Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2014 саралаш. Эрон очко йўқотди, лекин Қатар очкога эга бўлди!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ЖЧ-2014 саралашининг Осиё минтақаси IV босқич "А" гуруҳида Эрон ва Қатар терма жамоалари ўртасида 3-тур учрашуви ҳам якунланди. Жанубий Корея икки ўйиндан 100 фоизлик имкониятга эга бўлгач, ЖЧ-2014 йўлида энг асосий рақибларимиз айнан Эрон ва Қатар терма жамоалари бўлиши тобора ойдинлашмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлими форсларнинг тотал назорати остида ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Умуман, учрашув нимаси биландир Ўзбекистон-Эрон учрашувини эслатиб юборди, фарқи – Ўзбекистон ролида энди Эрон эди.

Уммон ўтган турда ҳам Австралияни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Гарчи илк учрашувда Японияда японларга 0:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлса-да, Уммон гуруҳ грандлари билан тенг кураш олиб бориши мумкинлигини исботламоқда.

Иккинчи бўлимда форсларнинг босими янада ортди. Ўйин сўнгига бориб, араблар "асл" ўйинлари эсга тушиб вақтни чўзиш билан овора бўлишди. Бурчак тўпларини ошириш бўйича нисбат 13:1 эканлиги ҳам устунлик қайси томонда бўлганидан далолат бериб турибди.

Учрашувнинг қўшимча вақти ўтиб бораётган Каримийни чалишди ва жуда хавли нуқтада форслар жарима тўпини ижро этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бироқ Ашкон Дежога имкониятдан фойдалана олмади.

Шу тариқа, ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини оширишга хизмат қилган ҳисоб қайд этилди – 0:0!

ЖЧ-2014 САРАЛАШ УЧРАШУВИ. 
ОСИЁ МИНТАҚАСИ. IV БОСҚИЧ, "А" ГУРҲИ. 3-ТУР

ЭРОН – ҚАТАР 0:0
ЭРОН: Маҳди Раҳматий, Ҳоди Оқилий, Ҳуссайн Маҳиний (Муҳаммад Иброҳимий, 54), Хусрав Ҳайдарий, Али Каримий, Жавод Накуном, Андроник Темурян, Саййид Жалол Ҳуссайний, Эҳсон Ҳожисафий (Муҳаммадризо Халатбарий, 46), Карим Ансорифард, Меҳрдод Пўлотий 
Бош мураббий: Карлос Кейруш
ҚАТАР: Қосим Бурҳон, Иброҳим ал-Ғаннам, Иброҳим Мажид, Маркон Амарал, Муҳаммад Касола, Талал ал-Балуший, Одил Ламий (Мажди Сиддиқ, 46), Фабио Сезар Монтесин (Юсуф Аҳмад, 90+1), Юнус Али, Халфан Иброҳим, Себастьян Сория Куинтана
Бош мураббий: Паулу Аутуори
Огоҳлантиришлар: Андроник Темурян (88), Али Каримий (90) – Иброҳим Мажид (53), Фабио Сезар(90)
Бош ҳакам: Петер Грин (Австралия)
12 июнь. Теҳрон. "Озодий" стадиони.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:28, 12.06.2012. Ўқилди: 5686 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик