Англиядаги клублар янги аср бошлангандан буён ҳамма каби трансферларни амалга оширди. Аммо уларнинг энг кўп футболчи сотиб олиш «манба»лари қайси клублар эди? Қуйида айрим машҳур жамоаларнинг йигирма биринчи асрдаги харидлари ҳақида гап боради.
«Арсенал»: энг кўп «Челси»дан ‐ 6 марта
Футболчилар: Петр Чех, Давид Луис, Лассана Диарра, Виллиан, Вильям Галлас, Йосси Бенаюн.
Умумий сарфланган сумма: 23,4 миллион фунт
«Тўпчилар» 11 футболчининг деярли яримини «Челси»дан олган. Жамоа 2000 йилдан бери АПЛнинг қолган 19 клубига қараганда кўпроқ четдан ўйинчи олиб келган. Бу савдолардан эса «Лилль», «BVB» ҳамда «Реал» энг кўп фойда кўрди.
«Челси»: энг кўп «Барселона»дан - 7 та марта
Футболчилар: Сеск Фабрегас, Педро, Зенден, Эмманюэль Пети, Деко, Беллетти, Богард
Умумий сарфланган сумма: 89,91 миллион фунт
«Челси» энг кўп марта «Барселона»дан футболчи жалб қилган. Аммо пул сарфлаш борасида «Реал» билан ҳамкор эди. Лондон клуби Мадриддан Мората, Ковачич, Макелеле ва Жеремини жами 126 миллион фунтга олиб келган.
«Эвертон»: энг кўп «МЮ»дан - 8 марта
Футболчилар: Морган Шнедерлен, Фил Невилл, Тим Ховард, Даррон Гибсон, Донни ван де Бек, Уэйн Руни, Том Клеверли, Луи Саа, Йеспер Блумквист
Умумий сарфланган сумма:29,79 миллион фунт
«Эвертон» сўнгги ўн йилликларда «МЮ» билан кўп бор ҳамкорлик қилди. Нақ 8 та футболчи айнан манкунианликлар сафидан олиб келинади.
«Лестер»: энг кўп «Манчестер Сити»дан - 8 марта
Футболчилар: Ихеаначо, Пол Диков, Майкл Жонсон, Келвин Этуху, Райан Макгивер, Бен Ми, Стив Ховей, Денни Тиато
Умумий сарфланган сумма: 26,28 миллион фунт
Аслида «Ман Сити»дан олиб келинган футболчиларнинг ярмидан кӯпи, ижара асосида келтирилади. «Лестер» ўзга жамоалардан ҳам футболчи жалб этган. Масалан: «Монако», «Спортинг», «Сент-Этьен», «Ньюкасл» ва «Зальцбург».
«Ливерпуль»: энг кўп «Саутгемптон»дан - 8 марта
Футболчилар: Виржил Ван Дейк, Садио Мане, Адам Лаллана, Деян Ловрен, Натаниэл Клайн, Питер Кроуч, Рики Ламберт, Пол Жонс
Умумий сарфланган сумма: 194,27 миллион фунт
«Ливерпуль» бошқа клубларга қараганда 70 миллион фунт кўпроқ маблағни айнан «Саутгемптон»дан ўйинчи харид қилишга ишлатган. Бу эса каттагина фарқ саналади.
«Манчестер Сити»: энг кўп «Астон Вилла»дан - 7 марта
Футболчилар: Жек Грилиш, Жеймс Милнер, Гарет Барри, Фабиан Делф, Дариус Васселл, Стюaрт Тейлор, Пeтер Шмейхель
Умумий сарфланган сумма: 151,65 миллион фунт
«Шаҳарликлар» биргина Жек Грилиш учун 100 миллиондан кечганди. Аммо «Ман Сити»дан энг катта фойда кўрган клуб «Бенфика» саналади. Португалияликлар учта, Эдерсон, Рубен Диаш ҳамда Хави Гарcиага 115 миллион фунт олган.
«Тоттенхэм»: энг кўп «Фулхэм»дан - 5 та
Футболчилар: Райан Сессеньон, Муса Дембеле, Клинт Демпси, Шон Девис, Стид Мальбранк Умумий сарфланган сумма: 55,53 миллион фунт
«Шпорлар», шунингдек, «Саутгемптон», «ПСВ», «Портсмунт» ҳамда «Вест Хэм»дан ҳам 5 тадан футболчи сотиб олган. Аммо энг катта маблағни айнан «Фулхэм»ўйинчиларига сарфлаган эди.
ИСМАТОВ Ж.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).