Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Бақоев: "Ўйин бўйича ҳар тарафлама устунлик қилдик"

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / ОФК кубоги / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" кеча ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Туркманистоннинг "Олтин-Аср" клубига қарши баҳс олиб бориб, ғалаба қайд этди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Жасур Ҳасанов қатнашди.

- Ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Жаноб мураббий, ушбу ўйин ва кейинги босқичга йўл олганингиз ҳақида гапирсангиз...

- Ўйин бўйича биз ғалаба қозондик. Ҳар тарафлама бугун устунлик қилдик. Жамоа аъзолари, мухлислар ва клуб раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Эътибор учун раҳмат деб қоламан. Олдинга қадам босишда давом этамиз. Жиззахлик мухлислар энди ушбу мусобақа ўйинини кўришлари мумкин бўлади. Бу эса жуда қувонарли.

- Жасур, сизни ғалаба билан табриклаймиз. Гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан кейинги фикрларингиз қандай?

- Турнирни ғалаба билан бошлаб, ғалаба билан тугатдик. Шуниси бизни қувонтирди. Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман.

- Ғалаба билан табриклайман. Жаноб мураббий, кейинги босқичларда дуч келадиган кучли рақибларга қарши "Сўғдиёна" қандай ҳаракат қилади?

- Ортда қолган уч ўйинни анализ қилсак, биз ҳар бир учрашувда ўсишга эришдик. Ҳар бир ўйинда ротасия қилдик. Рақибларга келсак, ҳозирда футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ҳар қайси клуб сюрприз тақдим қилиши мумкин. Рақибимиз кучли клуб бўлса ҳам, биз уларга кураш таклиф қиламиз.

- Жасур Ҳасановга савол, яқинда 39 ёшни қарши оласиз. Шунга қарамай, голлар киритиш, ассистлар қайд этишдан тўхтамаяпсиз. Бунинг сири нимада?

- Олдинги ўйинда ҳам айтиб ўтдим. Ушбу муваффақиятнинг калити шундаки, мен ҳар бир ўйинга тўғри тайёрланаман, тўғри овқатланаман ва ўз вақтида дам оламан.

- Жасур Ҳасановнинг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинига мураббийнинг фикри қандай?

- Биз бу йигит билан бир клубда ўйнаганмиз. Бирга терма жамоада ҳаракат қилганмиз. Шундай пайтлар бўлганки, у мен урган голларга ассистентлик қилган. Жасур ҳақиқий профессионал. Менга унинг майдондаги ва майдон ташқарисида ўзини тутиши ёқади. Шу билан бирга, у жамоада ажойиб муҳит ярата олади. Бу жуда муҳим нарса. Шу сабаб ҳам бу йигит ҳалигача юқори савияда ўйнаб келмоқда.

- Мураббийга савол. Сизнинг кейинги рақибингиз "Хўжанд" жамоаси. Рақиб ҳақидаги фикрингиз қандай? Ушбу ўйингача таркибингизда ўзгаришлар бўладими ёки бунга ҳожат йўқми?

- Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар, биз уларни ҳурмат қиламиз. "Хўжанд" ҳам кучли жамоа. Селекция масаласига келсак, биз албатта бу ишни амалга оширамиз. Икки-уч позисияни кучайтиримиз лозим. Бу нарсага зарурият борлигини бугун кўрдик. Ҳозир чемпионатга эътиборни қаратамиз ва ундан кейин ОФК кубогидаги рақибга қарши тайёргарликни бошлаймиз.

- Ҳисоб 3:0 бўлишига қарамасдан, мураббийнинг қайсидир вазиятларда жаҳли чиқди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Биласизми, сиз ўйин ичида бўлсангиз бу нарса табиий кечади. Мен ҳар бир ўйинчим ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишини хоҳлайман. Шу тарафдан қараганда, ҳиссиётларни бошқариб бўлмайди. Ҳисобнинг аҳамияти йўқ. Мен ўзимни ҳар доим шундай тутаман. Бунинг сабаби нима эканлигини билмайман.

- Улуғбек ака, ғалаба билан яна бир бор табриклаймиз. Келиб чиқишингиз бўйича тожик миллати сизга бегона эмас. Тожикистонлик футбол мухлисларига айнан тожик тилида икки оғиз нимадир дея оласизми?

- Раҳмати калон, ташаккур. Тожикистондаги муҳит ажойиб. Инсонлари меҳмондўст. Мен бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим.

Манба: "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 08:22, 01.07.2022. Ўқилди: 2272 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик