Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фикайо Томори: «Итальянча ҳимоя санъати - сеҳрли»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан»нинг англиялик ҳимоячиси Фикайо Томори мавсумнинг охирги қисмида ниҳоятда эффектли ўйнаб, сара футболчилар қаторига қўшилганини исбатлади.

Йўқ, у бутун мавсумни яхши ўтказди, лекин айнан финиш марраси яқинлашган сари фаолликни ошириб, скудетто ютилишида катта роль бажарди. Хуллас, Томори - барқарор равишда ўсаётган ва аллақачон Европанинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бирига айланган футболчи. У якунда «Милан»нинг барча аъзолари қатори узоқ кутилган чемпионликни 48 соат тўхтовсиз нишонлади, мухлисларнинг кўчаларни тўлдиришгани барчасига ўзгача шукуҳ бағишлади. Бундай байрамга жамоада фақат Златан Ибрагимович тайёр эди. У клубдошларига олдинроқ алоҳида юзланди: «Йигитлар, ғалаба қозондик, энди тайёр туринглар, сизларни чинакам телбалик ўраб олади». Фик The Guardian нашри мухбирига берган интервьюсида шу ва бошқа ҳолатлар ҳақида сўзлаб берди.

- Усти очиқ автобуслар паради. Бу қандай экан?

- Очиғи, ҳеч қачон бунчалик кўп оломонни кўрмагандим. Одамлар қатори 3-4, балки 5 километрга чўзилди. Масофани босиб ўтиш учун эса бир неча соат сарфланди. Ҳаммани кўчада бахтиёр кўриш... Йўқ, манзарани тўлиқ тасвирлаб беролмайман.

- Умуман, скудеттога эга чиқишингларга ишонганмидингиз?

- «Милан»дан ҳеч ким бундай натижа кутмаганди. Шунинг учун ҳам ғалаба икки ҳисса завқ улашди. Саволингизга келсак, одамлар тахминда адашишганини исботладик - бу барчамиз учун ажойиб иш. Қисқаси, ўзимиз юқори маррани забт этиш миссиясини уддалай олишимизга ишонгандик, буни билардик.

- Мана, ниҳоят Англия миллий жамоасига ҳам чақирилдингиз...

- Агар бу сафар ҳам чақиришмаганида «Нималар бўл­япти...?» қабилидаги савол билан бошимни қотирмасдим. Шу кунга қадар ҳам четда қолганимдан ваҳима кўтармадим, аксинча, бор эътиборни ўйинимни кучайтириш ва «Милан»га кўпроқ ёрдам беришга қаратдим. Бинобарин, миллий жамоага киришдан олдин бар­қарор ўйнашинг ва ишончни оқлашингга тўлиқ ишонч ҳосил қилишинг керак.

- Италия футболи ҳимоя санъати ўсишингизда нечоғли ёрдам бермоқда?

- Финал ўйини, яъни охиргисидан кейин Барезини кўрдим - ёқимли ҳолат. Умуман, қайси томонга боқманг, афсоналарга кўзингиз тушади. Италиялик ҳимоячиларда ўз кучларига нисбатан шубҳа йўқ. Бунда алоҳида бирор футболчини назарда тутаётганим йўқ, балки умумий ҳолда гапиряпман. «Майдонда ҳаммасини бажара оламан, зиммамдаги вазифаларни мукаммал бажараман, ҳар қандай ҳолатда рақиб мендан ўтиб кетолмайди» - италиялик ҳимоя­чилар худди шундай ақида билан ўйнашади ҳар доим. Хуллас, «А» серия ўйинлари, шундай ёндашув ўлароқ, анча кучайдим, мислсиз тажриба тўпладим. Итальянларда яна ғурур кучли. Мураббий кўрсатмаларидан бир парча: «Қочишга уринаётган рақибни тўсиб қўйишингга асло шубҳаланма, хавфли вазият юзага келишига йўл қўйма, жарима майдонида тўқнашувдан қоч...». Шунга ўхшаш кичик ньюанслар етарли. Бонуччи ёки Кьеллинига қаранг... Улар ниҳоятда кучли, вақтида телевизорда ўйинларини кўриб, ҳар иккисидан нимадир олишга ҳаракат қилганман. Ҳозир ҳам шундай. Италияда ҳакамлар озгина тўқнашувга ҳам ҳуштак чалаверишади, шунинг учун кўп ташланолмайсиз. Фақат бошқа чора қолмаса, эҳтиёткорлик билан «подкат» усулини қўллашингиз мумкин. Оддий айтганда, тўпга эгалик қилиш учун тўғри позиция танлаш ва қўполлик ишлатмаслик муҳим.

Евро-2020 финалини қандай эслайсиз?

- Италияликлар ҳисобни тенглаштирганларида ҳам, хотиржамликни сақлаб қолишга ҳаракат қилдим, ерга қарашни хоҳламадим. Аммо пенальтилар серияси бошлангач, давомини кузатиш қийинлашди. Ўша вақт Дуомо майдони яқинида эдим ва итальянлар ғалабани қандай нишонлашганини кўрдим. Эсимда, тирбандлик туфайли у ердан тезда чиқиб кетолмадим. Ўша лаҳзада Англияда қандай аламли ҳолат юзага келганини кўз олдимга келтирдим. Ахир финалда ютқазиш... Шунинг баробарида Италиядаги ғалаба шукуҳи мени ўзгача руҳлантирди ҳам.

- Италия термаси мундиалга чиқолмади. Бу масала «Милан» кийиниш хонасида ҳам муҳокама қилиндими?

- «Плей-офф» ўйинига биздан Тонали ва Флоренцини чақиришди. Йигитлар клуб маш­ғулотлар базасига «Македония» номли итальянча мевали салат олиб келишди. Газеталарда айюҳаннос солишгани ўз-ўзидан тушунарли. Клубда эса Тонали ва Флоренцига далда бердик: «Майли, мевали салатга ютқаздинг­лар». Ҳа, Македония термаси ноқулай рақиб бўлиб чиқди. Италияда на футболчилар ва на мухлислар мағлубиятни ўйлашганди. Салбий натижа хаёлларининг бир четига ҳам келмаганди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:59, 22.06.2022. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик