Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2012. Фаворитлар чорак финалда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Евро-2012 нинг "С" гуруҳи ўйинларига ҳам якун ясалди. Ўйиндан аввал берилган барча тахмин ва гумонларни парчалаганча яққол фаворитлар — Испания ва Италия терма жамоалари чорак финалга йўл олишди.

Гуруҳда вазият сўнгги дақиқаларга қадар шу даражада чигаллашиб турдики, Хорватиянинг биргина гол барчасини ўзгартириб юбориши, Италия ўша 2:2 учун эмас ҳаттоки 1:1 учун ҳам гуруҳ босқичида қолиб кетиши мумкин эди.

"Ёшлар" телеканалида ўйинни шарҳлаб борган Давлат Турдиалиев айтганидек Хорватия учун битта гол ўтказиб юборилгач, барчаси тугамаганди. Хорватия учун БИТТА ГОЛ кейинги босқич эшикларини очарди. Давлат ака айтганидек Плетикоса сўнги дақиқаларда жамоа шаъни учун эмас, балки ўша керак бўлган битта голни киритиш, ҳеч бўлмаса унда иштирок этиш учун келганди, Испания жарима майдончасига...

Италия ва Ирландия терма жамоалари ўйини ҳам осон кечгани йўқ. Фақат сўнгги дақиқаларда улар ҳисобни 2:0 кўринишига олиб кела олишди, холос...

Энг даҳшати нимада эди биласизми? Энг даҳшати Испаниянинг 1:1 натижаси ҳам гуруҳ ғолибига айлантирарди. Ҳа айнан Италия Ирландияни 2:0 ютиб бўлганида, ўйин тугаганида. Лекин испанлар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлашди ва ғалабани сақлаб қола олишди.

Албатта, ҳақли савол туғилиши мумкин. Нега Италия терма жамоаси 2:2дан бошқа дурангда ҳам қолиб кетяпти, деб.

Европа чемпионати регламентини яна бир марта эслаб кўринг:
Регламентнинг 8.07-банди:

Гуруҳ баҳслари якунига кўра, икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очколари тенг келиб қолганда уларнинг ўринлари қуйидаги тартибда аниқланади:

а) ўзаро ўйинларда тўпланган очколар сони;
b) ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати;
с) ўзаро ўйинларда урилган голлар сони;

d) юқоридаги 3 та кўрсаткич бўйича икки жамоа ўртасидаги тенглик сақланиб қоладиган бўлса, а), b) ва с) бандлар фақат бу икки жамоа ўртасидаги ўйинларга татбиқ қилинади. Шунда ҳам вазиятга аниқлик киритилмаса:

e) гуруҳдаги барча ўйинлар бўйича энг яхши тўплар нисбати;
f) гуруҳдаги барча ўйинлар бўйича киритилган голлар сони;
g) УЕФА терма жамоаларининг коэффициентлар жадвали;*
h) жамоаларнинг Ҳалол ўйин қоидасига амал қилиши (финал босқичида);
i) қуръа.

Айнан мана шу бандга кўра, уччала терма жамоада бир хилда очко бир хилда тўплар нисбати вужудга келарди. Ўзаро ўйинларда. Яни Ирландия натижаси ҳисобдан чиқариб ҳисобланар, натижада эса учта жамоанинг барча кўрсаткичлар (2 очко тўплар нисбати 2-2) бўларди. Бундай пайтда эса Е банд ишга тушарди. Аниқроғи, F банд. Энди ҳисоблайверинг...

Нималар деяпман. Ахир буларнинг барчаси, агар...га асосланган. Тарих эса агарларни ёқтирмайди. Агарларни тан олмайди. Италия ва Испания терма жамоаларини чорак финал йўлланмаси билан табриклайман. Барча номидан.

Азамат МУРОДОВ.

ЕВРО-2012. "С" ГУРУҲИ. 3-ТУР

ХОРВАТИЯ – ИСПАНИЯ 0:1 (0:0)
Гол: Хесус Навас (88).
Хорватия: Плетикоса, Вида (Елавич, 66), Чорлука, Шильденфельд, Стринич, Вукоевич (Эдуардо, 81), Ракитич, Срна, Модрич, Праньич (Перишич, 65), Манжукич.
Испания: Касильяс, Арбелоа, Пике, Рамос, Альба, Бускетс, Хави (Негредо, 89), Алонсо, Сильва (Фабрегас, 73), Торрес (Навас, 61), Иньеста.
Огоҳлантиришлар: Чорлука (27), Срна (44), Стринич (53), Манжукич (89), Елавич (90), Ракитич (90).
Бош ҳакам: Вольфганг Штарк (Германия)
18 июнь. Гданск. ПГЕ арена. 39076 томошабин

ИТАЛИЯ – ИРЛАНДИЯ 2:0 (1:0)
Голлар: Кассано (35), Балотелли (90).
Италия: Буффон, Абате, Бардзальи, Кьеллини (Бонуччи, 57), Бальдзаретти, Пирло, Маркизио, Т. Мотта, Де Росси, Ди Натале (Балотелли, 75), Кассано (Диаманти, 63).
Ирландия: Гивен, О’Ши, Р. Данн, Сент-Лежер, Уорд, Макгиди (Лонг, 65), Уэлан, Эндрюс, Д. Дафф, Роб. Кин (Кокс, 86), Дойл (Уолтерс, 76).
Огоҳлантиришлар: Бальдзаретти (28), Эндрюс (37), О’Ши (39), Де Росси (71), Буффон (73), Сент-Лежер (84).
Четлатиш: Эндрюс (89).
Бош ҳакам: Жунайд Чақир (Туркия)
18 июнь. Познань. Муниципиал стадион. 38794 томошабин

"С" ГУРУҲИ ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ

ЖамоаларЎЮДМТ-НО
1. Испания 3 2 1 0 6-1 7
2. Италия 3 1 2 0 4-2 5
3. Хорватия 3 1 1 1 4-3 4
4. Ирландия 3 0 0 3 1-9 0
Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:11, 19.06.2012. Ўқилди: 6446 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.