Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

01/01 06:00 Мальорка - Севилья

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тимо Вернер: «Яхшики, қўшиқ куйлашимга тўғри келмади!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«РБ Лейпциг»нинг 11-рақамли ҳужумчиси - Тимо Вернер ортга қайтди!

26 ёшли футболчи шартнома остига имзо чеккани ҳамоно махсус матбуот анжуманида қатнашиб, қайтиши сабабларига тўхталди, яна Англиядаги фаолияти юзасидан хулоса чиқарди, янги мақсадлари ҳақида гапирди.

Қайтишдан кейинги илк кун

- Лейпцигдаги биринчи кун машаққатли, лекин шунинг баробарида анча қизиқарли ўтди! Қайтиш жуда ёқимли, кўплаб таниш чеҳраларни яна кўриб турганимдан хурсандман.

Кутиб олиш жараёни

- «РБ Лейпциг» таркибий тузилмасида ўзгаришлар катта эмас - мен ўйнаган вақтдаги кўплаб футболчи ва ходимлар ҳамон клубдалар. Илк машғулот давомида улар билан қувончли лаҳзаларни эсладик - ажиб хотиралар. Йигитлар билан яна кўришиш ўзгача туйғу бағишлади. Яхшики, қўшиқ куйлашимга тўғри келмади! Жамоа сафига илк марта қўшилганимда, бу «иш»ни зиммамдан соқит қилгандим, шунинг учун бу сафар шунчаки, икки қатор сафланган футболчилар орасидан югуриб ўтдим, холос. Лекин айрим йигитлар бошимга уришди. Бу қўшиқ айтишдан осонроқ ҳар ҳолда.

Қайтиш сабаби

- Бошқа вариантларни кўриб чиқмаганимни айтсам, ёлғон гапирган бўламан. Лекин барчасини ўйлаб кўргач, «РБ Лейп­циг»га қайтиш энг тўғри йўл эканлигини тезда англадим. Футболчи учун клубдан таш­қари, бош мураббий ҳам жуда муҳим. Доменико Тедеско билан ғоят илиқ гаплашдик - иккимиз ҳам Баден-Вюртемберг­данмиз, ахир. Қисқаси, ўзаро муносабатимиз зўр. Тедеско билан суҳбат ҳам «РБ Лейпциг» танлови бўйича ишончимни мустаҳкамлади. Албатта, клуб танлашда бўлажак жаҳон чемпионати ҳақида ҳам ўйладим. Зеро, мундиалга энг юқори спорт формасида тайёрланишни истайман. Бунинг энг яхши йўли - доимий ўйин амалиёти. Афсуски, «Челси»даги иккинчи мавсумда бундай бўлмади. Қисқаси, мослашишга узоқ вақт талаб қилинмайдиган ва ўйнаш имконияти баландроқ клубга келишни хоҳладим. Бинобарин, «РБ Лейпциг» услубини яхши биламан, ўз навбатида, клуб ҳам мен қандай ўйнашимдан хабардор. Яна бир жиҳат - шаҳарнинг ўзи. Бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қилишимни кўпчилик билади. Ҳа, Лондон ажойиб шаҳар ва уни қўмсашим турган гап. Лекин одатий немис нонвойхоналарига яна ташриф буюриш, анъанавий немисча буюмларни сотиб олиш жуда ёқимли. Шунингдек, бу ерда уйимга ҳам яқинроқман. Сўнгги 2 йил мобайнида отамнинг уйига атиги бир марта бош суқишга вақт топдим. Ўйлайманки, энди бунга имконият анча ошади. Қолаверса, Бундеслига даражаси ҳам бинойидек. Менимча, Германия лигаси савия бўйича АПЛдан унча узоқ эмас. Энди мухлислар билан учрашувни интиқ ҳолда кут­япман. Улар билан ҳар доим ажойиб муносабатда бўлганман. Лейпцигликлар энг қийин паллаларда ҳам мени қўллаб-қувватлашдан тўхтамадилар. Шундай фанатлар қаршисида яна майдонга тушиш ўзгача кайфият улашади, албатта.

Англиядаги фаолияти юзасидан хулоса

- Англияда ишим унча юришмагандек кўринади. Ваҳоланки, биринчи мавсумда «Челси»нинг энг яхши тўп­урари бўлдим, қолаверса, ЧЛда ғалаба қозондик. Деб­ют мавсумида бундан ортиғига умид боғлаш ҳам мумкин эмас. Фақат кейинги мавсум ҳаммаси чаппасига кетди. Мисол учун, VAR тизими томонидан бекор қилинган голлар сони бўйича рекорд ўрнатдим, менимча. Очиғи, бу ҳам ишончимга бироз таъсир кўрсатди. Яна коронавирус ва жароҳатлар билан курашишимга тўғри келди, якунда барчаси жамоадаги ўрнимга таъсир қилмай қолмади. Шундан сўнг аввалги спорт формасига қайтолмадим ва мен учун ўйин вақтини кўзлаган ҳолда кетиш  мантиқий қарор эди.

Жамоанинг янги 

тузилмаси

- Тушунаман, кўпчилик бирданига голлар уришимни кутади, ўзим ҳам чўзиб ўтиришни хоҳмалайман. Лекин клубга ўйин чизгилари ёки анъаналарни бузиш учун келганим йўқ. Бундай инсон эмасман, ҳеч қачон ўзимни жамоадан устун қўймайман. Ҳар доим жамоада ўз ўрнимни топганман. Айтганимдек, бу ерда мен билан бирга ўйнаган ва муваффақиятга эришган футболчилар бор. Мисол учун, Кристофер Н~Кунку билан ажойиб йилни ўтказгандим. Кристофнинг кўплаб голларига ассистентлик қилганман, ўз навбатида, у деярли барча голларимда бевосита иштирок этган. Ўшанда кучли тандем сифатида яхши таассурот қолдиргандик, ўйлайманки, энди янги ижрочилар билан ҳам ажойиб ишларни бажарамиз.

Ривожланиш стратегияси

- Менимча, 2020 йилдан буён савиям бир қадар ошди. АПЛда доимий тарзда ўз устингизда ишлашингиз ва такомиллашиб боришингиз талаб этилади. Рақобат даражаси жуда юқори, ахир ҳар бир футболчи бошланғич таркибдан жой олишни хоҳлайди. Ҳозир 26 ёшдаман, ўрганишда давом этиш муҳимлигини жуда яхши биламан. Яширмайман, чидамлилик ва жисмоний тайёргарлик бобида тўлиқ барқарорлашмагандим ва буларни  ривожлантириш учун АПЛ энг мақбул лига эди. Туманли ўлкада ҳар бир дуэлни тўғри қабул қилишингиз керак, акс ҳолда, ютқазишингиз муқаррар. Мисол учун, тўп учун курашда танамдан кўпроқ фойдаланишни ўргандим.

Янги мақсад-режалар

- Олдимга аниқ бир марраларни қўйиб олишим ноўрин. Қолаверса, «РБ Лейпциг»га энди қайтдим, шунинг учун «Чемпион бўлишни хоҳлайман» қабилида жарангдор гапиришимдан маъно йўқ. Фақат айтишим мумкинки, бизда «РБ Лейпциг» тарихидаги энг яхши таркиб бор. Ҳа, Бундеслиганинг бошқа жамоа­лари ҳам яхши таркибга эга. Нима бўлишидан қатъий назар, жамоамга ишонаман ва кучли ишонч ҳамда пухта жисмоний тайёргарлик билан кўп нарсага эришиш мумкинлигини яхши биламан.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:45, 21.08.2022. Ўқилди: 2551 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.