Шундан сўнг "Насаф"нинг янги мураббийи Усмон Тошев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
— Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, қўпол хатолар кўп бўлди. Биз стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиблар эса, аксинча стандартлардан гол уриб кетишди.
— Охирги марта "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"га айнан сизнинг мураббийлигингиз даврида мағлуб бўлганди?
— Ўша вақтда ман ёрдамчи мураббий эдим, қолаверса, бугун биз анча яхши ўйнадик.
— "Насаф"гa 2-даврада янги мураббий келармиш деган миш-мишлар юрибди?
— Бу шунчаки миш-миш, ҳозирча мен мураббийман!
— Сиз "Насаф"нинг келгусида яхши натижа кўрсатишига ваъдалар бера оласизми?
— Эркак киши қасам ичмайди, эркак киши ваъда бермайди. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз.
— Переплёткинсни нега ўйин бошидан туширмадингиз? Ботир Қораев захирада ҳам йўқ?
— Переплёткинс кеча кечки пайт етиб келди, толиққанди. Қораевда жароҳат бор!
— Борган сари жамоанинг ўйини ёпилиб бораётгандек?
— Нега ёпилади?! Мен бунақа ҳолатни сезмаяпман. Ўша жамоа, ўша ўйин!
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).