Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азамат Абдураимов «Андижон»да ишлаган вақтларида футболчиларга ваъда қилинган 400 миллион сўм тўлаб берилмагани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонлик собиқ футболчи Азамат Абдураимов «Дарё» билан суҳбатда «Андижон»даги муваффақиятсизлик, футболчиларга ваъда қилинган 400 миллион сўм тўлаб берилмагани ҳақида гапириб ўтди.

«Андижон»да иш бошлаганимнинг дастлабки вақтларида менга ишонган, вилоят ҳокими бўлган бир раҳбар бор эди. У футболни севарди. 2012 йилда у ерда иш бошлаганимда жамоа қуйи лигага тушиб кетиш арафасида эди.

Ўшанда у киши: «қўрқинчли жойи йўқ, агарда қуйи лигага тушиб кетсак, жамоани қайтадан тузамиз, иложи борича маҳаллий футболчиларни жалб қиламиз, ёшлардан иборат жамоа тузамиз» деганди. Шундай бўлди ҳам, биз қуйи лигага тушиб кетдик.

Жамоани туздик ва қийинчиликсиз биринчи лигадан олий лигага қайта чиқдик. Бироқ, бу давр мобайнида бизнинг ҳомийимиз бўлган ҳокимни бошқа ишга ўтказишди. Унинг ўрнига келган янги ҳоким футболга унчалик ҳам қизиқмасди. Бизда бир ёқимсиз ҳолат содир бўлди. Бизга олий лигага чиқсак, йигитларга 400 миллион бонус ваъда қилинганди. Ва улар раҳбариятга, мураббий сифатида менга ишониб, кўтарма пуллардан воз кечганди.

Улар вазифани бажарса, 400 миллион бонус сифатида олиши лозим эди. Жамоадаги ролига қараб Кимдир 10, кимдир 20, кимгадир эса 30 миллион олиши керак эди. Биз шартнома имзолагандик. Аммо биз вазифани бажарганимиздан сўнг бонусларни олмадик. Менга мураббий сифатида шартномага кўрсатилганидек машина беришди. Йигитларга эса ваъда қилинган 400 миллион берилмади. Ҳокимият ушбу пулларни бермади. Шу сабаб мавсум асабий бошланди. Йигитлар хафа бўлганди», — деди Азамат Абдураимов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:34, 27.08.2022. Ўқилди: 2354 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик