Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Металлург” ПФКга янги бош директор тайинланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Металлург
Рукн: Янгиликлар
A A A

“El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси мажлислар залида “Металлург” профессионал футбол клубининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Металлург” ПФК вице президенти Дилшод Аҳмедов иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Дилшод Турсунқулович клуб бош директорлигига Шавкат Саидов номзоди тасдиқланганлигини эълон қилди. Бунгача ушбу вазифани бажариб келган Роман Черниковга миннатдорлик билдирилиб, эндиликда у спорт директори лавозимига ўтказилганлиги маълум қилинди.

Дилшод Аҳмедов “Металлург” ПФКнинг ушбу мавсумда кўрсатаётган ўйинларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Маъданчилар шаҳри ҳамда Тошкент вилояти футбол мухлислари ишончини оқлаш, чиройли, ҳужумкор футбол кўрсатиш борасида клуб муассисларининг позициясини мураббийлар штаби ҳамда футболчиларига яна бир бор етказди. Жамоа олдига қўйилган жорий ҳамда истиқболдаги вазифалар ҳақида тўхталди. Тез орада жамоани мамлакатимизнинг гранд клубларга рақобатбардош рақибга айлантириш зарурлиги хусусида фикр мулоҳазаларини баён этди. Клуб раҳбарияти мақсади тизимдаги барча жамоалар ўртасида узвий боғлиқлик бўлиши зарур. Бунинг учун асосий таркиб мураббийлар штаби қуйи поғона – мамлакат чемпионати ҳамда биринчиликларида қатнашаётган жамоалар мураббийлари билан ҳамкорликда меҳнат қилиши, улар билан тажрибасини алмашиб бориши, ёшлар жамоаларида ўзларини кўрсатган истеъдодларни ўз вақтида юқори поғоналарга кўтариш, асосий таркибга жалб этиш каби чамбарчас занжир яратиш керак, деб фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди Дилшод Турсунқулович.

Йиғилишнинг иккинчи қисми “Металлург” ПФК қошида фаолият юритаётган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси фаолиятига бағишланди. Янги ўқув йили олдидан футбол академиясига мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташриф буюриши, юртбошимиз томонидан билдирган қимматли таклиф ва мулоҳазалари иккинчи йили фаолиятини олиб бораётган коллектив олдига муҳим ва долзарб вазифаларни юклаганлиги қайд этилди.

Дилшод Турсунқулович “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академияси нафақат “Металлург” футбол клуби учун балки, мамлакатимиз футболи учун истеъдодли футболчиларни етиштириб бериши зарурлигини қайд этди. Бугунги кунда Бекобод футбол академиясига Республиканинг барча ҳудудларидан қизиқиш янада кучайганлигини алоҳида таъкидлар экан, жамоа коллективи ҳам шунга мос бўлиши зарурлигини уқтирди. Мураббийлар малакасини ошириш, босқичма босқич ўқув курсларида сертификатларни янгилаб бориш, тажрибали мутахассисларни жалб этиш, улар иштирокида маҳорат сабоқларини жорий қилиш сингари қимматли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, академияга қарашли футбол майдонлари, спорт заллари, футбол инвентарлари ҳамда жиҳозлари ҳолати ҳақида маълумотлар ўрганилди. Қишки мавсумга тайёргарлик борасида ҳам зарур топшириқлар берилди.
“Металлург” ПФК вице президенти Дилшод Аҳмедов энг иқтидорли, илғор ўқувчиларни рағбатлантириб бориш масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

Дилшод Турсунқулович шу йилнинг қишидаёқ иккинчи чоракдан сўнг энг намунали ва аълочи тарбияланувчиларни Москва шаҳрига – етакчи футбол клублари академияларига сафарга жўнатиш таклифини илгари сурди. Шунингдек, клуб раҳбари ҳар йили Мадридга 50 нафар тарбияланувчини – “Реал” футбол академиясига малака оширишга юбориш муддатига ўзгартириш киритиш масаласини кўтарди. Келгуси мавсумдан эътиборан Испания сафари баҳор фаслида ўтказилишига келишиб олинди.

Йиғилиш сўнгида “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академиясига Испаниядан келган янги – УЕФА про лицензиясига эга мутахассислар таништирилди. Координатор Хесус Де Ла Торрэ Куадрадо, йўриқчи ёрдамчиси Хулиан Мехиас ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Давид Эрасларга янги коллективга тез киришиб кетиш ва иқтидорли футболчиларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани бажаришда омад ва муваффақият тиланди. Шунинг билан “Металлург” ПФКнинг кенгайтирилган йиғилиши ўз ишини якунлади.

Киритилди: 16:53, 14.09.2022. Ўқилди: 1167 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.