Бугун 25 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Сити"даги "қўрқинчли" маошлар ҳақида. Араблар кимга қанча бермоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Сити"нинг муваффақиятлари ортида нима тургани ҳақида кўп гапирилади. Аммо бу борада биринчи омил сифатида пул масаласини айтишимиз мумкин. Клуб юксалиши, топ-жамоага айланиши ҳамда совринлар ютишида унга киритилган инвестициянинг роли беқиёсдир. Қуйида "шаҳарликлар"нинг юлдузли таркиби ҳафталик қанча маош олиши ҳақида гаплашамиз.

Эрлинг Холанд Англия футболидаги катта ҳодисалардан биридир. У "Манчестер Сити"га олиб келинди. Айни дамда АПЛда норвегияликка ҳафталик 375 минг фунт маош тўланмоқда. Шунга яраша Холанд лигани забт этишга улгурди ва тўпурарлар баҳсида етакчилик қила бошлади. 22 ёшли ҳужумчи жами 7 та ўйинда иштирок этиб, 12 гол уришга эришди. Аммо шундай катта фигура жамоанинг энг кӯп маош олувчиси эмас. У бу борада иккинчи ўринда. Етакчилик эса кимга тегишли эканини қуйида билиб оласиз...

Ҳа, сезиб турганингиздек, "шаҳарликлар" сафида Кевин Де Брюйне энг кўп маош билан таъминланган. Жамоа сардори 2021 йилнинг апрелида ҳафтасига 400 минг фунт маош беришни кўзда тутувчи шартномани имзолаган эди. Ушбу икки "сариқ"лардан кейин, учинчи ўринни Жек Грилиш эгаллайди. Ўтган мавсум бошида 100 миллион фунтга харид қилинган футболчи, ҳафтасига 300 минг фунт маош олади. Кейинги поғонада Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунз туради. Хабарларга кўра, у 250 минг фунт учун бир ҳафта давомида жамоада ишлашга келишиб олган. Бешинчи ўринда ярим ҳимоячи Родри келтирилган. У ҳар ҳафта ўз уйига 220 минг фунтни олиб кетади.

Юқорида кўриб турганингиздек, "Манчестер Сити" футболчиларидан пулни аямайди. Яқиндагина жамоага келиб қўшилган Мануэль Аканжи 180 минг фунт эвазига "шаҳарликлар"га хизмат кўрсатади. Кейинги ўринни 160 минг фунт билан Рубен Диаш банд этган. Ёзги харидлардан яна бири бўлган Калвин Филлипс ҳам анча катта маошга эга. Собиқ "Лидс" вакили ҳафтасига 150 минг фунт ишлаб топади. Шунингдек, Бернарду Силва ҳам у билан тенг маошга эга. Ўтган мавсумда 38-турда ҳал қилувчи голни уриб, "шаҳарликлар"га титул тақдим этган Илкай Гюндоган 140 минг фунтни бир ҳафталик меҳнатлари учун қабул қилади. Рияд Махрез ҳамда Эмерик Ляпортлар бир хил, 120 минг фунт маош олиши белгиланган.

Таркибнинг қолган футболчиларида бу борадаги кўрсаткичлар қуйидагича:

Кайл Уокер - 110 минг фунт / ҳафта;
Натан Аке - 92 308 фунт / ҳафта;
Жоао Канселу - 80 минг фунт / ҳафта;
Эдерсон - 65 минг фунт / ҳафта;
Фил Фоден - 65 минг фунт / ҳафта;
Стефан Ортега - 55 минг фунт / ҳафта;
Хулиан Алварес - 50 минг фунт / ҳафта;
Коул Палмер - 12 462 фунт / ҳафта.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:05, 14.09.2022. Ўқилди: 3757 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.