Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳодир Жалолов: «Ўзимга қолса эса ҳозироқ чемпионлик жангини ўтказишга тайёрман»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Олимпия ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов эртага навбатдаги профессионал рингда навбатдаги жангини ўтказади. Унга бельгиялик Жек Муловайи рақиблик қилади. Ушбу учрашув АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Верона шаҳарчасида ўтказиладиган профессионал бокс кечасининг марказий жанги этиб белгиланган. Жалолов мазкур жанг арафасида "Boxing Social" нашрига интервью берди.

"Отам эркин услубдаги курашчи бўлган. Мен эса ёшлигимда фақат футбол ўйнаганман. 11 ёшга тўлганимда отам мени спорт мактабига олиб боришини айтди. Шу тариқа, мен бу мактабда қолганман. Отам менга бу мактабда бокс гуруҳига бериб, кейинчалик футбол мактабига беришни айтганди. Кейинчалик маълум бўлдики, дадам мени алдаган экан. Боиси, бу мактабда футбол гуруҳлари йўқ эди. У менинг боксчи бўлишимни истаганди. У футболни унчалик ёқтирмасди.

Дастлабки бир неча ой ичида бокс билан шуғулланиш менга ёқмаган. Кейин эса бу спорт турини ўзлаштира бошладим.

Мен вазиятга реал қарайдиган инсонман. Профессионал боксга ўтганимдан кейин менга осонроқ бўлди. Боиси, дастлабки жанглардаги рақибларимнниг савияси у қадар юқори эмасди. Ҳаваскор боксда эса кучли боксчиларга қарши жанг қилганман. Жек Муловайи — яхши боксчи. Мен уни ҳурмат қиламан.

Ҳеч бир рақибимга нисбатан паст назар билан қарамаганман. Оғир вазнда биргина зарба ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин.

Барча нарса тажриба орқали келади. Олимпиада илк марта иштирок этганимда (Рио-2016) ёш эдим. Бу менга дастлабки катта тажриба бўлган. Шундан кейин Осиё ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритдим. Ҳар бир мусобақа менга катта тажрибалар ва ишончни берди.

Олимпиада чемпионлигини қўлга киритиш — менинг энг катта орзум эди. Бу мақсадимга ўтган йили эришдим. Энди эса профессионал бокснинг энг оғир вазнида жаҳон чемпионлигини қўлга киритишни мақсад қилганман ва ҳозирда бор эътиборимни шунга қаратганман. Олимпия ўйинлари ва бошқа мусобақалар ортда қолди.

Аммо бу ҳолат ҳамиша осон бўлишини англатмайди. Чунки сиз машғулот ўтказасиз, жангга тайёрланасиз. Мен ҳар бир жангга энг қийин жангга тайёрлангандек машғулот ўтказаман. Жангларим тобора қийинлашиб бораётганини қийинлашиб бораётганини тушуняпман.

Жангчи сифатида мен тайёр эканимни ҳис этяпман. Бу профессионал бокс. Атрофимда ўз ишимнинг усталари йиғилган. Улар қачон жанг ўтказишимни айтишса, шунга қараб тайёрламан. Ўзимга қолса эса ҳозироқ чемпионлик жангини ўтказишга тайёрман", — деди Жалолов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:05, 10.06.2022. Ўқилди: 4953 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик