Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9871 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      08:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:05 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      19:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.11.2025

      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 "Непобедимый".
      21:30 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 1-й заезд.
      22:10 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд.
      22:55 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 1-й заезд.
      23:35 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 2-й заезд.
      00:20 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае.
      03:05 "Эволюция спорта".
      03:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия.
      04:55 "Непобедимый".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.11.2025

      05:20 Новости.
      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Локомотив" (Новосибирск) - "Белогорье" (Белгород). Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Перу. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Габриэль Бонфим против Рэнди Брауна.
      03:25 Баскетбол. Winline Basket Cup. "Игокеа" (Босния и Герцеговина) - "Уралмаш" (Россия).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.11.2025

      05:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2012 в Лондоне.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Супергигант.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      17:30 Велоспорт. Женщины. Мировой тур. Обзор сезона.
      18:30 Велоспорт. Мировой тур. Обзор сезона.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Вероне, Италия.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар рўйхатидан жой олди ёхуд Леода Бенземани мағлуб этишнинг бир йўли бор. Қандай?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Келинг, Лео бу рўйхатдан нега жой олганлиги ва саккизинчи марта “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имконияти бор ёки йўқ эканлигини кўриб чиқамиз.

Эслатиб ўтамиз, аввал номзодлар бир календар йили якунларига кўра танлаб олинган бўлса, энди Европа футболидаги мавсум якунларига кўра аниқланади. Яъни, энг яхшиларни сентябр-октябр ойлари билиб оламиз.

Иккинчидан, 2022 йилдан бошлаб “France Football” нашри журналистлар учун овоз беришлари керак бўлган қатъий мезонларни жорий қилди.

Қўлланмадаги тўртта асосий банд бор:

  1. Шахсий кўрсаткичлар ва кучли рақибларга қарши ўйинни ҳисобга олиш.
  2. Мавсумдаги рекордлар ва индивидуал ютуқларни ҳисобга олиш.
  3. Ўйинчининг ҳалол ўйин тамойилларига содиқлигини ҳисобга олиш.
  4. Ўйинчининг карьерасидаги олдинги ютуқларини инобатга олмаслик.

Энди шу мезонларга кўра Месси ва “Олтин тўп – 2022” учун асосий даъвогар – “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани солиштирамиз.

 

Индивидуал кўрсаткичлар ва кучли жамоаларга қарши ўйинлар

Бензема бу мавсумни юқори даражада ўтказди: Ла Лигада 27 гол + 12 голли узатма (32 ўйин), Испания Суперкубогининг иккита ўйинида 2 та гол ва битта голли узатма, Чемпионлар лигаси доирасидаги 12 учрашувда 15 та гол ва 2 та голли узатма. Жами - мавсумдаги 46 та ўйинда 44 та гол ва 15 та голли узатма. У ўртача ҳар бир ўйинга 1,28 та голда иштирок этган.

Мессининг статистикаси оддийроқ: Франция чемпионатида аргентиналик футболчи 26 ўйинда 6 та гол ва 15 та голли узатма муаллифига айланди, Чемпионлар лигасида эса 7 та ўйинда 5 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шунингдек, Лео Франция кубогида майдонга тушди, лекин ҳеч қандай фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Жами - 34 та ўйинда 11 та гол ва 15 та голли узатма. Ўртача - ҳар бир ўйинда 0,76 та голда иштирок этган.

Яна бир муҳим кўрсаткич - кучли рақибларга қарши ўйинлар. Жумладан, "Реал Мадрид" ва "ПСЖ"нинг миллий чемпионатларидаги кучли жамоаларга қарши ўйинлари (яъни, Ла Лигада 2-дан 4-ўринни ва Лига 1да иккинчи/учинчи ўринлар), шунингдек, Чемпионлар Лигасининг барча плей-офф ўйинлари киради.

Шундай қилиб, Бензема учун асосий рақиблар: "Барселона" (икки марта Ла Лигада ва бир марта Суперкубокда), "Атлетико", "Севилья" (ҳар икки жамоа билан ҳам Ла Лигада иккитадан ўйин), "ПСЖ", "Челси" ва "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар Лигаси плей-оффи, “Ливерпуль” билан Чемпионлар Лигаси финали ва “Атлетик” билан Испания Суперкубоги финали.

Миллий чемпионатда Бензема “Барселона” дарвозасига гол ура олмади: у биринчи ўйинда самарали ҳаракат қайд этмади, иккинчи баҳсни эса ўтказиб юборди. Аммо Суперкубокда Карим “Барса” дарвозасини ишғол қила олди: Бензема Тер Штеген дарвозасига гол урди ва Винисиуснинг голига ассист берди. Қолаверса, "Атлетик"га қарши Суперкубок финалида ҳам Бензема ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Бенземанинг "Атлетико"га қарши ўйиндаги статистикаси: битта ўйинда 1 та гол (француз "Ванда Метрополитано"да мағлуб бўлган учрашувни ўтказиб юборди). "Севилья"га қарши статистика: ҳар икки ўйинда ҳам биттадан гол. Чемпионлар лигаси плей-оффи ва финали - 7 та ўйинда 10 та гол ва 1 та голли узатма. Карим ҳисобидаги жами: 15 та гол ва 2 та голли узатма.

Месси қуйидаги натижаларни қайд этган: Лига 1да "Марсель" ва "Монако" билан иккита ўйин ва Чемпионлар Лигаси плей-оффида "Реал"га қарши иккита ўйин. Бу ерда биз Чемпионлар лигаси гуруҳида "Манчестер Сити" билан иккита учрашувни ҳам ҳисобга оламиз. Аргентиналик “Монако”га қарши 1 та учрашувни грипп туфайли ўтказиб юборган. Қолган еттита ўйинда Месси 1 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Шу тариқа, у топ жамоаларга қарши 2 та голли узатма амалга оширган.

Биринчи мезон доирасида Бензема йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 2:0 Карим фойдасига.

 

Рекордлар ва индивидуал ютуқлар

Бензема ўтган мавсум бир қанча рекордларни янгилади. Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган “Мальорка”га қарши ўйинда дубл қайд этган Карим фаолиятидаги голлари сонини 413 тага етказди ва Франция футболи тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Илгари Тьерри Анри фаолияти давомида 411 та голга муаллифлик қилган ва бу борада рекордчи эди.

Қолаверса, бунгача ҳеч ким Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида меҳмонда рақиб дарвозасига 5 та гол ура олмаган - Бензема буни уддасидан чиқди. Карим 34 ёш-у 80 кунлигида “ПСЖ” дарвозасига 3 та гол уриб, Чемпионлар лигасининг энг кекса хет-трик муаллифига айланди.

Месси ҳам бир нечта рекордларни қайд этди, аммо жуда оддий натижалар. Аргентиналик футболчи Франция чемпионатида икки марта бир ўйинда 3 тадан голли узатма амалга оширган: бу “Сент-Этьен” ва “Клермон”га (6:1) қарши ўйинларда қайд этилди. Илгари ҳеч ким бундай натижага эришмаган.

Лео чемпионат давомида 11 марта дарвоза тўсинини нишонга олган - бу Франция чемпионатининг сўнгги 13 йилдаги рекордидир.

Месси яқинда Аргентина - Эстония ўйинидаги пента-трикини қайд этди. Бир учрашувда 5 та гол уриш рекорд эмас, аммо шуни таъкидлаш мумкинки, Месси фаолиятида иккинчи марта пента-трикка эришди. Ўз навбатида Бензема ҳеч қачон бир ўйинда 4 та гол уришни ҳам уддаламаган.

Шахсий ютуқлар ҳақида гап кетганда, Финалиссима - Евро ғолиби ва Америка кубоги ғолиби ўртасидаги янги Суперкубокни ҳам эслатиб ўтишимиз керак. Месси Италияга қарши ажойиб ўйин ўтказди, 2 та голли узатмани амалга оширди ва Аргентинага кубокни қўлга киритишга ёрдам берди. Роберто Манчини бошчилигидаги италияликлар “альбиселеста”га йирик ҳисобда имкониятни бой беришди – 0:3.

Айтганча, келинг, қўлга киритилган совринлар рўйхатига қарайлик Мавсум охирига келиб, Бензема бир қанча совринларни ўзиники қилди: Испания чемпионатининг олтини, Испания Суперкубогидаги ғалаба + Чемпионлар лигаси бош соврини. Месси учун ҳаммаси оддийроқ: “ПСЖ” билан Франция чемпионати, Аргентина билан Финалиссима.

Иккинчи мезон бўйича ҳам Бензема ғалаба қозонади. Биринчи критерия билан бирга ҳисоб – 3:0 Карим фойдасига.

 

Барқарорлик ва ҳалол ўйин

Футболчининг чемпионатдаги барқарорлиги яна бир муҳим кўрсаткичдир. Бу борада ҳам Бензема ажойиб ҳаракат қилмоқда: Ла Лигада Бензема фақат бир марта икки ўйиндан иборат голсиз серияни қайд этди. Октябр ойида Карим "Барселона" ва "Осасуна" дарвозасига йўл топа олмади. Қолган барча вазиятларда Бенземанинг голсиз серияси 90 дақиқадан ортиқ давом этмади.

Месси бу борада ҳам орқада. Афсонавий аргентиналик Парижга келган заҳоти омадсиз ўйинлар намойиш этди. Унинг Франция чемпионатида “қуруқ серияси” 5 та ўйин давом этди. Афсуски, сўнгги йилларда аргентиналик олдинги каби ўйин кўрсатмаяпти. Энди Лионелнинг бор эътиборини фақат Аргентина ўйинларига қаратса керак, аммо клуб даражасида биз Мессининг топ-ўйинларини тобора камроқ кўра бошласак керак.

Бензема ва Вальбуэна

Ҳалол ўйин тамойилларига кўра, Месси Бенземани мағлуб этиши мумкин. Бу аргентиналикнинг ягона устунлиги. Ҳамма Карим билан боғлиқ даҳшатли жанжални эслайди, у футболчи Матье Вальбуэнанинг шахсий видеолари билан боғлиқ ҳолат. Ўтган йилнинг ноябрь ойида (бу 2021/22 йилги мавсумга тўғри келади) Версаль суди Бенземани Валбуэнани шантаж қилишда айбдор деб топди ва уни бир йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шунингдек 75 000 евро жарима тўлашга ҳам мажбур қилди.

Шундан сўнг дарҳол Каримнинг адвокатлари апелляция бериш нияти борлигини маълум қилди. Бироқ, июнь ойи бошида, Бензема кутилмаганда ҳукмга рози бўлди.

Қандай бўлмасин, лекин Бензема учун овоз беришни истаган журналистлар дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида судланган жиноятчини танлаётганини тушунишади. Балки, таклиф этилган айрим мутахассислар назарида, бу бир (муҳим!) салбий факт Бенземанинг майдонда қилган барча ижобий натижаларидан устун бўлиши мумкин. Шунинг учун, учинчи мезон доирасида биз дуранг қайд этамиз: Карим учун 0,5 ва Лионель учун 0,5.

Умумий натижа: Бензема учун 3,5, Месси учун 0,5 очко.

Аргентиналик футболчининг бошқа “Олтин тўп” олиш имконияти йўқ, кўплаб мутахассислар буни таъкидлашмоқда.

Шундай экан, "Реал Мадрид" мухлислари хавотирланишга ҳожат йўқ. Бу йил "Олтин тўп" яна "Сантьяго Бернабеу"га келади.

Маҳмудов Жамшидбек тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:32, 12.06.2022. Ўқилди: 29462 марта. Фикрлар: 348 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.