А Серия клуби ЦСКА футболчисини тўлиқ сотиб олди
Москванинг ЦСКА клуби матбуот хизмати хабар беришича, Италиянинг "Салернитана" клуби ярим ҳимоячи Эмил Бохиненнинг ҳуқуқларини сотиб олди.
ЦСКА ва Италиянинг "Салернитана" клублари норвегиялик ярим ҳимоячининг трансферини расмийлаштиришни якунлади. Агар Италия жамоаси А Серия мақомини сақлаб қолса, трансферни автоматик равишда сотиб олиш имконияти ижара шартномасига киритилган эди.
Эмил қишки трансфер ойнасида "Салернитана"га кўчиб ўтди. Бохинен 11 учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди ва жамоанинг А Серияда ўрнини сақлаб қолишга ёрдам берди.
Киритилди: 12:21, 29.06.2022. Ўқилди: 1813 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар