Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5928 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марсело: «Мадрид» - ёшларга мерос...»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бразилиялик Марсело 13 июнь куни Вальдебебасда ташкиллаштирилган тақдирлаш маросимида доимгидек қувноқ кўринди ва «Реал» билан яхши кайфиятда хайрлашди.

Фахрий ҳимоячи махсус матбуот анжуманини таъсирли нутқ билан бошлади: «Келажак ҳақида кўп ўйламайман, табиатан бугунги кун  билан яшашга мойилман. Ҳа, ҳаётингдаги асосий клубдан кетишинг осон эмас... Ахир «Реал» беҳисоб қувонч тортиқ этди. «Мадрид» ичидаги изтиробли кунлар ва машғулотлар ҳам - ширин хотира. Жамоанинг оппоқ либосида майдонга тушиш нақадар гўзал ва ажойиб... Такрорлайман, келажакдан ташвишланмайман, чунки тарих аллақачон ёзилди. Зиммамдаги ишни муносиб бажардим. Демак, ўзимдан ва фаолиятимдан мамнунман, оилам ҳам мен билан фахрланади. Бунга заррача шубҳа йўқ. Бугун мен учун унутилмас ва энг бахтли кун, ахир режалаштирган ишларни тўлиқ уддаладим ва «Мадрид»дан бошимни тик тутган ҳолда кетяпман. Жамоа ёшларга мерос. Винисиус, Родриго, Вальверде ўйинларини томоша қилиш... Ёшлик мутлақо бебаҳо. Марселони борича қабул қилишгани жуда муҳим. Футболдан бутунлай кетгач, «Реал»­га қайтиш имкониятига эга бўлишни хоҳлайман. Ўйлайманки, бу борада қандайдир муаммо туғилмайди».

- Марсело, фаолиятингизни тугатиш вақти яқинми?

- Бу ҳақда ўйлаяпман. Ҳали ўйнашда давом этсам керак, чунки қўлимдан келади. «Мадрид»га қаттиқ боғланиб қолганим рост, аммо «қаймоқранглилар»га қарши ўйнашга тўғри келса ҳам муаммо туғилмайди. Аввало, профессионал бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. «Реал» мени шунга ўргатди ахир.

- Қайси мураббийни алоҳида эътироф этасиз?

- Табиийки, «Реал»дек мегаклубда катта мутахассислар билан ишлаш насиб этди. Лекин кимнидир ажратиб кўрсатишим ножоиз. Тушунарлики, ҳар бир мураббийда ўз фалсафаси бор ва шунга мувофиқ, нималарнидир кашф қилади. 

- «Реал» тарихига қўшган ҳиссангизни қандай баҳолайсиз? 

- Очиғи, нимадир дейишим қийин, чунки ҳамиша бугунги кун билан яшаганман, бошқа ҳеч нарсани ўйламаганман. Бу ерда муҳим совринлар ютдим, турли турнирларда ўйнадим, «Бернабеу»да сеҳрли кечаларни ўтказдим. Ортда қолган йиллар давомида табассум билан яшаганимга фақат шукрона айтаман. Омадим чопгани аниқ, зеро, жиддий жароҳатларга йўлиқмадим. Катта истеъдод ва меҳнатсевар бўлишингиз мумкин, аммо омадингиз чопмаса, қийин, барибир.

- Клубни ёшларга мерос сифатида қолдирдингиз, ўзингиз билан нималарни олиб кетяпсиз?

- Беҳисоб ҳис-туйғуларни. Мана, оилам билан ЧЛдаги 5та чемпионлик тафсилотлари ҳақида гаплашяпман. Дастлабки 4та финалда ўйнадим, аммо охиргиси - энг муҳимида четда қолдим. Ўйнаш, ассистентлик қилиш ва гол уриш ёқимли, лекин энг асосийси, йигитлар билан мулоқотга киришиш, финал ҳуштагига 3 дақиқа қолган вақтда ғалабани нишонлашга шайланиш. 

- «Мадрид»дан кетиш азоб эмасми?

- Ўзимни афсонадек ҳис қилмайман. Шартнома муддати тугаган экан, ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаёт давом этади, «Реал»дан айрилганим учун яшашни тўхтатмайман. Қолаверса, қалбан «Мадрид»да қоламан, қаерга борсам, клубнинг оддий мухлислари қаторида бўламан. Якунланган мавсум давомида катта юк ва масъулиятни тўлиқ англадим. Баъзан Анчелотти қарорларидан жаҳлим чиқиб, мураббий билан баҳслашдим, лекин эртасига уни қучоқлаб олардим. Қисқаси, жамоанинг бир қисмига айланиш учун доимий ўйнаш шарт эмаслигини тушундим, ҳар ҳолда, мураббий билан ҳамфикр бўлиш муҳимроқ.

- Биринчи нав­батда, кимлардан миннатдорсиз?

- Барча ютуқларимда бобом Педронинг ўрни катта. Айнан у менга ҳар доим ўзим хоҳлаган нарсани танлаш ҳуқуқини берган. Мадридга 18 ёшда келдим, турмуш ўртоғим 17 ёшда эди. Бу ҳам бобом яратган эркинлик маҳсулидир.

- Мухлисларга айтолмаган гапингиз борми?

- Улардан олган муҳаббатим қалбимда абадий қолади. Стадионда «Туғилган кунинг билан!» қўшиғини баралла куйлашгани ҳамон ёдимда. Кўпчилик қолишимни сўради - бу таърифланмас эътибор. 

- Марселони келажакда мураббий ролида кўрамизми?

- Менимча, мураббийлик учун зарур хислатларга эга эмасман. Бошқа йўналишларни яхшироқ тушунсам керак. Очиқ тан оламан, ҳеч қачон тактикага ақлим етмаган, шунчаки, билганимча ўйнаганман. Қисқаси, ҳозир мураббий бўлиш иштиёқи йўқ.

- «Мадрид»даги илк кунни қандай эслайсиз?

- Ҳаммаси жуда ғалати эди. Ахир бунга қадар «Реал»ни фақат телевизорда кўргандим. «Сантьяго Бернабеу»дан нақадар лол қолганим кечагидек ёдимда. Тўғриси, биринчи куни нималар бўлганини сира англамаганман, аммо ўша лаҳзаларни асло унутмайман.

- «Реал» академия келажагини қандай кўряпсиз?

- Ҳамиша ўзимни кантеранога яқин тутганман, чунки академиянинг чин мухлисиман. Бу ерда ёш футболчиларга қандай ғамхўрлик қилиниши, маш­ғулотлар тартиби ва академия қандай ишлашини яхши биламан. Ўйлайманки, «Реал»ни истиқболли келажак кутмоқда.

- Ўғлингиз Энцо ҳам футболни танлади...

- Унинг ўйинини кўрганимда, бошқа одамга айланиб қоламан, ақлдан озишим ҳеч гап эмас. Энцонинг «Реал» либосида кўриш - мен учун энг буюк оталик бахти.

- Яқин келажакда сов­ринлар сони бўйича сиздан ким ўзиб кетиши мумкин?

- Билмадим, лекин кимдир мени ортда қолдирса, фақат хурсанд бўламан. Ҳа, «Реал»­дан энг кўп соврин ютган футболчи мақомида кетяпман. Лекин ҳар бир рекорд эртами-кеч янгиланади, албатта. 

- Сизни кўпинча Роберто Карлос билан таққослашади...

- О, Роберто - чин кумирим. Катта клуб сафига қўшилсангиз, ҳар бир позицияда кучли ижрочиларга дуч келасиз. Бошида роса қийналганман, чунки матбуотда Роберто Карлос ўрнини босишим кераклиги ҳақида кўп ёзиларди. Тўғри, бунга ортиқча эътибор қаратган эмасман, чунки Роберто эмас, Марсело сифатида ҳикоя ёзишни хоҳлаганман. Қолаверса, футбол тарихи Карлосга ўхшаган бош­қа қанот ҳимоячисини кўрмаган. Факт битта - Марселоман ва ҳамон ўз ҳикоямни ёзяпман.

- Якунда кетиш қарори қандай қабул қилинганини баён этсангиз...

- Умумий йиғилишда барчаси муҳокама қилинди. Якунда умумий тўхтамга келдик - кетишим икки томонга ҳам яхши. Бор гап шу. Бу жиддий қарор, чунки бутун умрингга ҳамроҳ клубдан кетишинг осон эмас. Лекин аста-секин ҳаммаси ўз йўлига тушади. Мана, ҳозир хайрлашиш чиндан ҳам, вақт ҳукми эканлигини англаб етдим...

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:57, 15.07.2022. Ўқилди: 3768 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.