Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [9694]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2808]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1967]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1918]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1871]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1714]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1551]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1530]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1451]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1398]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Ҳаёт сўқмоқлари аро ўтиб...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якунланган мавсум «Айнтрахт» билан ЕЛда ғалаба нашидасини сурган мураббий Оливер Гласнер - оғир қисмат эгаси.

Дейлик, у футболчилик фаолиятини анча эрта якунлашга мажбур бўлган. 2011 йилнинг 31 июль куни «Рапид»га қарши кечган ўйин Оливер учун 25-дақиқадаёқ якунлади. Ўшанда бўлажак мураббий рақиб билан тўқнашиб кетган ва боши қонга беланган ҳолда майдондан чиқиб кетганди. Кейин пешонаси тикилди, бахтига, суяги синмагани маълум бўлди. Қисқаси, Оливер 1 кун дам олгач, машғулотларга қайтди. Чунки жамоасини ЕЛдан ўрин олган «Брондбю»га қарши жавоб учрашуви кутиб турганди...

***

Сафга қайтган Гласнер аввалига бош билан ўйнашдан ти­йилди, Данияда олиб борилган машғулотларда эса Михаэль Ангершмид (ҳозир «Айн­трахт»да Оливернинг ассистенти)дан тўпни айнан юқорилатиб узатишини сўради. Бироқ 8 ёки 9-узатмадан ке­йин тўпга бош қўйгач, бирдан ўзини нохуш ҳис қилди ва бош мураббий Пауль Глудовацга ўйинда жамоага ёрдам беролмаслигини айтди. Кўп ўтмай, боши айланиб, кучли оғриқ сеза бошлади. Натижада клуб шифокори футболчининг ҳамхонаси Томас Гебауэрга зудлик билан қўнғироқ қилди. «Ўзи нима бўлганини эслолмайман. Билганим шуки, рафиқамга Копенгагендан қўнғироқ қилиб, шошилинч жарроҳлик амалиётига розилик беришини сўрашган экан. Шу аснода уйда ўйинимизни хотиржам кутиб ўтирган аёлим қўққисдан ҳаётим хавф остида эканлигидан хабар топган...», - деганди Оливер ўша ёқимсиз ҳолат ҳақида.

*** 

Германия чегарасида ул­ғайган Гласнер - Маттеус мухлиси. Глудовац вақтида «Ридау» клубида масъулияти баланд либеро позициясида ишончли тўп сураётган 15 ёшли Гласнерни Австрия ўсмирлар термасига жалб этганди. «Терма жамоадан мустаҳкам жой олишни истасанг, «Линц» академиясига ўт» - Оливер мураббийнинг ушбу тавсиясини қатъиян рад этади: «Онам мени ёлғиз тарбиялади. У рўзғор тебратиш учун кун бўйи тиним билмай ишлади, мен эса эркин улғайдим. Шундай экан, оиламни ташлаб кетолмайман».

*** 

Оливер 20 ёшда Австрия Бундеслигасига кўтарилган ва дастлабки голларидан бирини Фридель Рауш клуби - ЛАСК дарвозасига урганди. Рауш 2та жасорати билан танилган: 1969 йилги «Рур дербиси»да полициячилар ити оёғини тишлаб олганидан кейин ҳам ўйинни давом эттирган ва 1980 йили «Айнтрахт» бош мураббийи сифатида УЕФА кубогини қўлга киритган. Гласнер эса 18 йил ичида «Рид» билан 2 марта Австрия кубогига сазовор бўлди, жамоа шарафини 500тадан ортиқ ўйинда ҳимоя қилди, сардорлик мақомига кўтарилди. У жумладан, 2008 йили Австриянинг энг кучли футболчилари бешлигидан жой олди. Лекин миллий жамоада ишончни оқлолмади, боз устига, ЛАСКдаги 1 йиллик фаолият билан клуб миқёсидаги юриши ҳам хотима топди. «Савиям Германиядан таклиф оладиган даражада эмасди. Аммо доимо жамоа­вий ижрочи саналганман», - дейди Оливер футболчилик даврини эсга олиб. Бошидан жиддий жароҳатланганидан кейин ҳам «Рид»га ёрдам бериш истаги Гласнерни яна жарроҳлик столига етаклади. Шифокорлар унинг бош суя­ги қопқоғини очиб, миясидаги муаммо (хавфли қон оқиш)ни бартараф этишди. «Агар машғулотларда бош билан зарба йўллашни тўхтатганимда, қон кетиши кейинроқ, масалан, уйқу пайти юз берармиди? Бу ҳолда менга ҳеч ким ёрдам беролмасди. Менимча, бош билан берган зарбалар ҳаётимни сақлаб қолганди», - дейди Оливер. «Рид»нинг ўша вақт Данияда бўлгани - Оливернинг бахти. Тиббиёти ривожланмаган мамлакатда унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи топилмасди, - бу австриялик журналист Даниэль Мандль хулосаси. Гласнернинг ҳаёт ақидаси ҳам содда ва тушунарли: «Телефонимда сақланаётган суратлар менга барчасини эслатиб туради: одам ҳамиша ўзига берилган истеъдодни қадрлаши ва камроқ минғирлаши керак. Афсуски, кўпинча буни унутиб қўямиз. Ваҳоланки, барча ижобий жиҳатлар қадрига етиш жуда муҳим. Мисол учун, 18 ёшда илк бор самолётда парвоз қилгандим, ҳозир чартер рейс­да учяпмиз. Ёшлигимда битта эскигина машинам бўларди, энди замонавий «тойчоқ»қа эгаман. Эсимда, маш­ғулот залига борганимизда, клубдошларимдан бири у ердаги шороитлардан нолиганди. Шунда унга бунинг учун клуб ҳақ тўлаши, яна бир неча йилдан кейин залда шуғулланишни истасак, ўз чўнтагимиздан харажат қилишимизга тўғри келишини айтгандим».

*** 

Гласнер кейинчалик «РБ Зальцбург» офисида иш бошлади ва рафиқаси ҳамда Ральф Рангник туфайли мураббий бўлди. Ваҳоланки, «Рид»да фаолиятини якунлаётган вақт ҳам мураббийлик иши ҳақида ўйламаганди. Қисқаси, Оливер машҳур адаши Бирхофф маслаҳати билан иқтисод соҳасида таҳсил олгач, «РБ Зальцбург»да координатор сифатида иш бошлади. Лекин бу йўналишда узоқ қолгани йўқ: «4 ёки 5 ой ўтгач, «РБ» ўзга йўналишда сузаётган «қайиқ»дек туюлди. Бунда касбдошларим ёрдамларига умид боғлай олмасдим. Шунинг учун кетишни лозим топдим, ҳаттоки, ажратилган хизмат машинасини ҳам топширдим. Бироқ клуб президенти тез орада «Зальцбург» ҳаётида жиддий ўзгаришлар бўлишига ишонтиргач, фикримдан қайтдим». 

*** 

Оливер айнан ўша даврда ишсиз зерикиб қолмаслик учун рафиқаси маслаҳати билан мураббийлик курсини тамомлаганди. Кейин Ральф Рангник уни алоҳида суҳбатга чорлади: 

- Хўш, энди нима қилмоқчисан?

- Офисда ишлаш ёқмаяпти. Майдон ўзига тортаётгандек.

- Ҳозир бош мураббий Шмидтга ассистент излаяпмиз. Бир уриниб кўрасанми?

Шундан атиги 2 ҳафта ўтгач, Шмидт - Гласнер жуфтлиги тайёрлаган жамоа ЕЛ саралашида «Дюделанж»дан енгилди ва ҳар иккиси истеъфо хавфи остида қолди. Муҳими, Рангник ёш мутахассисларни охиригача қўллаб-қувватлади ва улар 2 йилдан сўнг чемпионликни нишонладилар. 2014 йилга келиб, Шмидт ортидан «Байер»га йўл олган Оливер клубда иш бошлашга улгурмай, Австрияга қайтди. Ади Хюттерни «Зальцбург»га қўйиб юборган «Рид» ҳамкорликка чорлаганди. Футболчилик даврини асосан «Рид»га бағишлагани боисми, Гласнер клубда узоқ ишлашга умид боғлаганди. Лекин 1 йилдан кейин уни ЛАСКга чақиришди. Ёш мутахассис аввалига янги жамоасини Авс­трия Бундеслигасига қайтарди, 2 йилдан кейин 2-ўринга олиб чиқди ва «Вольфсбург»дан таклиф олди. Муҳими, Гласнер «бўрилар» билан тезда тил топишиб олди. Чунки жамоада барча легионерлар немис тилини яхши билишарди. ЛАСКда аксинча, футболчиларнинг кўпроқ инг­лиз ва испан тилида сўзлашишгани қийинчилик туғдирганди. «Вольфсбург» якунда Оливер ёрдамида ЧЛга қайтди, аммо мураббий клуб директори билан ҳеч чиқишолмади. «Мен учун энг муҳими - эрталаб ишга бориш истагининг бор ёки йўқлиги. Агар алоҳида иштиёқ сезмасангиз, бошқа юмуш билан шуғулланганингиз маъқул» - Гласнер «Айнтрахт»га ўтишини шундай изоҳлаганди. 

*** 

Андре Сильва етакчилигида бир қатор футболчилардан айрилган Франкфурт жамоасини қайта шакллантирган янги бош мураббий қишки таътилга 6-ўринда чиқди. Тўғри, шогирдларини ўзининг ўжар табиатига мослаштирган австриялик мураббий жамоаси якунда 11-ўринга тушиб қолди. Лекин ушбу муваффақиятсизликни ЕЛ бош соврини билан тўлиқ ювди. Ахир «Айнтрахт» иккинчи даражали еврокубокдаги ғалаба туфайли янги мавсумни ЧЛда бошлайдиган бўлди. Бу Франкфурт дружинаси учун чинакам ютуқ, албатта.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:31, 13.07.2022. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик