Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миллатлар лигаси. Қозоғистон яна бир марта Словакияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллатлар лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси "C" лигаси 3-гуруҳидан ўрин олган Қозоғистон ва Словакия терма жамоалари ўртасидаги 4-тур баҳси якунига етди. Унда қўшниларимиз кучли рақибни яна бир марта мағлуб этишга муваффақ бўлишди.

Мезбонлар 18-дақиқада Вороговскийнинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, биринчи бўлим тугашига 6 дақиқа қолганида Астанов фарқни иккитага оширди.

Словакия иккинчи бўлим бошида битта жавоб тўпини киритди. Аммо улар рақиб дарвозасига бошқа йўл топа олишмади. Шу тариқа, Қозоғистон иккинчи марта ушбу рақибни мағлуб этди. Улар 6 июнь куни сафардаги учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Қозоғистон ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 10тага етказиб олди ва ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади. Словакия ҳисобида 6 очко мавжуд. Қўшниларимиз Беларусь ва Озарбойжонга қарши кечадиган сўнгги 2та турда 2 очко жамғаришса, "B" лигага кўтарилишади.

Миллатлар лигаси, "C" лига, 3-гуруҳ, 4-тур
Қозоғистон – Словакия 2:1 (2:0, 0:1)
13 июнь, 19.00, «Астана Арена»
Голлар: 1:0 – 18 Вороговский, 2:0 – 39 Астанов, 2:1 – 51 Беро.
Қозоғистон – Шацкий, Габышев (Каиров, 73), Малый, Марочкин, Алип, Досмагамбетов, Вороговский (Оразов, 74), Астанов (Логвиненко, 84), Дарабаев (Ерланов, 88), Тагыберген, Аймбетов (Самородов, 88).
Словакия – Родак, Пекарик, Дьомбер, Вальент, Хватал (Де Марко, 46), Куцка, Гараслин (Суслов, 89), Грошовски, Беро (Альмаши, 82), Дуда, Руснак (Стрелец, 72).
Огоҳлантиришлар: Дьомбер (23), Оразов (86), Дуда (86), Альмаши (90), Куцка (90).
Четлатиш: Дуда (87).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:29, 13.06.2022. Ўқилди: 2632 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик