Трансфермаркт портали 2021/22 йилги мавсумида таркиб ёши энг катта ва энг кичик клублар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, «Интер» ёши энг катта футболчилар йиғилган жамоага айланди. «Нераззури» сафида тўп тепадиган футболчиларнинг ўртача ёши 30,2 ни ташкил этади. «Эльче» 29,5 ёш билан иккинчи ўринни, худди шунча ёш билан «Бёрнли» учинчи поғонани банд этиб турибди.
1. «Интер» — 30,2 ёш
2. «Эльче» — 29,5
3. «Бёрнли» — 29,5
4. «Кадис» — 29,1
5. «Бетис» — 29,1
6. «Атлетико М» — 28,6
7. «Леванте» — 28,5
8. «Вест Ҳэм» — 28,5
9. «Вильярреал» — 28,4
10. «Ньюкасл» — 28,3.
Шунингдек, кучли бешликдаги энг ёш жамоалар номи ҳам эълон қилинди. Унга кўра «Штутгарт» жамоаси ўртача ёши 22,8 бўлган ҳолда, биринчи ўринда қайд этилди. «Специя» (23,6) ва «Реймс» (23,8) ундан кейинги ўринларни банд этган.
1. «Штутгарт» — 22,8 ёш
2. «Специя» — 23,6
3. «Реймс» — 23,8
4. «Ренн» — 24,1
5. «Лидс» — 24,3
6. «Марсель» — 24,3
7. «Валенсия» — 24,4
8. «Ницца» — 24,5
9. «Монако» — 24,5
10. «Лион» — 24,6.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).