Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Ҳайдаров: «Болаларча қилинган хатоларни Эрон билан такрорламаслигимиз керак»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Интервьюлар
A A A

U-23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ливанга қарши оғир учрашувдан сўнг (3:2) Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Саидумархон Саиднуруллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Равшан Ҳайдаровнинг таъкидлашича, дастлабки ўйин бўлгани сабаб футболчилар баҳсни бироз ҳаяжон билан бошлаган.

“Албатта, биринчи учрашув муҳим эди. Шу сабаб футболчиларимиз баҳсни бир оз ҳаяжон билан бошлашди. Дастлабки 15 дақиқадан сўнг эса ўзимизни қўлга олиб, ўйинни назорат қила олдик. Сўнгги дақиқаларда йўл қўйилган хатоларни эса кўпроқ чарчоқ билан боғлаш мумкин. Шунингдек, захирадан майдонга тушган футболчиларнинг ўйинга тез киришиб кетиши бир оз қийин бўлди. Шунга қарамай, ҳисоб 3:2 ва энг муҳими — биз муҳим уч очкони қўлга киритдик”, деди мураббий.

Сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар сабабларига тўхталар экан мураббий буни жисмоний ва психологик омиллар билан изоҳлади.

“Консентрация йўқотилди, оддий хатоларга йўл қўйдик, якка курашларда ютқаздик, керак бўлмаган жойларда жарима зарбаларини юзага келтирдик. Бу ҳолатларни асосан чарчоқ ва психологик омиллар билан боғлайман. Умуман олганда, ўйин сифати биз хоҳлагандек бўлди, аммо айрим тактик хатолар ҳам кузатилди”, дея қўшимча қилди мураббий.

Шунингдек, Равшан Ҳайдаров гуруҳдаги асосий рақиблар — Жанубий Корея ва Эрон ўйинида дуранг қайд этилганига ҳам тўхталиб, асосий эътибор ўз жамоасининг ҳаракатларига қаратилишини таъкидлади.

“Рақибларнинг ўйинини кузатамиз ва таҳлил қиламиз, аммо кўпроқ ўзимизнинг ҳаракатларимиз устида ишлашимиз керак. Кейинги рақибимиз — Эрон. Ушбу учрашувга тайёргарлик бугуноқ бошланган”, деди у.

Эрон билан бўладиган баҳс ҳақида гапирар экан, мураббий жамоада хатолар устида ишлаш учун етарли вақт борлигини айтиб ўтди.

“Бизда икки кун вақт бор. Эрон терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши ўйинини кўриб, чуқур таҳлил қиламиз. Ёш футболчиларга хос бўлган хатоларни бўлажак учрашувда такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ҳар бир ўйинга алоҳида стратегик тайёргарлик кўрамиз ва керакли очколарни қўлга киритишни мақсад қилганмиз”, деди Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи.

Учрашувдан сўнг Саидумархон Саиднуруллаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйиннинг биринчи бўлими биз учун қийин кечди. Шунга қарамай, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик ва бизга керак бўлган уч очкони қўлга киритдик. Менимча, бунда чарчоқ ўз таъсирини кўрсатди. Шу билан бирга, консентрацияни ҳам йўқотиб қўйдик. Кейинги учрашувларга янада жиддийроқ тайёрланиб, хатоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз”, деди жамоа сардори.

Маълумот учун, 2028 йилги Лос Анжелос Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида мазкур турнирда Ўзбекистон U-21 терма жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоа навбатдаги учрашувини 10 январь куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади. Беллашув яна “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:26, 08.01.2026. Ўқилди: 1406 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик