Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лион» мухлислари яшил рангга қарши

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Лион» Лига 1нинг янги мавсумига «ПСЖ»-нинг асосий рақобатчиларидан бири мақомида киришди.

Ҳар ҳолда, «тўқувчилар» чемпионатни ёмон бошламадилар. Бироқ мухлислар жамоадан хурсанд эмаслар. Уларга баъзи футболчиларнинг яшил тусли бутсадан фойдаланишаётгани ёқмаяпти.

Ҳозирда «Лион»нинг бир қатор футболчилари Аdidas X Speedportal (янги модель) бутсаларида майдонга тушишмоқда - Мало Гюсто, Антони Лопеш, Уссем Ауар, Карл Токо-Экамби. Мухлисларга эса яшил бутса умуман маъқул эмас. Нега? Улар ўз эътирозларини «Труа»га қарши баҳсда катта баннер орқали кўрсатишди: «Илтимос, анъаналаримизни ҳурмат қилинглар». Қандай анъаналар? Гап шундаки, яшил «Лион»нинг асосий рақиби расмий ранги ҳисобланади. Гап «Сент-Этьен» ҳақида кетмоқда. Тўғри, «Лион» ушбу принципиал рақиби жорий мавсумни элитада эмас, Лига 2да бошлади. Шунга қарамай, лионликлар жамоанинг ноанъанавий рангни қабул қилмоқчи эмаслар.

Умуман, Лионда яшил рангга нисбатан нафрат нафақат мухлислар, балки клуб раҳбариятининг ҳам ўзига хос белгисидир. Айни пайт Франция футболида бирор чинакам дерби йўқ. Аммо Лион ва Сент-Этьен шаҳарлари клублари ўртасидаги қарама-қаршилик дерби ўрнини бемалол босадиган даражада. Биринчидан, иккисини атиги 50 километр масофа ажратиб туради. Иккинчидан, Лион асосан «оқ ёқалилар» (офис ишчилари), Сент-Этьенда эса оддий ишчилар ҳудуди ҳисобланади. Икки клубнинг бой тарихи ва муваффақиятлари қарама-қаршиликка қўшимча зебдир. «Сент-Этьен» 10 карра чемпион ва ҳамон бу масалада «ПСЖ» билан бирга Франция рекордчисидир. Лекин 21-асрда устунлик «Лион» томонига ўтгани ҳам айни ҳақиқат. 

Хуллас, «Лион»да яшил рангга чидай олмасликда ортиқча ажабланадиган томони йўқ. Бу гап фақат мухлисларга тааллуқли эмас. Мисол учун, вақтида Сидней Гову машғулотга яшил бутсада тушганида, жамоа бош мураббийи Бернард Лякомб ундан пойафзалини тезда алмаштиришни талаб қилганди. 2011 йили Бафатемби Гомис ҳам шу масалада раҳбариятдан гап эшитди. Аниқроғи, ҳужумчининг яшил тусли бутсада ўйнагани, клуб президенти Жан-Мишель Ольясни роса ғазаблантирди. Боз устига, Гомиснинг «Сент-Этьен» тарбияланувчиси эканлиги ҳам воқеликка нисбатан эътироз даражасига таъсир кўрсатди. Қисқаси, Бафатемби «Лион»да минг яхши ўйнамасин, шу туфайли ўзига нафрат «сотиб» олганди.

Эътирозлардан сўнг «Лион»нинг баъзи футболчилари аллақачон бутса рангини ўзгартиришга киришишдин. хусусан, ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюсто ҳазил оҳангида Adidas дизайнерларига илтимос билан мурожаат қилди: «Яхшиси, шу моделдаги бутсани «Лион»нинг анъанавий ранглари - оқ, кўк ва қизил тусда тайёрлаб беринглар». Энди таъминотчи бироз шошилмаса бўлмайди, шекилли. Зеро, «Лион» мухлисларида сабр косаси тўлса, улар таҳдид солиш, тартибсизликлар чиқариш ёки ҳаттоки, афсунгарларнинг сеҳр-жодусидан фойдаланиш йўлига ўтишлари ҳеч гап эмас.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:30, 14.09.2022. Ўқилди: 1047 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик