги турида 7 нафар футболчи жамоага ёрдам бера олмаганди. Бу сафар Эронга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ бўлганлар билан танишинг: Максим Шацких, Баҳодир Насимов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев ва Шавкат Муллажонов. Тўлиқ таркиб 31 май кунигина йиғилиши мумкинлигини инобатга олсак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўйинга 4 кун қолгандагина кўнгилдагидек машғулот бошлаши мумкинлигини ойдинлашади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:36, 22.05.2012. Ўқилди: 6004 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.