Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрген Клопп ЕЧЛ қуръасининг "Ливерпуль" учун яхши томонларини айтди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Ливерпуль" устози Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумга қуръа ташлаш маросими натижалари ҳақида фикр билдирди. Унинг жамоаси гуруҳ баҳсларини "Наполи", "Аякс" ҳамда "Рейнжерс"га қарши ўтказадиган бўлди. Шунга қарамай, немис мутахассиси қуръа натижаларидан мамнун эканини ҳамда жамоаси жиддий синовдан ўтишини билдирди. Бундай олиб қараганда, ҳақиқатдан ҳам "Ливерпуль" учун ҳақиқий синов даври яқинлашмоқда.

Жамоанинг гуруҳдаги рақиблари Европада ўзига хос услубга эга клублардир. Хусусан, "Аякс" тўрт бора Европа кубогини ютган, "Наполи" эса ушбу мусобақада 2009-10 йилги мавсумдан бери доимий қатнашиб келмоқда. "Рейнжерс" сўнгги 15 мавсумда еврокубокларнинг 2 та финалида иштирок этган. Шу жиҳатдан олиб қараганда, Клопп мураккаб ўйинлар юз беришини яхши тушуниб турибди. Аммо у А гуруҳидаги "Ливерпуль" учун ижобий жиҳатларни айтиб ўтди. У шундай дейди:

"Энг аввало, гуруҳ баҳслари биз учун одилона машаққат тақдим этади. Бу эса жамоа ўсиши учун жуда муҳим нарса. Гуруҳдаги рақиблар сифатли футболчиларга эга. Айтиш мумкинки, ҳаммамизда кейинги босқич учун етарлича имкон бўлади. Биз ҳеч қачон имтиёз талаб қилмаганмиз ва бизга буни таклиф ҳам қилишмаган. ЕЧЛда, сиз осонликча гуруҳдан чиқишни ўйлашингиз нотўғри бўлади. Чунки турнир стандартлари ўта юқори. Бу мавсумнинг ўзига хос томонларидан бири бу гуруҳ баҳсларининг нисбатан қисқа муддат ичида ўтказилишидир. Шундай экан, биз нафақат кучли рақобатга, балки ўзгача тақвимга ҳам тайёр бўлишимиз лозим. Рақибларимиз ҳақида ортиқча маълумот йиғишга ҳожат йўқ. Негаки, уларни жуда яхши биламиз. Сўнгги йиллардаги "Аякс"га қарши машаққатли икки баҳс, "Наполи" билан дуранг, бизнинг эсимиздан чиққани йўқ. Мен бу баҳслардан янги-янги дарслар олишимиз мумкинлигини биламан. Ҳа, "Рейнжерс" нисбатан янгироқ рақиб бўлиши мумкин(дир). Аммо уларни ҳам яқин йиллар ичида кузатганмиз. Жамоа анча ўсганидан хабаримиз бор.

"Рейнжерс"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичига қай йўсинда чиқиб келганини кўрдик. Биз рақибларнинг айрим футболчиларини ҳам яхши таниймиз. Масалан, Райан Кент Шотландияда юқори даражага эришди. Бэн Девисни биламиз ва "Рейнжерс" у учун ҳали янги.
Нима бўлганда ҳам битта нарса аниқ – гуруҳдаги 6 та ўйин ўта қийин ва мураккаб кечади. Мен бундан хурсандман. Чунки, ҳар қаерда футболчилар учун рақобат муҳити бўлгани яхши. Гуруҳимиз менга жуда маъқул келди".

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 12:05, 26.08.2022. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик