«Сити»га қарши ўйиндаги қилиқлари учун Бартон 12 учрашувга четлаштирилди
Англии футбол ассоциацияси (АФА) "Куинз Парк Рейнжерс" жамоаси сардори Жоуи Бартонни премьер-лиганинг 12 учрашувига дисквалификация қилди.
Ушбу яримҳимоячи Англия премьер-лигасининг сўнгги ҳал қилувчи турида "Манчестер Сити"га қарши учрашувда ҳакам томонидан майдондан четлаштирилганди. Футболчи шу куни тирсаги билан Карлос Тевеснинг юзига туширган, Серхил Агуэронинг оёғига тепган ва Венсан Компанига боши билан ҳужум уюштирганди. АФА айнан мана шу масалалар юзасидан футболчини жазолашга қарор қилди.
Бошида Бартон тўртта учрашувга четлаштирилганди, бироқ мустақил комиссия аъзолари уни яна 8 учрашувга четлаштириб, қўшимчасига 75 минг фунт стерлинг миқдорида жарима ҳам солди.
"Футбол қоидаларида бундай қилиқлар учун қаттиқ жазо бор. Учрашув вақтида бундай қилиқларни амалга ошириш футболнинг мамлакат ва дунё миқёсидаги имижига путур етакзади. Бундай пайтда учрашувни миллионлаб одамлар кўриб ўтиргани ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилиш лозим", — дея қайд этиб ўтди мустақил комиссия вакили.
Киритилди: 09:58, 24.05.2012. Ўқилди: 6033 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар