Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Галтье — шайхлар учун идеал танлов

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кристоф Галтье - «ПСЖ»нинг янги устози. 55 ёшли франциялик мутахассис Чемпионлар Лигасидаги омадсиз иштирок туфайли ишдан бўшатилган Маурисио Почеттинонинг ўрнига тайинланди.

Le Parisien маълумотига кўра, Париж клуби Галтьени «Ницца»дан 5 млн. евро эвазига сотиб олди. Агар Почеттино истеъфо компенсацияси масаласида чегирма қилиб берганида, мазкур «трансфер» суммаси икки марта ортиқроқ бўлиши мумкин эди. Бироқ аргентиналик амалдаги келишувни нисбатан камтарона шартлар асосида бекор қилишни истамади, натижада «ПСЖ» унга 15 млн. евро тўлайдиган бўлди (ушбу сумманинг 3 миллиони Маурисионинг ёрдамчиларига тегади).

Энди Европанинг бадавлат клубидаги Килиан Мбаппе, Лионель Месси, Неймар ва бошқа юлдузларни ким бошқаради? Афтидан, бу шайхлар учун идеал танловдек. Ҳа, Галтье жаҳон футболидаги энг машҳур шахс эмас. Ҳар ҳолда, уни пиарчи топ-мураббийлар қаторига қўшиб бўлмайди. Аммо ушбу мутахассисни муваффақиятли дейиш мумкин. Қуйида «ПСЖ»нинг янги устозига тааллуқли 10та фактга эътибор қаратамиз.

** Галтье Марселда туғилган, яъни «ПСЖ» бошқарувига асосий номзодлардан бири - Зайниддин Зиданнинг ҳамшаҳри. Зизудан фарқли равишда Кристоф «Марсель» сафида тўп суришга улгурган: фаолиятининг дастлабки ва сўнгги икки мавсумида. Аммо марказий ҳимоя вакили машҳурлик бобида Зиданга тенглашолмади, ҳаттоки, Франция миллий жамоаси даражасига тортмади, лекин ёшлар термаси билан Евро-1988да зафар қучди.

** Мустақил мураббийлик фаолиятини бошлашидан аввал Галтье 10 йил турли мамлакатлардаги турфа жамоаларда ёрдамчилик қилди: «Марсель», «Арис» (Греция), «Бастия», «Ал-Айн» (БАА), «Портсмут» (Англия), «Сошо», «Лион» ва «Сент-Этьен» шулар жумласидан. Кристоф мураббий сифатида Лига 1даги илк «олтин»ини «Лион»да Ален Перреннинг ассистенти мақомида қўлга киритган.

** «ПСЖ» - Галтьенинг бош мураббийлик фаолиятидаги тўртинчи клуб. Қизиғи, 2009 йили «Сент-Этьен»ни ҳам, 2017 йили «Лилл»ни ҳам мавсум ўртасидаги қабул қилган, ўшанда мазкур жамоалар 18-ўрин, яъни жон сақлаш ҳудудида боришаётганди. Ҳар икки сафар Кристоф асосий вазифани уддалаб, клубларни элитада олиб қолган. Кейинги 7 йил давомида «Сент-Этьен» Галтье билан мунтазам ўнликка кириб, ҳатто топ-4 аъзосига ҳам айланган.

** Француз бош мураббий сифатида илк совринини мавсум-2012|2013да қўлга киритган. «Сент-Этьен» Лига кубоги финалида «Ренн» устидан зафар қучган (1:0). Галтьенинг қўл остида ранг-баранг таркиб шаклланганди. Ўша финал учрашувини ёдга олсак, Пьер-Эмерик Обамеянг (ҳозир «Барселона»да), Курт Зума (ўша мушукни ранжитгани билан танилган «Вест Хэм» ҳимоячиси) ва Йоан Молло жамоа шарафини ҳимоя қилишган. Ғалаба голи эса «Шахтёр»даги фаолияти орқали ном қозонган Брандао ҳисобига ёзилган. Гарчи Молло ва бошқа ўзига хос шахслар билан муросага келиш осон бўлмасада, мураббий буни уддалаган. Бир сафар Кристоф матбуот анжуманида шундай деганди: «Энди Йоанга умид қилмайман. Нега? Чунки ўйиндан бир кун олдин унинг оёғи оғриб қолаверяпти. Демак, вазиятга олдиндан баҳо беришим керак».

** Мавсум-2020|2021да Галтье бошчилигидаги «Лилль» Европа футболидаги асосий сенсацияга айланди, десак муболаға бўлмайди. Лига 1 «олтини» учун курашда «доглар» Мбаппе ва Неймари бор «ПСЖ»ни ортда қолдиришди. Бу воқеа сўнгги беш йилда парижликларни илк марта чемпионлик унвонидан маҳрум этганди. Кристоф «Лилль» спорт директори Луиш Кампуш билан бирга ажойиб жамоани шакллантирган. Айнан Кампуш «ПСЖ»га ўтгач, эски танишини ёнига чорлади.

** Галтье фақат «Ницца»да бир мавсумгина ушланиб қолди. Унинг қўл остида жамоа Лига 1да 9-ўриндан 5-поғонага кўтарилди, ваҳоланки, финишга икки тур қолганига «бургутлар»ни Чемпионлар Лигаси ҳудудидан атиги 2 очко ажратиб турганди. Бундан ташқари, «Ницца» Франция кубоги финалига чиқди, лекин «Нант»га имконият бой берилди (0:1).

** Сўнгги йилларда Галтье «ПСЖ» учун ҳақиқий бошоғриққа айланганди. Лига 1нинг ўтган икки мавсумида унинг «Лилль» ва «Ницца» клублари парижликларга қарши кечган тўртта ўйиннинг бирортасида ютқазмади (икки ғалаба, икки дуранг). Қўшимчасига, 2022 йилнинг январида «Ницца» «ПСЖ»ни Франция кубоги 1|8 финалидан чиқариб юборди: «Парк де Пренс»даги ғалаба пенальтилар серияси орқали қўлга киритилди.

** Еврокубокларда Галтье ҳозирча у қадар самарадор эмас. Унинг бошчилигидаги «Лилль» Чемпионлар Лигаси-2019|2020да «Челси», «Аякс» ва «Валенсия» билан бир гуруҳдан жой олиб, 5 мағлубият ва бир дуранг қайд этди. Европа Лигасидаги энг яхши кўрсаткичи - «Сент-Этьен» (икки марта) ва «Лилль» (бир марта) билан 1|16 финалга чиққан. Кристофнинг жамоа­лари «Базель», «Манчестер Юнайтед» ва «Аякс»га ютқазган.

** L~Equipe хабарига кўра, Галтье «Ницца»да ойига 330 минг евро ишлаб топган. Бу Почеттино «ПСЖ»да олган маошдан (1,1 млн. евро) анча кам. Бироқ Кристоф шу кўрсаткич билан ҳам Лига 1даги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида «Марсел»даги Хорхе Сампаоли билан иккинчи ўринни бўлишиб турган. Гап-сўзларга кўра, Галтье «ПСЖ»да ҳам аргентиналик ҳамкасбидан камроқ маош олади.

** 2020 йилнинг февралида Галтье «ПСЖ»нинг ҳозирги вице-сардори Преснел Кимпембенинг акасини танқид қилган, бунга футболчининг қариндоши ўшанда парижликларни бошқарган Томас Тухелни қўпол равишда ҳақорат қилгани сабаб бўлганди. Кристофнинг интервьюсидан иқтибос келтирамиз: «Тухелни қўллаб-қувватлайман. Кимпембенинг акаси уни оммавий тарзда ҳақорат қилишга жазм этди. Мураббий сифатида бу можарони ўта жиддий деб ҳисоблайман. Кимдир телефони эмас, миясидан кўпроқ фойдаланса, мақсадга мувофиқ бўларди». Энди Кимпебме Галтье қўл остида фаолият юритади.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 28.07.2022. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик