Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Машъал»: Тушкунлик ҳолати сабаблари ва қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўллари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

 

Бугунги кунда Муборакнинг «Машъал» футбол клуби қайд этаётган натижалар ўзбек футболида фаолият олиб бораётган кўпчиликни бефарқ қолдирмаяпти. Олий лигада қаторасига кетма-кет икки йил (2010-2011) 5-ўринни эгаллаган «Машъал» афсуски, жорий чемпионатда кўнгилдагидек иштирок эта олмаяпти.

Натижада деярли барчада «Машъал» нега ўзини кўрсата олмаяпти, жамоа ғалаба қозониш тугул нима сабабдан ҳатто гол урмаяпти каби саволлар юзага келмоқда. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор албатта. Қуйида мана шу каби саволларга имкон қадар жавоб топишга ҳаракат қиламиз ва ҳозирги вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини ахтарамиз.

«МАШЪАЛ» ЭГАСИ ЙЎҚ ЖАМОА ЭМАС

Аввало шуни айтишимиз лозим, баъзилар тез-тез такрорлаётганидек «Машъал» эгасиз қолиб кетгани йўқ. Жамоанинг бош ҳомийси «Муборакнефтгаз» УШК худди аввалгидек ҳозир ҳам нафақат бош жамоага, балки ўринбосарлар, биринчи лигадаги фарм-клуб, шунингдек болалар ва ўсмирлар футбол мактабига ҳам бир хил эътибор қаратиб келмоқда. Шахсан клуб президенти Шермат Жўрақулович Шамсиев саъй-ҳаракатлари туфайли ҳар бир жамоамизга юқори савияда футбол ўйнаб, яхши натижаларга эришиш учун керакли шароитлар яратиб берилмоқда. Аммо омадсиз кунлар ҳар бир жамоанинг бошида бўлади деганларидек, афсуски бугунги пайтга келиб «Машъал» муваффақиятсизлик гирдобига ўралашиб қолди.

Айни пайтда клуб раҳбариятини биргина асосий таркиб эмас, балки ўринбосарлар билан фарм-клубимиз қайд этаётган натижалар ҳам жиддий ташвишлантиряпти. Чунки ПФЛ чемпионатларида иштирок этаётган ҳар уччала жамоамизнинг қайд этаётган натижалари кишини хурсанд қиладиган аҳволда эмас. Сабаби асосий таркиб ҳам, ўринбосарлар ҳам, фарм-клуб ҳам ўзлари иштирок этаётган мусобақада ўзларига хос бўлмаган ўринларда боришмоқда. Лекин барибир энг катта эътибор «Машъал»нинг асосий таркибига бўлгани учун турнир жадвалида охирги ўринга тушиб қолиш клуб раҳбариятидан тортиб, мураббийлар, футболчилар ҳамда мубораклик мухлисларни бирдек ўйлантирмоқда. 

Хабарингиз бор, «Машъал» олий лиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида «Қизилқум»га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Энг алам қиладигани шу ўйинни қўшиб ҳисоблаганда «газчилар» қаторасига етти ўйиндан бери тўп кирита олишмади. Бошқа учрашувларда бўлгани каби бу баҳсда ҳам футболчиларимизда тўп киритиш учун имкониятлар бўлди, аммо вазиятлардан усталик билан фойдаланишда Владимир Фомичев шогирдларига бироз омад етишмади.

ХАТОЛАР БОР, МУҲИМИ УЛАРНИ ТЕЗРОҚ БАРТАРАФ ЭТИШ ЛОЗИМ

Албатта, иш бор жойда хато ва камчиликлар бўлади. Шу боис фақат ишламаган одамгина хато қилмайди деган гап бежиз айтилмаган. Чизиқлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, жамоанинг деярли ҳар бир чизиғида ёшлар, энг муҳими клубнинг ўз тарбияланувчилари тўп суриб келишмоқда. Лекин ёшлар бирданига асосий таркибга тортиб кета олишмаяпти. Буни эса спортдаги нормал ҳолатлардан бири сифатида қабул қилса бўлади. 

Масалан, «Қизилқум» билан кечган баҳсда Жаҳонгир Абдумўминов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Тимур Дадашев, Шаҳзод Шайманов, Бобир Давлатов сингари ўйинчиларда олий лигада тўп суриш тажрибаси камлиги яққол билинди. Натижада улар жамоа ўйинини кучайтира олишмади. Бунинг устига кўп ҳолларда Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев, Игорь Петкович, Самандар Шодмонов, Аббос Шодмонов каби ёши катталар ёлғизланиб қолишмоқда. Тўғри, бу футболчилар майдонда ўзлари қатори тўп тепаётган ёшларни қўлдан келганча қўллаб туришибди, бироқ айтиб ўтганимиздек, ёшларнинг бирданига бор масъулиятни ўзларига олиши учун бироз вақт керак бўляпти.

Гарчи «Машъал» ортда қолган 11 беллашув давомида ўз дарвозасидан 19та тўп ўтказиб юборган бўлса-да, голларда асосий дарвозабонимиз Санжар Қувватовнинг деярли айби йўқ. Негаки, замонавий футболда жамоа ғалаба қозонадими ёки мағлубиятга учрайдими, ҳамма бутун жамоа сифатида шунга эришади.

Ҳозирги футболда тўғри селекция сиёсатини олиб бориш жуда муҳим ўрин тутади. «Машъал» мавсумлар оралиғида селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бормади ва натижада бугунги кунга келиб шу аҳволга тушиб қолди. Хусусан жамоани тарк этган Ботир Қодирқулов, Зафар Холмуродов, Дарко Станоевич, шунингдек Николай Риндюк каби футболчилар ўрни мос равишда тўлдирилмади. Албатта, натижа томондан олиб қарайдиган бўлсак, бу танқид қилса бўладиган мавзу. Лекин иккинчи томондан тажрибали ўйинчиларнинг кетиши «Машъал» тарбияланувчиларининг олий лига ҳавосидан баҳра олишига замин яратди. Айтиш мумкинки, ёшларимиз учун жорий мавсум синов вазифасини ўтаб беряпти ва кейинги йил айнан шу ёшлар катта футболда ўзларини кўрсатса ажаб эмас.

Яна шуни айтиш керак, жамоамиз бош мураббийи бу йил легионерлар борасида катта хатога йўл қўйди. Хусусан айнан Владимир Фомичевнинг таклифига кўра «Машъал»га келган финляндиялик Тони Линдберг ҳам, ўғли Илья Фомичев ҳам жамоани сира олдинга торта олмаяпти. Шунингдек, туркманистонлик Алик Ҳайдаровнинг ҳам ўйини у қадар шиддатли эмас. Фақатгина ярим ҳимоячи Игорь Петкович хусусида ижобий фикрларни айтишимиз мумкин, холос. «Машъал» ПФЛ регламентида белгилаб қўйилганидек, легионерлар борасида 3+1 тизимига амал қилмоқда. Қизиғи шундаки, «газчилар»нинг тўрт нафар хорижлик ўйинчисидан учтаси айнан ҳимоя вакиллари ҳисобланишади. Бироқ шунга қарамай, муборакликлар ҳоҳирча олий лигада энг кўп – 19та гол ўтказиб юборган жамоа бўлиб туришибди. Гар шундай экан, селекция ва айниқса легионерларни жалб этиш борасида хатолик юз берганини тўлиқ бош мураббий ўз бўйнига олса бўлади. 

КЕЛАЖАККА УМИД БИЛАН!

Албатта, ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ деганларидек, ҳар қандай ҳолатда ҳам келажакка умид билан қараш керак. Чунки футбол – бу спорт, майдонда кураш кечганидан кейин бугун бу жамоа, эртага эса нариги жамоага омад кулиб боқади. Муҳими, кўнгилни кўп ҳам чўктирмасдан, доим олға боқиб ишлаш керак. Барчамиз дунё футболини мунтазам кузатиб боряпмиз, пайти келса жаҳоннинг ҳатто манаман деган клублари ҳам муваффақиятсизлик гирдобига ўралашиб қолишмоқа. Чунки спортда ҳар доим зўрдан зўр чиқаверади.

Ўйлаймизки, «Машъал»нинг бугунги кунда қийин вазиятга тушиб қолиши, бир неча турдан бери ғалаба қозона олмаётгани вақтинчалик ҳолат ва биринчи давра якунига етганидан сўнг йўл қўйилган хатолар кенг таҳлил қилинади ҳамда вазиятдан чиқиб кетиш чоралари кўрилади. Гарчи бош жамоамиз ўзига хос бўлмаган натижаларни қайд этаётган бўлса-да, «Машъал»да ишлар ҳар доимгидек бир текис давом этмоқда. Шу боис ҳам Ўзбекистоннинг деярли барча ёшдаги терма жамоаларида ҳеч бўлмаганда уч-тўрт нафар «Машъал» тарбияланувчиларини учратасиз.

Энг муҳими эса ҳозирги ҳолатдан фожеа ясаш керак эмас. Ҳали олдинда бутун бир иккинчи давра ўйинлари кутиб турибди ва умид қиламизки, «Машъал» 2010 йилда бўлгани каби бу сафар ҳам мураккаб вазиятдан чиқиб кета олади. Шу ўринда «Машъал» футбол клубига бефарқ бўлмаган кишилар учун бир фактни келтиришни лозим топдик. 2010 йилги олий лигада жамоамиз 11-турдан сўнг турнир жадвалининг 12-поғонасида эди, бироқ иккинчи давра арафасида хато ва камчиликлар бартараф этилиб, натижада «Машъал» чемпионатни бешинчи ўринда тугатганди. Ўшанда белоруссиялик ҳужумчи Николай Риндюк ёзги танаффус пайтида «газчилар» сафига қўшилиб, деярли барча учрашувларда тўп киритиши туфайли 5-ўринни эгаллашимизга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди. Агар бу йил ҳам биринчи давра якунига етганидан сўнг мураббийларимиз Риндюкка ўхшаган ҳатто яримта вазиятни голга айлантира оладиган яхши бир ҳужумчини топишса, ўйлаймизки, «Машъал» иккинчи даврада албатта ўз сўзини айтади. Ҳар ҳолда шунга умид қилиб қоламиз.

Хайрулла ХОЛИҚОВ, «Машъал» футбол клуби матбуот котиби.

 

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 17:53, 22.06.2012. Ўқилди: 6655 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик