Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади [7757]

"Атлетико"даги 15 йиллик фаолиятдан сўнг янги чақириқ: Диего Симеоне А Серия гранди билан дастлабки келишувга эришди [7389]

Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаганидан афсусда [3354]

Лапортадан кутилмаган баёнот: «Хави икки ҳафта ичида ўз фикрини ўзгартириб қолди» [3177]

"Боруссия" "Реал" ва "Барса"нинг қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди [2416]

Мбаппега пас бермаслик қимматга тушдими? Мастантуоно захирага «михланди» [2182]

Гвардиола "Сити" раҳбариятига ўзининг давомчиси ким бўлишини айтди [2033]

Рэшфорднинг "Барселона"даги келажаги хавф остида: Флик янги номзод топди [1964]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [1855]

Мастантуоно "Реал"ни вақтинча тарк этиши кутилмоқда [1853]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналдо: Шахсий ўрнак самараси

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчи сифатида икки марта жаҳон тожини кийиб, қироллик мартабасидан баҳраманд бўлган Роналдо энди клуб соҳиби мақомида шуҳрат қозонмоқда.

Ўтган йили Сегундага тушиб кетган «Вальядолид» яна элитага қайтди. Бу мураккаб вазифани адо этишлари учун феномен ёш касбдошларига 500 км. масофани велосипедда босиб ўтишга ваъда берганди. Жамоа элита йўлланмасини қўлга киритди, унинг акциялари учун 30 млн. евродан воз кечган Роналдо ваъдани бажариш учун велосипедда сафарга отланди. Ҳа, ваъдага вафо - марднинг иши!

«Агар Ла-Лигага чиқа олсак, авлиё Иаков юрган йўлдан Сантьяго-де-Компостелагача боришга сўз бергандим. Бу юмушни велосипедда бажараман. Чунки югура олмайман. Жисмонан анча қийналишимни олдиндан билсамда, саёҳат ажойиб ўтишига ишончим комил. У мен учун унутилмас сабоқ бўлади», - деганди феномен бир неча кун аввал.

«Вальядолид» Сегундада якуний 2-ўринни эгаллаш эвазига Ла-Лига вакилига айланди. 42 учрашувда 81 очко жамғарган жамоа фақат ўзаро учрашув натижаси туфайли «Альмерия»дан ортда қолди. Бироқ бу унчалик муҳим эмас, жамоа яна Испаниянинг олий дивизионида тўп сурадиган бўлди. Феноменнинг функционер мақомидаги яқинда бошланган бўлсада, ўта ёрқин кечмоқда.

Бразилиялик афсона 2018 йилнинг сентябрида клуб акцияларининг 51 фоизини харид қилиб, унинг соҳиби ва директорлар кенгашининг раиси вазифаларини ўз зиммасига олганди.

«Футбол - менинг борлиғим. Ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришиш учун барча имкониятларга эгамиз. Биз фақат Примерада тўп суришни эмас, рақобатбардош, мухлисларимизни хушнуд эта оладиган жамоа мақомига кўтарилишни истаймиз. Шунингдек, фанатларнинг клуб ҳаётида фаол бўлишларини, улардан илғор ғоялар, таклифлар ва ўринли танқидларни кутамиз. Мен уларнинг «Вальядолид» келажаги бўлишларини истайман», - деганди Роналдо клубни қабул қилган пайтида.

Афсона жамоага келган паллада «Вальядолид» Ла-Лига дебютанти бўлгани боис, унинг харид баҳоси нисбатан анча арзонроқ бўлганди. Жамоа 2018Ғ19 йиллар мавсумини 16, кейинги мавсумни 13-ўринларда ниҳоясига етказганди. Лекин 2020|2021 йиллар мавсумида 19-ўринни эгаллаб, Сегундага тушиб кетганди.

Роналдо - кам сонли энг ёрқин афсоналарнинг бири бўлсада, фақат шу фактнинг ўзи клубни чўққига олиб чиқа олмайди. Феномен фақат шахсий маблағларидан сармоялар киритади, унга кўмаклашадиган йирик ҳомийлари умуман йўқ: «Бу ўта қалтис бизнес. Мендан жамоа ҳаражатлари учун ўз маблағларимдан фойдаланишим ёки ортимда мен учун пул сарфлайдиган бирорта миллиардер борлиги хусусида тез-тез сўраб туришади. Мен шунақа саховатли ҳомий бўлишини жуда-жуда истардим, лекин чиндан ҳам, барча сарфлар менинг зиммамда».

Испаниянинг 2-дивизионида узоқ қолиб кетмаган «Вальядолид» бир йилдан кейин элитага қайтди. 45 ёшли афсона муваффақият шарафига 500 км.ли машаққатли велосаёҳатни амалга оширди. Афсона футболчилик даврида ҳам ортиқча вазн туфайли анчагина қийналган, ҳозир эса оптимал жисмоний ҳолатдан узоқда эканлиги тайин. Шу боис, авлиё Иаков босиб ўтган йўлни икки ғилдиракли транспорт воситасида зиёрат қилиш учун қанча вақт сарфлаганини сўрамадик. Мазкур режасини у 6 июнь санасида маълум қилганди, 9 июнда эса ваъдасини бажарди. «Вальядолид» соҳиби саёҳат чоғида неча марта тўхтагани ва масофани тўлиқ босиб ўтган ёки ўтмагани ҳам маълум эмас. Аммо бунинг аҳамияти йўқ, феномен учун кечирса бўлаверадиган жиҳат. Асосийси, «Вальядолид» яна Примерада тўп суради. Энди Роналдо ўз жамоасини ҳеч бўлмаганда ЕЛ ёки КЛга олиб чиқишга ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Унинг функционер мақомидаги фаолияти гуркираб ривожланмоқда.

Афсонанинг бошқа клуби ҳам борми?

Ҳа, албатта. Роналдо ягона клуб билан кифояланишни ўзига эп кўрмади, шу йилнинг апрелида расман «Крузейро»нинг соҳиби ва бошқарув аъзоси лавозимларини эгаллади. Собиқ ҳужумчи ўзининг қадрдон жамоаси акцияларининг 90 фоизини 70 млн. долларга сотиб олди. Хуллас, молиявий жиҳатдан ҳаммаси рисоладагидек. Энди Роналдонинг номи Европа ва Жанубий Америка ОАВда тез-тез бўй кўрсатиши аниқ.

Қолаверса, бразилиялик афсонанинг ишчанлиги иккита клуб билан чекланиб қолмаслиги ҳам мумкин. Ҳозирнинг ўзида Роналдо маркетинг агентлигини бошқармоқда, киберспортга сармоя киритмоқда, агентлик билан шуғулланмоқда ва спортдан ташқари соҳаларга ҳам сармоя киритмоқда. Қисқаси, завқ­ланиш имкониятини берадиган сабаблари етарли.

Шунингдек, афсонавий ҳужумчи Европа Суперлигаси турнирининг ашаддий тарафдорларидан бири. Қачондир бу турнир ташкил этилишига у шубҳа қилмаяпти ва лозим бўлса, бу жараёнда иштирок этишга тайёр эканлигини билдириб ўтди. Эҳтимол, яқин келажакда феномен янги ташкилотнинг арбобларидан бирига айланар. Ҳар ҳолда, унинг тобора авж олаётган функционерлик фаолияти тўсатдан тўхтаб қолишига асос бўладиган бирон-бир асос йўқ.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:03, 30.08.2022. Ўқилди: 3817 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.