Бугун 14 март, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • -:-
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Мен учун ўз жамоам энг зўри”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.Самвел Вячеславович одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Аввало мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Намойиш этган ўйинлари учун йигитларга ҳам раҳмат айтаман. Боиси, бугунги баҳс биз учун қийин кечди. Шунингдек, “Сурхон” кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бугунги ғалабамизни жамоамиз билан келишган ҳолда ,”Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишлашга қарор қилдик. Ўша жамоада истеъдодли мураббий ва футболчилар жам бўлишган ва улар келажакда ҳам ажойиб мураббий ва менежерларга айланишлари ҳам мумкин эди. Аслида бу фожиа бутун бир даврнинг йўқотилишидир. “Пахтакор-79” аъзолари доимо хотирамизда, уларни доимо ёдга оламиз ва фахрланамиз. 

Гарчи жамоада чап қанот ҳимоячилари бўлсада, ушбу қанотда марказий ҳимоячини ўйнатяпсиз. Бунга изоҳ бера оласизми?

- Жамоамизда кимнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса, ўша футболчи майдонга тушади. Йигитлар бугун майдонда ўз вазифаларини жуда яхши уддалашди. Голбан ҳам ўзига юкланган барча вазифани бажарди. Чап қанот ҳимоячиларига келсак, уларга эътироз йўқ. Аммо ҳозирги кунда Голбаннинг ўйини бизга кўпроқ маъқул келмоқда. Айни пайтда чемпионатимиздаги барча жамоалар футбол ўйнашни билишларини исботлашмоқда. Бундан ташқари, барча ўйиннинг сюжети турли хил кечади. Биз ҳар бир баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқдамиз. Асосий вазифамиз мухлисларни хурсанд қилиш. 

- Жамоанинг келажакдаги потенциали ҳақида гапирсангиз. Келажакда бу потенциал янада ошадими? Яъни, эҳтимолий қўлга киритиладиган ОЧЛ йўлланмаси янада кучлироқ ўйинчиларни жамоага таклиф этилишига сабаб бўладими  ёки ҳозирда бор эътибор фақатгина чемпионликка қаратилганми?

- Чемпионликка келсак, бизнинг асосий вазифамиз барча ўйинларда мухлисларни хурсанд қилиш ва керакли натижага эришиш. Чемпионат тугаганидан сўнг эса биз якуний хулосаларга келамиз. Жамоанинг потенциалига ҳақида гапирадиган бўлсак, ёзги трансферлар “ойнаси”да жамоа таркибига қўшилган футболчилар - Абдуманнопов ва Яхшибоев “Навбаҳор”нинг ўйинини кучайтиришганини кўришимиз мумкин. Бу эса ёзда жамоага сифатли ўйинчилар олиб келинганини англатади. Бугунги кундаги “Навбаҳор”да рақобат кучли ва деярли барча ўйинчилар миллий терма жамоага номзод футболчилардир. Ҳар бир баҳсда рақибни ўрганиб, бор кучимизни намойиш қилишимиз лозим. “Насафга қарши ўйинда ҳам таъкидлаганимдек, биз бугун ҳам учрашувнинг бошидан охиригача ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Мана бизнинг вазифа нимадан иборат. Бунинг учун эса бизда савияли футболчилар етарли.

- Самвел Бабаян ўзбек футболида катта ном. Аммо Насафга қарши кечган ёки бугунги ўйинда кўряпмизки, мураббийлар сизга ҳакамга босим ўтказяпсан, дегандек муносабатда бўлишяпти. Ўтган ўйинда Рўзиқул Бердиев, бугун эса Сурхон мураббийи сиз билан мулоқотга киришмоқчи бўлди. Айнан бу борада сиз ҳақингизда қанақадир салбий фикр шаклланиб қолганми?

- Рўзиқул Бердиев билан юз берган вазиятда собиқ ўйинчимиз жамоамиз аъзосига қарши яққол қўполлик ишлатди ва қўшимчасига Искандеров билан низода провокация қилди. Мен ўз шогирдларимни ҳар доим ҳимоя қиламан. Қолган гапларга келсак, мен учун ўз жамоам энг зўри. Мен қаерда ишласам ҳам жамоа учун жонимни беришга тайёр бўламан. Фақатгина шу йўл орқали натижага эришилади. Исталган яхши мураббийни танқид қилишади. Менга кимдир нимадир дейишидан кўра, ўз футболчиларим муҳимроқ.

- Ўйин пайти эмоцияларингизни яшира олмайсиз. Бизда ҳозир Самвел Бабаян майдонга тушиб кетади, деган таассурот пайдо бўлади...

- Йўқ, мен майдонга тушиб кетмайман. Агар бундай қилсам, бу ҳакамлар томонидан жазоланади. Жамоам ўйинини ҳиссиёт билан бошқаришимнинг сабаби эса айнан шу кайфиятни футболчиларимга ўтказаман. Майдонда жанг бўлаётган пайт мен ўзимни хотиржам тута олмайман. Ўзимдаги энергияни йигитларга ўтказишим керак.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:26, 12.08.2022. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.