Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карлос Кейруш: «Ниятим битта — Ўзбекистон ва Эрон ЖЧ-2014 учун ҳаракат қилсин»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Репортажлар
A A A

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш ва матбуот анжуманига бироз кечроқ ташриф буюрган Жавод Некуном ўзларини анча эркин тутишди ва журналистларнинг саволларига эринмасдан жавоб беришди.

Карлос Кейруш: — Кеча юртингизга етиб келдик ва меҳмонхона хоналарини яхши тартибга келтиришмагани учун футболчилар кечаси яхши ухлай олишмади. Шунинг учун футболчи матбуот анжуманига энди келяпти. Мен меҳмонхона билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтирмайман. Дарҳол ўйин ҳақидаги фикрларга ўтаман. Ушбу ўйинни ташкил қилаётгани учун ҳар иккала мамлакат футбол федерацияларига миннатдорчилик билдираман.

Биз Тошкентга ЖЧ-2014га чиқишни мақсад қилиб келдик. Бу жуда муҳим старт. Барча каби биз ҳам бу босқични ғалаба билан бошлашни истаймиз. Бу босқичда ўта қийин ўйинлар бўлиб ўтади (мураббийлар учун ҳам, ўйинчилар ҳам). Бу ўйин қийин бўлиши билан бирга, ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки ҳар иккала жамоа якуний босқичда ўзининг илк учрашувини ўтказмоқда. Бу босқич 8та ўйиндан иборат қисқа мусобақа. Бу шундай ўйинки, ҳар иккала жамоа ғалаба қозонишни истайди. Айниқса, Ўзбекистон. Боиси, улар ўз майдонида ўтказишмоқда. Охирги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро ўйинларда кўрсатаётган натижалари, айниқса, Осиё кубогидаги ўйинларини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бу ўйинда Ўзбекистонни фаворит деб атасак ҳам бўлади. Ўзбекистон яхши мураббий, яхши футболчилар ва яхши ўйин услубига эга жамоа.

Эрон ҳам ўзига хос салоҳият ва кучга эга жамоа ва биз албатта ўз имкониятимиздан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз.Ўзбекистонни терма жамоасининг ўйинларини кўрган ҳолда айтиш мумкинки, эртага ҳар бир дақиқада ҳар бир қарич ер учун курашгани келганимизни айтиб ўтмоқчиман.

Жавоб Некуном (Эрон терма жамоасининг 6-рақамли футболчиси): — Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдин аввал Теҳрон, кейин Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказдик. Биз Ўзбекистонни яхши ўрганиб чиқдик. Улардан нима кутиш мумкинлигини яхши биламиз. Муваффақиятга эришиш учун қандай ўйнашимиз кераклигини ҳам яхши биламиз. Ўзбекистон ҳам ўз ўйин услубига эга эканини яхши биламиз.

— Сиз Европа жамоаларида ишлагансиз. Бир қанча муддатдан бери эса Эронда ишлаяпсиз. Осиё футболи ҳақида фикрингиз? Эртага Ўзбекистоннинг беш нафар футболчиси ўйнай олмайди. Бу ҳолатга муносабатингиз.
— Бу менинг Осиёдаги учинчи фаолиятим. Бунгача Япония ва БАА клубларида ишлаганман. Шу сабабли Осиё футболи ҳақида етарли маълумотга эгаман. Европа ва Осиё футболи ўртасида катта фарқ борлигини барча билади. Лекин профессионал мутахассис учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Барча жойда мухлислар ҳам, футболчилар ҳам ғалаба қозонишни истайди. Шу сабабли профессионал мураббий ҳамма жойда олдинга интилади.

Беш нафар футболчининг майдонга тушмаслиги ҳақида гап кетганда, улар Ўзбекистон терма жамоаси учун катта таъсирга эга эмас. Уларнинг ўрнини эгаллайдиган футболчилар бор. Беш нафардан 2таси асосий таркиб ўйинчиси эканини биламиз. Биз бу ҳолатга катта эътибор қаратмаяпмиз. Биз ўйинга ўз услубимизда тайёрланаяпмиз.

Ўзбекистон терма жамоасидаги ҳамкасбимни биламанки, у ўзига хос топишмоққа жавоб излаётган бўлса керак. Ўзбекистон шу таркиб билан ҳам Японияни ютди. Демак, Абрамов асосий таркибда кимни тушириш борасида бош қотиряпти.

— Жавод, Ўзбекистон терма жамоасини яхши ўргандик деб айтиб ўтдингиз. Ҳозирги кунда Ўзбекистон таркибидаги энг хавфли икки футболчи ким?
Ж.Некуном: — Биз эртага 2га2 футбол ўйнаймиз, балки жамоага қарши жамоа ўйнайди. Биз тайёргарлик жараёнида рақибни жамоа сифатида ўрганамиз. Ўзбекистонда яхши футболчилар ва жамоавий яхши ўйин кўрсатади. Биз жамоавий ўйинга қарши қандай ўйнаш кераклиги ҳақида бош қотирамиз.

— Таркиб борасида муаммолар борми? Ўйинга тайёргарлик жараёнида ўйлаган барча режаларингизни амалга ошира олдингизми?
— Ўзбекистонда таркиб билан боғлиқ муаммолар бор. Аммо бу Ўзбекистон учун асосий муаммо эмас. Жароҳатлар, таркиб билан боғлиқ муаммолар терма жамоа катта муаммо ҳисобланиши керак эмас. Бу индивидуал футболчилар ўртасидаги ўйин эмас, жамоавий ўйиндир. Эронга келсак, бизда муаммо йўқ. Биз ўйинга тайёргарлик кўрдик, машғулот ўтказдик. Муаммолар бўлса, уларга ечимни ҳам биламиз. Эртага олдимизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз ўйинга тайёрмиз.

— Ўзбекистон матбуотида Эрон терма жамоасининг таркиби 2 ҳафта илгари эълон қилингани учун сиз бу ҳолатдан асабийлашиб, ўз норозилигингизни эълон қилдингиз. Бу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз.
— Аввало мен футболда 33 йилдан бери ишлашимни айтиб ўтмоқчиман. Шунинг учун савол берган дўстимизга дўстона маслаҳат бермоқчиман. Бу ўзаро гап. Матбуот томонидан эълон қилинган ҳар қандай хабарга ишонаверманг. Иккинчи томондан, футболда тажрибамни ҳисобга олиб, мен ҳеч қачон хафа бўлмаслигим керак. Чунки менинг шартномамда “хафа бўлиш учун пул тўланади”, деган банд йўқ.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Эрон футбол федерация номидан ушбу ўйинда майдонга тушаётганимиздан бахтли эканимиздан хурсандман. Эртанги ўйин натижасидан қатъий назар, менинг бир тилагим бор, Эрон ва Ўзбекистон жаҳон чемпионати учун ҳаракат килишимиз лозим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:18, 02.06.2012. Ўқилди: 7060 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.