Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун майдонга туша олмайдиган ливанлик Ризо Антар ҳақида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ливан миллий терма жамоаси етакчиси Ризо Антар жароҳати туфайли бугун Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Антар Хитойнинг "Шандонг Луненг" клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланади. У апрель ойида Хитой Биринчи дивизиони ўйини пайтида "Шанхай"нинг босниялик ярим ҳимоячиси Марио Божич билан ҳаводаги тўп учун курашда ерга ноқулай йиқилди ва майдонни замбилда тарк этганди.

Ўша пайтда у олдинда уни қандай тақдир кутиб турганини билмасди. Аммо жароҳат жиддий бўлиб чиқди. Врачлар 4-6 ҳафта давомида унинг майдонга қайта олмаслигини тахмин қилишди. Аммо у ЖЧ-2014 саралашининг 4-босқич дастлабки ўйинларида ҳам майдонга туша олмайдиган бўлди.

Антар 3-босқичнинг биринчи ва сўнгги учрашувларида майдонга туша олмаганди. Ўшанда Ливан бу ўйинларда мағлубиятга учради — Жанубий Корея 0:6, БАА 2:4. У иштирок этган қолган тўртта ўйинда эса терма жамоа 10 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

"Терма жамоа мен ўйнамаган пайтда мағлубиятга учраганини ҳазм қилиш қийин, дейди у ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида. "Лекин жамоадошларим менсиз ҳам ғалаба қозонишни билишади".

"Қатарга қарши ўйинда ўзимизни яхши томондан кўрсатдик. Аммо ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Олдинда эса бизни Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Йигитлар менсиз ҳам ғалаба қозона олишларини исботлашади, деган умиддаман", дейди Ризо.

Шунингдек, у клубининг ўйини ҳақида ҳам қуйидагиларни қўшимча қилди: "Афсуски, клубдагилар ҳам менсиз 4та ўйинда ғалаба қозона олишмади. Мен даволаниб бўлдим. Жисмоний ҳолатимни яхшилаганимдан кейин, тез орада майдонга қайтаман, деб умид қиламан ва чемпионатни юқори нотада якунлаймиз".

Терма жамоа аъзоси Муҳаммад Ғаддор: "Унинг таркибда йўқлиши биз учун катта йўқотиш. Боиси, у нафақат бизнинг сардор, балки етук ўйинчидир. Терма жамоа ва клуб усиз кўп нарса йўқотишди, демак у алмаштириб бўлмас ўйинчи", дейди.

"У буюк ўйинчи. Унинг ўрни билиниши аниқ. Чунки у ҳужумда кўп нарса қила олади", дейди ливанлик Самед. "Умид қиламан, у тезда сафимизга қайтади ва сардорлик вазифасини бажаришда давом этади".

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 11:00, 08.06.2012. Ўқилди: 5575 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик