Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • -:-
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Машъал»да албатта ўзгаришлар бўлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

«Машъал» учун жорий мавсум омадсиз тарзда кечмоқда. Ҳеч ким мавсум бошланмасидан аввал бу жамоани аутсайдер бўлиб қолишига ишонмасди. Аммо кўриб турибмизки, муборакликлар охирги ўринга тушиб кетишди.

Улар 4-турда ғалаба қозонганидан бери ютуқ нималигини эсдан чиқаришди. Жамоада муаммолар чиндан ҳам бор. Улар кетма-кет учрашувларда нафақат мағлубиятга учрашяпти балки, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаяптилар. Демак, жамоада чиндан ҳам жиддий муаммолар мавжуд. Олдин бу клубни сира ҳам бундай аҳволга тушиб қолганини кўрмагандик. Владимир Фомичёв бошчилигида улар 2010 ва 2011 йилги чемпионатларни 5-ўринда тугатгандилар. Бу йил ҳам жамоа ўз одига катта мақсадларни қўйганди. Хуллас бу хусусда гапирсак гап кўп. Куни-кеча жамоа бош директори Илҳом Қурбонов билан боғланишга эришдик. Биз билан суҳбат давомида Қурбонов муаммоларнинг келиб чиқиши ва уларнинг бартараф этилиши, шунингдек бир қатор янгиликлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

- Илҳом Абдуғаниевич, «Машъал» клубига нима бўлмоқда, ўзи?

- Жамоада ким ишлаётган бўлса, бу барчанинг айби. Муваффақиятсизликда Фомичёв, мен ёки бирор-бир футболчи эмас, балки барча сабабчидир. Чунки селекция ишлари яхши олиб борилмади. Биз ёшларимизга қаттиқ ишонгандик. Аммо айрим жиҳатларни ҳисобга олмабмиз. Масалан, бир қатор ўйинчиларимизни терма жамоага таклиф қилишларини билмагандик. Балки бу жабҳада жамоада биринчи йил ишлаётганим учун тажрибасизлигим панд бергандир. Тўртта ўйиничимиз учта ўйинда бизга ёрдам бера олмади. Игорь Петкович, Шуҳрат Муҳаммадиев, Аббос Шодмонов сингари футболчилар ёрдам бера олишмади. Улар бир ой яхши тайёргарликка эга бўлмаган бўлса-да, «Локомотив» ва «Қизилқум» билан беллашувларда яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Барибир бир ойни машғулотларсиз ўтказиб юборишгани салбий таъсир кўрсатди. Бундан ташқари ёш футболчиларимизнинг тинмай терма жамоага бориб келиши биз учун минусга ишламоқда. Қишки йиғинда Шерзод Файзиев, Элдор Эргашев, Жаҳонгир Абдумўминов каби ўйинчилар сафимизда эди. Ўшанда биз ўртоқлик учрашувларида фақат бир марта ютқазиб қолган ўйинларда дуранг ўйнадик ва ғалаба қозондик. Кейин эса улар терма жамоа ихтиёрига кетдилар. Жамоамизни тузишдан мақсад терма жамоаларга етарли кадрларни етказиб беришдан иборат. Олий лигадаги барча 14 та жамоа ҳам терма жамоаларимиз учун ишлайди. Тўғри, клубимизда молиявий муаммолар ҳам бор. Лекин бизнинг асосий хатомиз селекция ишларида бўлди. Тони Линдберг ва Илья Фомичёв жамоамизга ёрдам бера олмаяптилар. Ҳаттоки Владимир Фомичёв ўз ўғлини олиб келиб пушаймонда эканлигини айтди. Энди бўлса, иккинчи даврада бундай хатолар бўлмаслиги устида ишлаяпмиз.

- Бир қатор ўйинчилар терма жамоаларга берилиб бу жамоанинг ўзи учун минус бўлаётган бўлса, унда «Машъал» терма жамоаларимиз қурбони бўлаётган экан-да?

-  Қурбон бўляпти десак бўлади-ю, лекин бундай дейиш нотўғри. Ҳозир айтганимдек, олий лигадаги ҳамма клубларимиз барча ёшдаги терма жамоаларимиз учун ишламоқдалар. Тўғри, агарда миллий терма жамоага бир жамоадан учтадан ортиқ футболчи таклиф этилса ўйин қолдирилади дейилган. Аммо бошқа ёшдаги терма жамоалар билан ундай эмас. Профессионал футбол Лигаси ҳар бир жамоага 40та футболчини заявка қилиш ҳуқуқини берган. Аммо биз буни етарлича ҳисобга олмай хато қилдик ва керакли ўйинчиларни сафимизга қўша  олмадик. Очиғи, таркибимиздаги бор футболчилар ишончимизни оқлайди деб ўйлагандик. Шу боис бу вазиятда бизнинг ҳам камчилигимиз кўзга ташланди. Шунинг учун биринчи навбатда энг катта хато ўзимизда бўлди.

- Бошқа жамоалар кетма-кет муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, дарҳол бош мураббийни истеъфога чиқаришяпти. «Машъал» ҳам анчадан бери фақат ютқазиб келаётган бўлса-да, бош мураббий ўз лавозимини эгаллаб турибди. Ваҳоланки, Владимир Фомичёвнинг ишдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди.

- Фомичёв билан бир неча йилдан бери ишлаб келяпмиз. У олти йил аввал академиямизда ҳам фаолият олиб борган. Ўшанда кўплаб ёшларни терма жамоаларга етказиб берганди. Ҳозир ҳам академиямиздаги айрим мураббийлар унинг иш услуби бўйича ишламоқдалар ва ютуқларга эришишяпти. Аммо ҳозирги муваффақиятсизликда биргина Фомичёвни айблай олмаймиз. Айтганимдек, ҳаммамизнинг айбимиз бор. Агар таркибимизга етарли ўйинчиларни қўшиб олганимизда ҳозиргидек захирамиз ҳақида қайғурмаган бўлардик. Қаердадир биз, қаердадир у хато қилган. Айни пайтда Владимир Александрович қийин аҳволга тушиб қолган. У чуқур руҳий тушкунликка тушиб қолгани учун биринчи давра охиригача Александр Хомяков жамоани ўйинларга тайёрлайди. Фомичёв руҳий томондан қийин ҳолатдаман, олдинга йўл топа олмай қолдим, шу боис ўзимга келиб олай деган маънода дам олиш учун вақт сўради. Шунинг учун бош мураббий ҳозир жамоа билан бирга эмас. У руҳий томондан ўзини тиклашга ҳаракат қиляпти. Агар иккинчи даврада мураббий учун ҳаммаси яхши бўлса, яна барчасини изига қайтара оламиз. «Машъал» бир йиллик жамоа эмас. Йиллар давомида клубимиз чемпионатда ўз мавқеини яхши сақлаб келган. Шу боис биз шундайлигича жамоани ўз ҳолига ташлаб қўймоқчи эмасмиз.

- Ҳозир Владимир Фомичёв қаерда?

- У ҳозирча Муборакда. Жамоамиздаги йиғилишдан кейин Хомяковни вақтинча бош мураббий этиб тайинлаганмиз. Владимир Александрович Бухорога бориб руҳий томонлама шифокорлар кўригида бўлиб қайтди.

- «Машъал» кетма-кет мағлубиятга учраётганидан ташқари анчадан бери гол ура олмаётгани кишини ажаблантиряпти. Албатта, гол бўлмаса ғалаба ҳам бўлмайди. Қишда Зафар Холмуродов бош мураббий билан келиша олмай клубдан кетганди. Бу кимнинг хатоси? Негаки, айни пайтда Холмуродовнинг ўрни яққол билиняпти-ку!

- Тўғрисини айтсам, Холмуродовга билдирган таклифимиздан кўра бошқа жамоа яхшироқ таклиф билан чиққан. Албатта бу менинг шахсий фикрим. Унга қулай шароит билдирилгач, у бош мураббий билан муаммолар келтириб чиқарди. Бироқ Зафар Владимир Фомичёвга минг раҳмат айтиши керак. Нега десангиз, Холмуродовнинг олий лигада янги ҳаёт бошлашига ўша мураббий сабабчи. 2011 йилги чемпионатда «Машъал» бўлмаганида Холмуродов ё биринчи лигада ўйнарди, ё фаолиятини тугатган бўларди. Фомичёв ўшанда бу ўйинчи менга керак ва у ёрдам бера олади деб «Машъал»га олиб келганди. Натижада мавсум давомида 9та гол урди ва унга харидорлар пайдо бўлди. Жамоамизнинг яна бир асосий ўйинчиларидан бири – Ботир Қодирқулов олдимизга келиб шунча йил шу ерда ўйнаб тажрибасини оширганини ва ҳар томонлама қониққанини айтди. Энди эса фаолиятимни бошқа жамоада ҳам синаб кўрмоқчиман дея биздан рухсат сўради. Ваҳоланки, унинг шартномаси тугаб эркин агентга айланганди. Шундай бўлса-да, Қодирқулов одамгарчилик юзасидан олдимизга келиб рухсат сўради. Биз ҳам унга йўқ демадик ва бир-ибримизга омад тилаб хайрлашдик.

- «Машъал»нинг аутсайдер бўлиб қолгани ачинарли. Жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларидан кейин кўпчилик “Машъал” олий лигани тарк этиши хақида гапирмоқда.

- Ҳа, жамоамиз биринчи даврада 14-ўринда боряпти. Лекин иккинчи даврада юқори ўринларга кўтарилиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Бизнинг асосий мақсадимиз кучли бешликда бўлиш. Лекин юқорида айтганимдек, селекция борасида хатоларга йўл қўйдик. Иккинчи даврада ҳаммасини жой-жойига қўйиб яна 5-ўринга қайтамиз.

- Юқорида Тони Линдебрг билан Илья Фомичёвнинг таклиф этилиши хато бўлди деб айтдингиз...

- Ҳа, шундай. Тони Туркиядаги йиғинда яхши қатнаша олмади. Шу боис уни жиддий текшириб ололмадик. Аммо Туркия йиғини якунида уни ноиложликдан қабул қилдик. Илья Фомичёвни эса Туркий йиғини охирлаб қолганида сафга қўшдик. Аслида ҳужумчи истагандик. Аммо бизга мос тушадиган ҳужумчи топилмагач ҳимояни янада кучайтириш учун Ильяни жалб қилдик. Олдинги чизиқда эса Нодир Давлатов, Ихтиёр Тошпўлатов, Самандар Шодмонов каби ўйинчиларимизга ишонгандик. Афсуски, бугунги кунда Самандардан бошқаси ёрдам бера олмаяпти.

- Балки Линдберг билан Фомичёв биринчи даврадан кейин жамоани тарк этишар, нима деб ўйлайсиз?

- Бунинг устида катта иш олиб боряпмиз. Аниқ айта оламанки, Лиднберг билан Фомичёв жамоани тарк этишади. Иккинчи даврада ҳимоя чизиғимизни бошқача тарзда ўйнатмоқчимиз. Умуман, ўйин схемамиз ўзгаради.

- Ҳужумда аввалдан муаммолар бўлишига қарамай, ҳимоя чизиғига ўйинчи олавердинглар. Лекин кўряпмизки, айнан ҳимоячилар хатоларга йўл қўйишяпти ва бунинг оқибатида «Машъал» мағлубиятлар гирдобидан чиқа олмай қолди. Боз устига сизлар ишонган Давлатов, Тошпўлатов, Шодмонов, Абдуллаев каби футболчилар ҳали ёш. Шу боис уларнинг маҳорати ҳам етарли даражада эмас. Шуни ҳисобга олиб ҳужумчи танлаш борасида қатъий турмадингларми?

- Ҳозир шу ҳақда ўйлаяпмиз. Ҳужумчи олишимиз аниқ. Ҳимоя чизиғидан ташқари ярим ҳимоячи ва ҳужумчи таклиф қилиш борасида ишлаяпмиз.

- Бош мураббий ҳозир дам олишга чиққан бўлса-да, иккинчи даврада ишлашни хоҳламай қолиши мумкин. Жамоа бу ҳолатга тайёрми?

- Ҳа, биз бунга тайёрмиз. Табиийки, Владимир Фомичёв катта йўқотиш бўлади. Аммо мураббийлар штабимиз ёмон эмас.

- Демак, унинг ишдан бутунлай кетиши ҳам мумкин экан-да?

- Агар шифокорлар руҳий тушкунликдан қутулиши учун 3-4 ой керак деса, биз унинг ҳаётини «синдира» олмаймиз. Ахир у ҳам инсон ва яшаши керак. Балки ўз маслаҳатларини берар. Ёшлар жамоамиз билан ишлаб иккинчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Александр Хомяков ўтган йил биринчи лигада академиямиз билан жуда яхши кўрсаткичга эришган. Олти ойдан бери Фомичёв билан бирга ишлаб анча тажрибасини бойитиб олди. Унинг учун ҳам катта синов даври десак бўлади. Балки Хомяков қандайдир ўзгаришлар киритиб юборар? Агарда бу мураббий яхши ишлаб ўзини кўрсата олса, бош мураббий қилиб тайинлашимиз ҳам мумкин. Фақат унда Про лицензияси йўқ.

- Шунингдек, молиявий томондан ҳам муаммолар бор. Олдинлари «Машъал»да бу каби муаммолар унчалик кўзга ташланмасди. Нима сабабдан бу йил бундай муаммолар пайдо бўлди?

- Ҳар бир жамоада молиявий муаммолар бор-ку. Бунинг ечимини топиш йўлида ҳеч ким қараб тургани йўқ. Президентимизнинг клубларга ёрдам бериш тўғрисида қарори бор. Шунинг учун ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш учун ҳамма ҳаракат қиляпти. Клуб ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ. Ҳамма ҳозирги ҳолатимизни тўғри тушуниб турибди. Ҳатто футболчиларимиз ҳам. Гарчи мағлубиятга учраётган бўлсак-да, ўйин бўйича ҳеч кимга ютқазмаяпмиз. Жамоамизда ҳам голга тортадиган бир нечта имкониятлар бўляпти. Лекин вазиятлардан самарали фойдалана олмаётганимиз учун ҳам шундай аҳволга тушиб қолдик. Бу – футбол. Кучлига қойил қолиш керак. Футболчиларимиз пул йўқ деб ишламаётганлари йўқ. «Машъал» ҳурматга сазовор жамоа. Ўйинчи шартномаси бўйича албатта ўз ҳақини олади. Бугун қарзи бўлса, эртага албатта ҳаммаси тўланади. Шу кунгача бирор-бир ўйинчи пулимни бермаяпти деб шикоят қилмаган. Бундан кейин ҳам бу нарса бўлмайди. “Муборакнефтгаз” асосий ҳомийимиз саналади. Улар албатта ёрдам қўлини чўзишади.

- Бўлиб ўтган ишлардан кейин ўйинчиларнинг кайфияти қандай?

- Улар билан ҳам руҳий томонлама ишлар олиб боряпмиз. Кетма-кет мағлубиятлардан кейин тикланиш даври бироз қийин кечади. Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев, Самандар Шодмонов каби етакчиларимиз бу каби ҳолатга сира дуч келишмаган. Лекин ҳаёт тўхтаб қолмайди. Биз вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпмиз.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 00:14, 29.06.2012. Ўқилди: 5732 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.