Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 02.11.2025 00:45
      • Кремонезе
      • 1:2
      • Ювентус
      • 02.11.2025 16:30
      • Верона
      • 1:2
      • Интер
      • 02.11.2025 19:00
      • Фиорентина
      • 0:1
      • Лечче
      • 02.11.2025 19:00
      • Торино
      • 2:2
      • Пиза
      • 02.11.2025 22:00
      • Парма
      • 1:3
      • Болонья
      • 03.11.2025 00:45
      • Милан
      • 1:0
      • Рома
      • 03.11.2025 22:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Женоа
      • 04.11.2025 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Кальяри
      • 02.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 02.11.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 3:1
      • Ньюкасл
      • 02.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:1
      • Борнмут
      • 04.11.2025 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Эвертон
      • 02.11.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:0
      • Валенсия
      • 02.11.2025 18:00
      • Леванте
      • 1:2
      • Сельта
      • 02.11.2025 20:15
      • Алавес
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 02.11.2025 22:30
      • Барселона
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.11.2025 01:00
      • Бетис
      • 3:0
      • Мальорка
      • 04.11.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Осасуна
  • Суперлига
      • 02.11.2025 15:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Сурхон
      • 02.11.2025 15:00
      • Сўғдиёна
      • 3:0
      • Қизилқум
      • 02.11.2025 17:15
      • Машъал
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 03.11.2025 18:30
      • Пахтакор
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8546 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Де Кетеларе – камтарлик рамзи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Брюгге» тизимида 13 йил таҳсил олган Шарль Де Кетеларе «Милан»га ўтди. Ўтган йили ёш иқтидор соҳибини «Интер» ва «Аталанта» ўз сафига жалб этишга уринганди, бу гал харидорлар кўпайиб кетишди. Савдолар узоққа чўзилди. «Лидс» клубга ҳам, футболчига ҳам бошқалардан кўпроқ маблағ таклиф этди. Шарль эса Мальдини, Массара ва мураббийлар штаби суҳбатларидан кейин «Милан»ни танлади.

Муҳим факт: бельгиялик футболчи учун 32 млн. евро сарфланди - янги жамоа учун бу улкан ҳаражат: жорий таркибдаги бирорта футболчига бунчалик кўп сарфланмаган. Бироқ италияликлар ким учун шунча маблағдан воз кечаётганларини яхши биладилар - Де Кетеларенинг агенти Том Де Мул (вақтида Златан билан «Аякс»да ўйнаган)нинг айтишича, мижозини узоқ вақт текширишган: «Милан» уни ёшлар жамоасидаги давридан бошлаб кузатиб келди. Дастлабки мулоқот икки йил аввал рўй берди. Шарлни ноёб иқтидор сифатида эътироф этишди. Бироқ уларга майдонга тушишга тайёр ўйинчи керак эди».


Де Кетеларе - камтарлик рамзи: стадионга яёв боради, ҳанузгача шампан шаробини очишни билмайди

Тео, Леау, Меньян каби иқтидорларни Миланга олиб келган бош скаут Жоффре Монкада футболчи ҳақидаги ҳисобот ўйинга берилган таъриф билан тугаб қолмаслигини кўп таъкидлайди: «Фақат ўйинларни томоша қилиш билан чекланиб қоладиган скаутнинг кераги йўқ. Мен ўйинчининг машғулотларини кузатиб борадиган, ота-онаси ва академиялар ходимлари билан суҳбатлашиб турадиган мутахассисларни ёллайман. Ўйинни кўриб, ҳисоботни ёзиб, тезда унутиб юборишдан кўра осон иш йўқ. Бу юмушни офисда ўтириб ҳам бажарса бўлади. Бизга эса ахборот керак: шартнома талаблари, оилавий муносабатлар, футболчининг юриш-туриши. Икир-чикирларни аҳамияти катта. Инсонийлик ҳаммасидан муҳимроқ».

Ўсмирлигидаёқ миллионер бўлди, лекин камтарликни бой бермади. Шарль Бельгияда онаси билан яшади. ЕЧЛдаги илк голини «Зенит» дарвозасига ургач, (ўша гол ғалабани таъминлаган), аввало унга қўнғироқ қилди. Шунинг­дек, ўқишни ҳам унутмади, стадионга эса яёв борарди. Ваҳоланки, машинаси йўқ эмасди.

«Менинг ёшимдаги кўпчилик болалар жамоада ёлғиз яшайдилар. U-21 термасидаги ўртоқларим ҳам қачон кўчиб ўтишимни сўрашарди. Бироқ бунга зарурат бўлмаган», - деганди футболчи 2020 йилда.

21га чиққан Шарль шампан шаробини очишни ҳам билмасди: «Брюгге»нинг чемпионлигини нишонлаш (ўзининг 3-ғолиблиги) маросимида Де Кетеларе бу борада мураббийдан ёрдам сўраганди. Шунингдек, серкўпик ичимликка рамзий «чўмилиш» жараёнида ҳам шишани мураббий очиб берганди. Қисқаси, қаҳрамонимиз зарарли иллатлардан йироқ йигитча.

«Мен ўз вақтини оила ва бошқа спорт турлари билан ўтказишни хуш кўраман. Уйимдагилар буни яхши биладилар, уларга тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки нима қилаётганим ва нимага интилишимдан хабардорлар. Менга ҳеч қачон ундай қил, бундай қилма, дейишган эмас», - деганди Шарль.


«Ярми - Хавертц, ярми - Кака...»

Де Кетеларенинг ақлан етуклигини ўз вақтида Андрей Клешёнок таъкидлаб ўтганди: «Жамоа услубини мукаммал билади, рақибларининг фикрини «ўқий» олади, аммо Шарль - Кака эмас». Гарчи, кўпчилик шундай фикрда бўлса ҳам. Стефано Пиолининг эътирофи: «Шарль ҳақида Дивок Оригидан сўраганимда, у шундай жавоб қайтарди: «Ярми Хавертц, ярми Кака».

Таъкидлаш жоизки, бу каби қиёслашларга шахсан Де Кетеларенинг ўзи доимо қарши бўлган. «Эҳтимол, Дивок мени Какага тенглаштиргандир. Чунки у «Милан»да ўйнаган, балки позицияларимиз бир хиллиги учундир? Хавертцга келсак, ўйлашимча, биз ўхшаш эмасмиз. Ҳа, у ҳам бўйдор ўйинчи, марказий ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида тўп суради, чапақай... бу борада ўхшашмиз. Бироқ мени ҳеч кимга таққосламаслик керак, деб ҳисоблайман. Мен шунчаки, Шарль Де Кетелареман».

«Зенит»га қарши икки учрашувдаги биттадан гол - Шарлнинг тезкорлигидан далолат. Бу голларда рақиб ҳимоячиларининг айби ҳам йўқ эмас. Лекин бельгиялик ҳужумчи ўта тиғиз ҳудуддан қулай вазиятни топа олди, кейин ўз вақтида узатмани голга айлантирди. Тезкорлик фазилатига Шарль теннис ёрдамида эга бўлган, ракетка билан Фландрия чемпиони мақомигача кўтарилганди.

«Теннис менга катта ёрдам берди. У туфайли вазиятга аниқ баҳо беришни ўргандим, реакция ва тезкорликни оширдим. Менимча, болакайлар турли спорт турларида шуғулланишса, яхши бўларди», - дейди ҳужумчи.

Стефано Пиоли ҳайратда: «Чоршанба куни ёрдамчиларим билан ўйин услубимизни тушунтириш ниятида унга видеолавҳа кўрсатдик. Шарлнинг реакцияси ва изоҳларидан футболни яхши тушунадиган ақлли йигит эканлигига амин бўлдик», - деди Пиоли футболчининг тақдимот маросимида.

Рақиблар ҳаракатидан уларнинг мақсадини тезда англаб олиш фазилияти эвазига ҳужумчи бошқа чизиқларда ҳам, ҳатто ҳимоя чизиғида ишончли тўп сура олади. 2020|2021 йиллар мавсумида «Брюгге» Дортмундда «Боруссия»га қарши майдонга тушганида, Шарлга қарши Санчо, Торган Азар ва Беллингем тўп суришган ва бирор марта бўлсада алдай олмагандилар.

Шарль ўзи учун қулай вазиятни топиш билан биргаликда, жамоадошларини ҳам олиб чиқа олади. Бу ҳам унинг воқеалар ривожини аввалдан ҳис эта олишини тасдиқлайди. Ҳужумчи тўпни қабул қилишидан аввал кимга узатишни белгилаб қўяди. Қарор қабул қилиш ва ижродаги тезкорлик эса муваффақиятни таъминлайди. Бунда тенниснинг улуши катта, албатта.

Чемпион «Милан» - ҳатто ғолибликни таъминлаган жамоадан ҳам фарқли бўлган янги жамоа. Мураббийлар штаби ўйин фалсафасига кескин ўзгаришларни киритди: самарали, ҳужумкор услубдан рақибларни чалғитиш мақсадида ўйинчилар позицияларини тез-тез алмаштиришга асосланган анчайин мураккаб усулга ўтди. Оригининг келгани, Ребичнинг таркибда қолгани, Жиру ва Златаннинг борлиги Шарль 10- ёки 8-рақамни олишини англатади. Дастлабки турда у айнан Браим Диас ўрнига майдонга туширилди, олдинги чизиқда бўшлиқлар яратиб, гол урди. Тўғри, шеригининг «офсайд»­да қолгани боис, гол инобатга олинмади.

«Милан»нинг олдинги чизиқда йўқотишлари бўлмагани боис, ҳозироқ майдонга тушиш Шарль учун шарт эмас. Хотиржам муҳит ва янги ахборотни тез ўзлаштириш хислати унинг «Милан»га мослашувини тезлаштиради. У Кака эмас, аммо бразилиялик касбдоши даражасига кўтарила олади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:10, 14.09.2022. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Насаф Драган Черан 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.