Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаммаси ўзгарди – энди у қолмоқчи. Роналдунинг қарорини нима ўзгартирди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед"даги беқарорлик ва клубни ЕЧЛда қатнашмаслиги, жамоа юлдузларидан бири бўлган Криштиану Роналдуни жамоадан кетиши билан боғлиқ хабарларга сабаб бўлаётган эди. Клуб афсонаси жамоани ўтган мавсумдаги тарихий антирекордидан сўнг кетишни ўйлай бошлаган. Роналдунинг агенти бўлган Хорхе Мендеш ўз мижозига ёз бўйи янги клуб қидирди, аммо топа олмади. Бугун бир воқеа Роналдудаги кетиш кайфиятини ўзгартирган деб ишонилади. Қуйида шу ҳақида гап боради.

Эндиликда 37 ёшли ҳужумчи "қизил иблислар" билан қолишни ўйлай бошлади. Бунга асосий сабаб эса клубнинг бешинчи хариди эди. "МЮ" кеча "Аякс"дан 85,5 миллион фунт эвазига Антонини харид қилди. Бразилиялик вингер Нидерландиядаги энг йирик трансфердан бирига айланди. Манчестерликлар раҳбарияти эса бу воқеадан кейин Роналдуни жамоада қолишига умид қила бошлади. "МЮ" ёзда 207 миллион фунтни бор-йўғи 4 та футболчи олиш учун сарфлаб юборди. Булар, Антони, Каземиро, Тирелл Маласия, Лисандро Мартинес ҳамда Кристиан Эриксендир (текин). Қолаверса, "Ньюкасл"дан Мартин Дубравка ижарага олинмоқда.

Роналду эса сўнгги харидга қадар ЕЧЛда иштирок этадиган клуб қидира бошлади. Бу эса унинг беш марталик чемпионлигига яна бир титул қўшиш умиди билан боғланганди. Тен Хаг ҳам уни кетишига қарши эмас. Негаки, Роналду омили жамоанинг умумий кайфиятига салбий таъсир қила бошлаган. Шу сабабли бош мураббий уни сўнгги икки баҳсда захирада қолдирди. Тўғри, тен Хаг доимо Роналду билан ишлашни орзу қилган. Аммо бу муносабатлар мураббий қарорлари асосида бўлиши керак эди. "Қизил иблислар" эса дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учраганига қарамасдан, "Ливерпуль" ҳамда "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалабалар сабаб турнир жадвалида кескин юқорилади. Айни дамда жамоа ҳимоя ҳамда ярим ҳимоядаги камчиликларни тўғирлади. Қанотдаги ҳужум учун Антони олиб келинди. Бироқ, Роналду сабабли топ даражадаги ҳужумчисиз қолмоқда.

Шу сабабли ҳам клуб Роналдунинг кетиш кайфиятини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Бу учун эса унчалик ҳам юлдузга айланиб улгурмаган футболчи учун 100 миллион евродан воз кечди. Ўз навбатида Роналду ҳам жамоада қолишни жиддий ўйлашга киришган.
"Аякс" бош мураббийи Алфред Схрёдер "МЮ"нинг Антони учун катта пул сарфлагани ҳамда бразилиялик футболчининг бунга муносабатини танқид остига олди. У шундай деди: "Тўланган сумма шунчаки дахшатли. "МЮ" ўтган мавсумда Санчога ҳам 100 миллион евродан ортиқ пул сарфлаган. Энди эса Антонига шунча ҳаражат. Шу ерда бир ўринли савол туғилади: бу футболчилар кетказилган маблағларга арзирмикин? Менимча, йўқ!".


Антони "МЮ"га ўтиш учун "Аякс"ни сўнгги икки баҳсида қатнашмади ҳамда умумий жамоадан алоҳида машғулотлар ўтади. Бу ҳолни ҳам Схрёдер танқид қилганди: "Бу – ёмон. Жуда ҳам ғайритабиий ҳолат. Унинг мақсади бирданига ўзгариб қолгани, мени ҳайратга солди ва мен бундан ғазабдаман", - дейди нидерландиялик мутахассис.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:26, 31.08.2022. Ўқилди: 9373 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик